Режа: Дарсдан ташқари вақтдаги тарбиявий ишлар мазмуни ва унга қўйиладиган талаблар


Download 156.25 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi156.25 Kb.
#1566899
Bog'liq
Информатика хонасида ўқув-тарбия ишларининг ташкил eтиш


Мавзу: Информатика хонасида ўқув-тарбия ишларининг ташкил этиш
Режа:
1. Дарсдан ташқари вақтдаги тарбиявий ишлар мазмуни ва унга қўйиладиган талаблар.
2. Талалабаларнинг ўз-ўзини бошқариши.
Дарсдан ташқари таълим талабалар қизиқшига, хоҳишига асосланган ҳолда дарсдан бўш вақтларида ўқув-тарбия жараёнини тўлдиради ва қуйидаги йўналишлар бўйича тўгарак қатнашчиларига талаблар қўйилиши керак:
8. Иқтидорли ва истеъдодли ёшлар.
9. Иқтисодий таълим.
2. Эстетик таълим.
7. Техник ижодкорлик йўналиши бўйича.
1. Ватанга муҳаббат, комил инсон тарбияси.
5. Маънавий, ахлоқий йўналиш бўйича.
4. Экологик таълим йўналиши бўйича.
3. Сайёҳлик йўналиши бўйича тўгаракларга қатнашиш.
6. Ҳуқуқий таълим йўналиши бўйича.
Эстетик йўналиш бўйича таҳсил олган тўгарак аъзолари қуйидагиларни билиши лозим:
- рақс санъатининг машҳур намояндалари ҳаёти ва ижодини;
-куй тинглаш, унинг моҳиятини тушуниб рақс ҳаракатлари орқали ифодалашни;
-турли миллат ва элатлар рақслари ҳаракатларини, уларни ижро этишни;
-доиранинг яратилиш тарихини, унинг кекса намояндалари ижодий йўлини, доирани ушлаш қоидаларини.
Сайёҳлик йўналиши бўйича қатнашадиган талабалар биринчи ўқув йилидан кейин қуйидагиларни билиши лозим:
-маълум жой, ўлкани ўрганиш бўйича режа ва йўналишларни ишлаб чиқиш;
-саёҳат давомида кузатувчанликни билиш, сайёҳликка оид материалларни ўрганиш;
-турли хилдаги сайёҳликка оид адабиётлар билан доимий танишиб бориши ва уларни билиш керак.
-юртимиз ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-юртимизнинг тарихини, қадимий обидаларини, улар ҳақидаги афсона ва ривоятларни билиши;
Экологик таълим йўналиши бўйича биринчи ўқув йили охирида қуйидаги талаблар қўйилиши лозим:
-табиат билан инсон орасидаги қонун-қоидани доимо мувозанатда сақлашни билган, кузатган ишлари юзасидан ҳисобот ёза билишни, маъруза қилишни билишлари керак.
-жонли ва жонсиз табиат ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-ёз, куз, қиш ва баҳорнинг характерли белгиларини;
-учиб кетувчи ва қишловчи қушларнинг ҳаёти ва хусусиятларини;
-жонли ва жонсиз табиатни бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини;
ўт-ўсимликлар, дарахтлар номини;
-ўсимлик номлари, илдиз, поя, барг, мева ва уруғларини;
йилнинг турли фаслларида одамнинг яшаб турган жойидаги меҳнати ва уларнинг турларини;
мева ва манзарали дарахтларни ва уларнинг бир-биридан фарқларини;
Download 156.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling