Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


Қандай одатлар ёмон ва уларнинг сабаблари ҳақида нималарни билиш


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

 
Қандай одатлар ёмон ва уларнинг сабаблари ҳақида нималарни билиш 
керак? 
Ота-она ўз фарзандларига адолатсизлик ёки ёмонлик қилсалар-да, бола у 
ҳаракатни ҳато деб тушуна олмайди. Гарчи уни жеркиб, ҳақоратлаб 
айблашсалар ҳам, у ота-онасига қарши бораолмайди. Сабаби, ҳаётий тажрибаси 
камлиги, ота-онани ҳурмат қилишидадир. Ота-она ўз фарзандларини аяши, 
уларни ёмон ҳаракатлардан асраши керак. Бола экан деб, бўлар-бўлмас 
гапларни гапиришдан тийилиш лозим.
Ёмонлик-бу дилозорлик, чақимчилик, хасат, ёлғон гапириш, қўпол 
муомала, кеккайиш, қасоскорлик каби инсонга хос бўлмаган жирканч 
ҳолатдир.(12) 
Ота-она аввало ўз ҳатти-ҳаракатлари орқали ёмонлик келтирувчи воқеани 
у содир бўлишидан аввал олдини олишлари керак.
Болага радио-телевизор орқали кўрган ва кўча-куйда бўлган ёмон 
воқеаларга изоҳ бериб, ўз муносабатларини билдиришлари лозим. Эшитган 
эртак ва ўқиган асарларидаги ёмон шахслар ҳамда яхши инсонларнинг 
фазилатларини изоҳлаб, сабабини тушунтириш муҳимдир. 
Ризоуддин Ибн Фахриддинннинг «Тарбияли хотун» рисоласини ўқиб 
чиқинг. Меҳнатни дастлаб боланинг ўз-ўзига хизмат қилишдан бошламоқ 
лозим: қўл-бетини тоза ювиш, ўрнини тартибга келтириш, ўйинчоқларини тоза 
ва эҳтиётлаб ўйнаш ҳамда шу билан бирга оиладаги оддий ишларни уддалаш. 
Оёқ кийимларини тартибли қўйиш, дастурхондаги идишларни олишга 
ёрдамлашиш, аста-секин оила хўжалик юмушларига жалб этиш: гулларни 
парвариш қилиш, хонадонни тоза сақлаш, ота-онага ёрдам бериш. . .
Ота-она болани меҳнатга шу тахлит ўргатиб борсин, бу унинг кундалик 
эхтиёжига айлансин, унда фахм-фаросатни тарбияласин. Оилада бола бажарган 
катта кичик меҳнатни тўғри баҳолаш, айрим нуқсонларни болага тушунтириш 
керак. Бола ўз меҳнати билан оилага хисса қўшганини сезсин. Айниқса, меҳнат 
қилиш одобига эътибор бериш лозим. Бошлаган ишини охирига етказиш
миннат қилмаслик, меҳнатидан завқланишга ўргатиш каби.
В.А.Сухомлинскийнинг «Болаларга жоним фидо» китобини ўқинг. Бу 
китобдан бола қалбини тушунишни ўрганамиз. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling