9
2. Бизнинг оила ва маҳалла.
3. Қариндошларнинг аҳиллиги нимада?
Авлодлар ҳақида икки оғиз сўз
Ота-боболаримиз
башорат этганидек, ҳар бир инсоннинг 7 пуштини
билиши керак. Бу
болани оила тарихи, яъни шажараси билан таништириш
демакдир. Ўлганларни
эъзозлаб эслаш, «Қуръони Карим» оятдан намуналар
ўқиб бериш, ҳадя қилиш, тириклар ҳақида болага маълумот бериш.
Уларнинг
расмларини кўрсатиб, исмларидан ҳабардор этиш, бува-бувиларининг исмлари,
касбкорларидан маълумот бериш керакки, токи бола аждоди билан фаҳрлансин.
Бола билан ҳамжиҳатликда ота-оналар ҳақидаги қўшиқлардан айтиш ҳам
фойдадан ҳоли эмас.
Оила шажарасини яратиш лозим.
Бола билан ҳамкорликда альбом тутиб, расмларни жойлаштириш керак.
Расмлари бўлмаса, улар ҳақида икки сўз ёзиш мумкин. Токи бола қайси
авлоднинг вориси эканлигини билсин.
Бизнинг оила ва маҳалла
Оиладаги фарзандлар тенг ҳуқуқлидирлар. Ота-она ҳар
бир фарзандини
ёшига қараб, уларни бир-биридан юқори-паст қўймасдан муносабатда бўлмоғи
лозим. Ота-она оила бахти ва обрўси учун болалар олдида нимадан сақланмоғи
керак:
- бир-бирининг ҳурматини кезгатувчи бемаъни гаплардан;
- қилган ишлари билан мақтанишдан, «Мен» деган сўзни кўп
ишлатишдан;
- бировлар кетидан ғийбат қилишдан;
- болага ваъда бериб, бажармасликдан.
Юқоридагиларга амал қилинса, бола оиласига садоқат ва ҳурмат
билан
қарайди.
(10)
Ота-она болага оиладаги, маҳалладаги катта-кичикларни ҳурматлаб,
салом беришни уқтириб бориши лозим. Қўни-қўшниларга ёрдам бериш, меҳр
кўзи билан қарашга ўргатиш керак. Сўнгра маҳалла, унинг раҳбарлари исми,
отасининг исми, фамилияси, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, илғор шахслар ҳақида
маълумот бериши муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: