Microsoft Word men ham namoz uqiyman kr ziyouz com doc
Download 98.52 Kb.
|
men ham namoz uqiyman
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАҲОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИ
ТАҲОРАТИслом дини ҳам вужуд, ҳам қалб тозалигига катта аҳамият берган бир диндир. Севикли пайғамбаримиз бизга шундай насиҳат қиладилар: «Кучингиз етгунча тозаликка риоя этингиз, чунки Аллоҳ таоло Ислом динини тозалик устига бино қилди. Жаннатга ҳам фақат тоза бўлганлар киради» («Жомиус-сағир», 1-жилд, 133-бет). Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сураси 6-оятида шундай марҳамат қилади (мазмуни): «Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш) га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни (ювингизлар)!».Бинобарин, динимизнинг устуни ҳисобланган намозни адо этмоқ учун албатта таҳоратли бўлиш шартдир. ТАҲОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИАввало, таҳорат олишга ният қилиниб, «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади. Қўллар бандигача уч марта ювилади. Бармоқда узук бўлса, қимирлатиб, остига сув югуртирилади. Ўнг қўлда сув олиниб, оғиз уч марта ғарғара қилиб чайилади ва мисвок қилинади. Бурунга ўнг қўл билан уч марта сув тортилиб, чап қўл билан қоқиб тозаланади. Юз уч марта ювилади. Аввал ўнг қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади. Сўнгра чап қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади. Ҳовучга сув олиб, тўкиб ташлаб, ҳўли билан бошнинг ҳамма қисмига масх тортилади. Кўрсаткич бармоқ билан қулоқларнинг ичи, бош бармоқлар билан эса қулоқ орқаси масх қилинади. Иккала кафтнинг орқаси билан бўйин масх қилинади. Чап қўл билан ўнг оёқни ошиқ (тўпиқ) билан қўшиб ва бармоқлар орасини (ишқалаб) уч марта ювилади. Чап оёқ ҳам шу тарзда уч марта ювилади. Тирноқларга сурилган лак, теридаги ҳар хил бўёқлар кетказилмасдан олинган таҳорат саҳиҳ (ҳақиқий) ҳисобланмайди. Таҳорат олаётганда гапирмаслик, эҳтиёждан ортиқ сув ишлатмаслик, уст-бошга сув сачратмаслик керак. ' Устига ушбу (`-) белги қўйилган ҳарфлар чўзиб ўқилади. Download 98.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling