Мирзо Хайрулло Хўқандий. Ахлоқи замима
www.ziyouz.com
kutubxonasi
15
Ошиқмоқни зидди сабр қилмоқдур. Қуръони
каримда сабрнинг
мадҳида неча-неча оятлар собит бўлғондур.
БАЙТ:
Сафарда сабрдин борон бўлурдур,
Бўлуркан сабрдин ёқут ила дур.
38. ТАСВИФ БАЁНИДА
Тасвиф деб бугунги ишни эртага қўймоқға дерлар. Хусусан уқбо
ишларини бугун қўй, эрта қилурман деб бепарво бўлмоқ кўп ямон иш
ва энг ямон хулқлардандур.
Тасвиф деб ғофилликни ҳам аqтур. Эмди қарилик келмай
ёшликни, фақирлик
келмай бойликни, мавт [ўлум] келмай ҳаёт
[тириклик]ни ғанимат бил! Хусусан ҳеч бир одамға ўлумдан қочиб
қутулмоқға чораю илож йўқтур.
Амир Алишер Навоий дерлар:
БАЙТ:
Ҳазон сипосиға, эй боғбон, эмас мониъ,
Бу боғ томиға гар игнадин тикан қилғил.
39. ЗУЛМ БАЁНИДА
Зулму жабр деб адолатсизлик этмоқға дерлар. Зулм керак молда,
керак муъомалада бўлсун ҳарому мазмумдур. Зулмни зидди
адолатдур. Адолат сифатларнинг энг яхшисидур.
Do'stlaringiz bilan baham: