Microsoft Word Монография-2023 тайер
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ
ТУРЛАРИ Ф и ск ал “Солиқ таътиллари”, яъни маълум муддатда солиқ тўлашдан озод қилиш ёки бошқача айтганда, солиқ кредитлари (солиқни кечиктириб тўлашга рухсат бериш) бериш; Солиқ даражасини пасайтириш; Солиқ солиш объектини кичрайтириш; Айрим солиқлардан озод қилиш; Солиқ солиш минимуми белгилаш; Объектнинг айрим элементлари солиқ солишдан озод қилиниши ( масалан, НИОКР, яъни илмий текшириш ва тажриба конструкторлик ишлари); Айрим кишиларни солиқдан озод қилиш ( масалан, меҳнат, уруш ногиронлари); Инвесторларни маълум муддатда солиқ тўлашдан озод қилинади ёки кам фоиз олиш; Солиқ олишда имтиёз бериш; Маҳаллий солиқлардан озод қилиш ва имтиёз бериш; Солиқ мукофотлари, чигирмаларни тўлаш; Хорижга кўчириладиган фойдани тўлиқ ёки қисман солиққа тортишдан озод қилиш; Эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришга қайта инвестиция қилиш учун йўналтириладиган фойдадан солиқ тўлашдан озод қилинади; Хорижга кўчириладиган фойдани қисман реинвестиция қилинадиган тақдирда тўлик ёки қисман солиққа тортишдан озод қилиш; Инфраструктурани ривожлантириш учун қилинадиган харажатларни солиқ солиш базасидан чегириб ташлаш; Ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қилинадиган фойда сарфини солиқ солиш базасидан чегириб ташлаш; Зонада ишловчи хорижий ходимлар даромадидан олинадиган солиқни тўлиқ (ёки қисман) бекор қилиш ва бошқалар. М ол и яв и й Имтиёзли нархларда ерни, биноларни ижарага бериш, турли хил хизматларни кўрсатиш; Коммунал хизматлар, электрэнергия, сув, ердан фойдаланганлиги учун тўлов даражасини пасайтириш; Кредит борасида имтиёзлар бериш; Фойдани эркин репатриация қилиш; Махсус валюта тартиби ўрнатиш; Транспорт тарифларига имтиёзлар; Давлат заёмлари ( имтиёзли ёки фоизсиз) ва субсидияларни бериш; Қулай ижара шароити яратиш (ижара ҳақини даражасини пасайтириш, узоқ муддатга бериш, паст ижара ҳақини белгилаш кабилар); Давлат буюртмалари доирасида молиявий ва моддий ресурслар билан таъминлаш ва бошқалар. 168 илованинг давоми М аъ м ури й Зонага кириш ва чиқиш ҳужжатларини беришнинг соддалаштирилган муолажаси; Тезлаштирилган амортизацияни қўллаш; Резидентларни рўйхатга олишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш; Ишга олиш ва ишдан ҳайдашнинг соддалаштирилган системаси бўйича иш кучини кафолатланган тарзда таъминлаш имконияти; Асосий ишлаб чиқариш капиталини амортизациялашнинг муддат ва нормаларини мустақил равишда белгилаш; Зонада корхона очиш, яратиш ва бошқаришни бюроктария тазйиқидан холос этиш; Зонада ташқи иқтисодий фаолият соҳасида компетентли бўлган махсус органларни яратиш; Лицензиялаштиришдан озод қилиш, квоталаштиришдан озод қилиш (фирмаларнинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни четга чиқариш ва ўзининг эҳтиёжлари учун четдан олиб келишни лицензиясиз амалга ошириш); Умумий инвестициялаш олди кўмаклашув; Хорижий инвесторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялашни кафолатлаш; Инфраструктура воситалари билан таъминлаш ва бошқалар. Т аш қ и са в д о Маҳсулотни божсиз сақлаш; Божсиз хом ашё, материал ускуналарини киритиш; Божсиз товар экспорти ва импорти; Устав жамғармаси сифатида киритиладиган, ишлаб чиқаришнинг моддий асоси сифатидаги киритиладиган мулк божхона тўловлари ва импортдан олинадиган солиқдан озод қилиш; ЭИЗ чегарасида амалга ошириладиган экспорт - импорт муолажаларини божхона тўловларидан озод қилиш; Ташқи иқтисодий алоқаларнинг тартибга солишнинг нотариф чораларидан ЭИЗ корхоналарини озод қилиш; Мамлакат ички бозори учун мўлжалланган товарлар импортини божхона тўловига тортишда пасайтирилган даражаларни қўллаш; Экспорт ва импортда солиқ, бож тўловлари, квоталардан озод қилинади; Экспорт ва импорт қилишда имтиёзли шароит; Экспорт ва импортни лицензиялаш ва квота белгилашни бекор қилиш (албатта, айрим маҳсулотлар бундан мустасно бўлиши мумкин, масалан, стратегик аҳамиятдаги хом ашё, қимматбаҳо металлар...); Маълум муддатга қатор шароитлар туфайли хом ашё ёки ускуналар ва бошқа маҳсулотларни киритишда ёхуд маҳсулотларни чиқаришда божхона тўловлари тўлиқ ( ёки қисман) бекор қилинади; Экспорт ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган машина, ускуна, бутловчи қисмларни божсиз импорт қилиш; Транзит юкларини сақлаш ва қайта ишлашда бож олмаслик; Импорт қилинадиган машина, ускуна ва бутловчи қисмлардан божхона тўловини олмаслик ёки имтиёз бериш; Зонанинг ички ва ташқи чегараларида божхона тўловлари даражасидан хилма- хил чигирмалар қилиш. (тузувчи муаллиф) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling