Microsoft Word Монография-2023 тайер


-  бу соҳалар унчалик катта бўлмаган капитал маблағ талаб қилади;  -


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02


бу соҳалар унчалик катта бўлмаган капитал маблағ талаб қилади; 

уларнинг маҳсулоти транспортабеллидир ва тез нобуд бўлмайди; 

юқори малакали мутахассисларни кўп талаб қилмайди. 
Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам кўп меҳнат ва кам капитал талаб қиладиган йиғув 
цехлари бўлган эркин иқтисодий зоналар яратишнинг энг мақбул вариантларидан бири 
ҳисобланади, эркин иқтисодий зоналарни яратишдан мавжуд маҳаллий хом ашёни қай-
та ишлашга қаратилган соҳаларга ихтисослашиш ҳам мақбулдир. Жаҳон инвестиция 
бозорларидаги тенденциялардан шуни кўриш мумкинки, Ўзбекистонда яқин келажакда 
инвестицияларнинг фаол оқимига умид қилиб бўлмайди. Шунинг учун эркин 
иқтисодий зоналарда лизинг бизнесига кенг йўл очиб берган маъқул. Чунки капитал 
кам бўлган Ўзбекистон каби мамлакат учун бу жуда ҳам долзарбдир. 
Эркин равишда савдони юритиш ҳамда халқ истеъмолига мўлжалланган 
товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган “эркин савдо - саноат зонаи”ни Бухоро 
вилоятидаги Ғиждувон шаҳрининг марказида жойлаштириш мумкин. Юқорида қайд 
қилганмиздек, Ғиждувонда бундай зона стихияли тарзда шаклланиб боряпти, давлат 
фақат уни легаллаштириши керак. 
3. Туристик хизматлар қилишга ихтисослашган “эркин туристик зона”ни Бухоро 
шаҳрининг марказий қисмида жойлаштириб, ташкил этиш мумкин. Экспертларнинг 
ҳисоблашича, туризм ривожланиши бўйича Ўзбекистон дунёнинг кучли йигирматалик 
давлатлари қаторига кира оладиган потенциалга эга экан. Туристларга кўрсатса 
арзийдиган 
биргина 
тарихий 
обидаларимизнинг 
сони 

мингдан 
ортиқ 


151
(Швецариядагилардан қолишмайдиган табиий гўшаларимиз, бой этнографиямиз ва 
бошқалар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади). Демак, Ўзбекистон бу имкониятдан 
фойдаланиб қолиши керак, туризмни ривожлантириш орқали мамлакатнинг бутун 
иқтисодиётини кўтариши керак. Бухоро шаҳри эса жуда бой тарихий обидаларга эга 
бўлган, жаҳон миқёсидаги туризм маккасига айланиш имкониятига эга бўлган 
шаҳарлардандир. Шунинг учун туризмга ихтисосдлашган эркин иқтисодий зоналарни 
бу шаҳарда дислокация қилиш мақсадга мувофиқдир.
4. Бизга маълумки, ҳозирги замонда халқаро меҳнат тақсимотида янги таркиб 
шаклланмоқда. Агар, биз фақат бугунги кун билан яшашни хоҳламасак, келажакни 
ўйласак, эртанги кунимизда ҳам Ўзбекистон асосан энг паст, бешинчи пағонада (хом 
ашё ишлаб чиқарадиган давлат) қолиб кетмасин десак, фанни ва фан кўп талаб 
қиладиган юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришимиз 
керак. Бунинг энг синалган қуроли эса техник тадқиқот зоналарини яратиш 
ҳисобланади. Демак, Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарнинг нафақат содда 
шаклларини, балки юқори шаклларини, жумладан, технопаркларни ривожлантиришни, 
келажакда эса технополисларни барпо этишни ҳозирдан ўйлашимиз керак.
Ўзбекистон аграр мамлакат бўлганлиги учун эркин иқтисодий зоналарнинг бир 
тури «Агрополис»ларни ривожлантириш ҳам зарур ва ҳам катта имкониятларга эга. 
Хориж мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, агрополислар ХХ асрнинг кейинги 
ўн йилликларида японлар кашф этган технополиснинг бир кўриниши бўлиб, учинчи 
дунё мамлакатлари учун жаҳон бозорида ўз ўрнини топишда энг қулай новациялардан 
биридир. Агрополис худди, технополис сингари фан - техника ютуқларини ишлаб 
чиқаришга тез ва арзон татбиқ қилиш учун зарур бўладиган барча ресурсларни бир 
жойда концентрация қилиш учун хизмат қиладиган қуролдир. Аграр соҳанинг у ёки бу 
йўналишида катта бурилиш қилиш учун моддий ресурсларни, пул ресурсларини, 
интелектуал 
капитални 
йиғиш, 
олим 
ижодкорлиги 
учун 
зарур 
бўладиган 
инфраСтруктурани (ишлаб чиқариш, илмий, ижтимоий, бозор) яратишдан иборат. 
Жануби – Шарқий ва Шарқий Осиё мамлакатлари (жумладан, Сингапур, Малайзия, 
Таиланда, Тайвань ва бошқалар) денгиз маҳсулотларни ва экзотик қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини етиштиришда ушбу новацияни қўллаб, катта ютуқларни қўлга 
киритмоқдалар. 
Ўзбекистонда агрополисларни яратиш учун барча зарурий омиллар мавжуд: 
унумдор ер, саховатли табиат, минг асрли тажрибага эга бўлган миришкор деҳқонлар, 
аграр соҳада илм қилаётган ва қила оладиган олимлар, минимал бўлса ҳам 


152
инфраструктура унсурлари ва б. Фақатгина маълум бир ҳудудни олиб, давлат 
томонидан имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиб, оқилона тартиблаш тизимини яратиш 
зарур. Ўзбекистон юқорида саналган мамлакатлар тажрибасига таяниб, ўзида қатор 
агрополисларни яратиши мумкин – ўзига хос субтропик иқлимга эга бўлганлиги учун 
Сурхондарё воҳасида цитрус ўсимликлари ва экзотик маҳсулотлар етиштиришга, жуда 
катта сотиш бозори бўлганлиги учун Тошкент шаҳри яқинида сабзавотчиликка 
ихтисослашган, жаҳонга машҳур қовунларни етиштиришга қулай иқлим шароитига ва 
тажрибага эга бўлганликлари учун Хоразм воҳасида полиз экинлари етиштиришга, 
Фарғона водийсида эса мевачиликка ихтисослашган агрополисларни яратиш мумкин. 
Хулоса қилиб айтганда, эркин иқтисодий зоналарнинг барпо этилиши нафақат 
Ўзбекистон республикаси, балки қўшни мамлакатларга ҳам нафи тегади, жумладан: 
а) қўшни, Марказий Осиё мамлакатлари билан тиғиз савдо иқтисодий 
муносабатларига база яратилади; 
б) жаҳон туристлари учун яна бир туристик марказ пайдо бўлади; 
в) капитал ва товарлар учун янги бозор (энг аввало, қўшни мамлакатлар учун) 
пайдо бўлади; 
г) минтақанинг илмий потенциалини ҳаракатга келтиради; 
д) афғонистондаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатга ижобий таъсир 
кўрсатувчи иқтисодий механизм пайдо бўлади. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling