Microsoft Word Монография-2023 тайер


-  Мамлакатдаги иқтисодий тартибни дезинтеграция қилиши мумкин.  123 -


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02


Мамлакатдаги иқтисодий тартибни дезинтеграция қилиши мумкин. 


123

Бошқа минтақалардан ресурсларнинг ҳаддан ташқари кўп оқиб келишига 
сабаб бўлиши мумкин. 

Ноқонуний иқтисодий фаолият учун жозибадор бўлиши мумкин. 

Имтиёзларга эга бўлиш учун бошқа минтақаларни ҳукуматга тазйиқи ку-
чайиши мумкин. 
Буларнинг ҳаммаси эркин иқтисодий зона каби прогрессив ва ўта самарали 
институтдан фойдаланишга тўсиқ бўла олмайди, деб ҳисоблаймиз. 
Зонал сиёсат борасида, эркин иқтисодий зоналар яратиш борасида қайси мамлакат 
тажрибаси бизга энг тўғри келади, деганда, авваламбор Хитойни айтиш мумкин. Эркин 
иқтисодий 
зоналарни 
яратишда, 
ундан 
фойдаланишда 
Хитой 
жуда 
катта 
муваффақиятлар қозона билди. Шунинг учун Хитой тажрибасини ўрганиш ва уни 
иложи борича Ўзбекистонга қўллаш зарур. Чунки Хитой каби Ўзбекистон ҳам 
ижтимоийистик, тоталитар тизимдан бозор иқтисодиётига йўл тутмоқда, бу икки 
халқнинг умумий ўхшашликлари ҳам анчагина. Яна бир нарса муҳимки, Хитойда 
махсус иқтисодий зоналарни яратишда кўп қийинчиликлар бўлган, аммо секин-аста 
муваффақиятлар ҳам келган. Кўпгина эркин иқтисодий зоналар биринчи, иккинчи 
босқичларни якунлаб, учинчи босқичда жадал суръатлар билан иш олиб бормоқда 
ҳамда келажак учун ҳам жуда катта режаларни тузмоқда. Хитой эркин иқтисодий 
зоналар масаласида жудда катта тажриба йиққан ва айримлар Хитойдан андаза олишни 
таклиф этадилар. Аммо, Хитой тажрибасини тўлиқлигича Ўзбекистонга қўллаб 
бўлмайди. Чунки бу мамлакатнинг эркин иқтисодий зона бўйича тажрибасини 
жаҳоннинг бошқа давлатлариникидан анча фарқ қилади. Хитойда эркин иқтисодий 
зоналар режали ва бозор иқтисодиёти тизимлари ўртасида ўзига хос «буфер» ролини 
ўйнаган. Ирландия, Япония, АҚШ, Жануби Корея, Малайзия ҳам бу борада катта 
тажрибага эга. Уларнинг ҳар бирида олишга арзийдиган жуда кўп нарса бор. Эркин 
иқтисодий зоналар ривожланишининг жаҳон тажрибасини ўрганиш натижасида 
Ўзбекистонда адекват муаммо ва масалаларни ҳамда унинг ечимларини топиш 
имконига эга бўламиз. Кўпгина стратегик ва тактик масалаларнинг қандай ҳал 
қилинганлигини кўрамиз, шундан республикамизда қўллаш мумкинларни ажратиб 
олиш имкониятига эга бўламиз. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling