Microsoft Word Монография-2023 тайер


 Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

4.5. Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси 
Бу кичик бир мамлакатда араб дунёсида энг кўп-9 та эркин иқтисодий зона 
ташкил этилган, улардан энг самаралиси Дубай амирлигида «Шардж» аэропорти зонаи 
ва «Джабел-Али» эркин иқтисодий зоналари (Dubai Media City, Dubai Internet City ва 
Dubai Idea Oasis майдонлари) ташкил этилган. Уларда қуйидаги имтиёзлар мавжуд: 
- хорижий капиталга 100% эгалик қилиш ҳуқуқи ҳамда капитал ва фойдани олиб 
кетишда ҳеч қандай тўсиқ, солиқ йўқ; 
- 15 йил давомида шахсий ва корпоратив солиқлардан озод қилинган; 
- биноларни қулай тарзда ижарага бериш; 
- барча лицензияларни олишда ҳукумат органларининг ҳар томонлама қўллаб - 
қувватлаши. 
Космосдан планетамиздаги икки объект яққол кўринади дейишади: бири “Буюк 
Хитой девори” бўлса, иккинчиси Дубайдаги “Жабел Али” эркин иқтисодий зона 
ҳисобланади. Дубайда дунёдаги энг йирик 2та сунъий орол (ҳар бирининг диаметри 5 
километрдан) яратилмоқда. Бу оролларда 2000 вилла, 40 «люкс» синфидаги отель, бир 
неча савдо комплекслари, кинотеатрлар, Яқин Шарқдаги биринчи океанариум қурила-
ди. Бундан ташкари, Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай амирлигида олтинни қайта 
ишлашга ихтисослашган эркин иқтисодий зона яратилиши қарор қилинган. Бу жойда 
ҳаракатдаги жаҳон тилласининг ярмини қайта ишлайдиган марказ барпо этиш ниятида-
лар. Бирлашган Араб Амирлиги давлатининг молия ва саноат вазири доктор Мухаммад 


110
Хальфан бин Харбашнинг сўзларига қараганда Бирлашган Араб Амирлиги АҚШ билан 
биргаликда янги эркин иқтисодий зона яратиш бўйича келишиб олишган. Вазир эркин 
иқтисодий зона ташкил этилиши билан хорижий инвестиция оқими ошишига умид 
қилмоқда. Ушбу эркин иқтисодий зона мамлакатни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш 
имкониятини оширади. Ҳукуматнинг оқилона сиёсати, шу жумладан, пухта зонал 
сиёсати туфайли бир пайтлар экспорт таркибида нефтнинг ҳиссаси деярли 100 фоиз 
бўлган давлат ҳозирги пайтда БААнинг ЯИМ таркибида нефтнинг ҳиссаси 20 фоизга 
тушиб кетган, қолганини туризм, савдо ва бошқа соҳалар бермоқда. Бу ривожланишда 
эркин иқтисодий зоналарнинг ҳиссаси беқиёсдир.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling