Microsoft Word Монография-2023 тайер


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

 
 
 


100
4.3. Тайвань тажрибаси 
Тайвань мамлакатида экспорт зона концепцияси XX асрнинг 60-йилларида пайдо 
бўлган. Мамлакатнинг инвестиция муҳитини яхшилаш ва индустриал ривожланишни 
жадаллаштириш учун ҳукумат экспорт зоналарга мўлжаллаб мамлакатнинг бир 
қисмини ажратди. Бу ерларда ишлаб чиқариш инфраструктураларини барпо этиш
солиқ имтиёзларини бериш, инвестиция киритишнинг соддалашган муолажасини 
жорий этиш мўлжалланди. Эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш тўғрисидаги қонун 
1965 йилда парламент томонидан қабул қилинган. Тайвань ҳукумати хорижий 
инвесторларни жалб қилишни эса 1950 йилдан бошлаб кўзда тута бошлаган эди. 
Тайвань ҳукумати барча хорижий инвесторларга яхшигина имтиёзлар беради, 
аммо Эркин иқтисодий зоналарда фаолият юритувчи хорижий инвесторлар яна 
қўшимча имтиёзларга ҳам эга, жумладан, корхоналарни рўйхатга олишнинг содда 
тартиби, экспорт-импорт муолажаларини амалга оширишдаги осонлик ва қулайликдир. 
Зоналарда инвестиция учун шароит қуйидагича: 
- Инвесторларнинг ишлаб чиқариш мақсадида импорт қилинадиган хом ашё, 
деталлар, станок ва ускуналар божхона тўловидан озод қилинади; 
- Зонада ишлаб чиқарилган ва экспортга мўлжалланган товарлар эгри солиқлардан 
озод қилинади; 
- Инвесторлар тадбиркорлик фаолияти учун олинадиган солиқлардан озод қили-
нади; 
- Инвесторлар вақтини ва маблағларини иқтисод қилиш учун уларга омбор учун 
жойлар берилади ва транспорт хизматлари, соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилади 
ҳамда уй-жой ва озиқ-овқат билан таъминланади; 
- Зонага юқори малакали миллий кадрлар иш сафарига юборилади; 
- Инвесторларга сотиб олинган ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари қийматининг 
70% миқдорида 10 йил муддатга кредит берилади. 
Инвесторларга қўйиладиган талаблар эса қуйидагилардан иборат: 
- Инвестор эркин иқтисодий зоналардан ташқарида жойлашган ишлаб чиқариш 
структурасига салбий таъсир этиши мумкин эмас; 
- Инвестор ўзининг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида атроф муҳитни 
ифлослаштирмаслиги зарур; 
- Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 100% экспортга кетиши керак
- Инвестиция қилишнинг минимал ҳажми 20 млн. доллардан кам бўлмаслиги ке-
рак. 


101
Эркин иқтисодий зоналардаги меҳнат муносабатларининг хусусиятлари: 
1. Амал қилувчи меҳнат қонунчилигига асосан, 5 кишидан ортиқ киши ишлайди-
ган корхоналарда ишчилар суғурта қилиниши шарт. Суғурта ҳажми ойлик иш ҳақининг 
7% и миқдорида бўлиб, бу сумманинг 20% ини ишловчи, 80% ини эса фирма тўлайди. 
2. Иш куни 10 соат. 
3. Иш ҳақи - ўртача. Ҳар йил 13–ойлик тўланади. 
4. Эркин иқтисодий зоналарда 17 та миллий байрам ва фестиваллар нишонлана-
ди.
5. Тиббий хизмат учун ҳақини фирма тўлайди.
6. Белгиланган иш вақтидан ташқари (нормадан) ишлатилганда нормал иш 
ҳақидан учдан бир – учдан икки ҳиссадан кўпрок ҳақ тўланади. 
Эркин иқтисодий зоналарда белгиланган солиқлар қуйидагилар: 
а) Корпоратив даромад солиғи 25% дан ошмаслиги керак ва у ҳукумат дастури 
билан белгиланган қўллаб қувватлашнинг олтинчи йилидан бошлаб олинади. 
б) Тайванда ярим йилдан кам яшаган хорижликлардан олинадиган даромад со-
лиғи 20% дан ошмаслиги керак. Бир йилдан ортиқ яшовчи хорижликлар ва тайван-
ликлардан бу солиқ 6% дан 60% гача бўлиши мумкин. 
в) Қрилиш солиғи бино қийматининг 1.5% миқдорида олинади. 
Тайвань учун, бошқа янги индустриал мамлакатлар каби асосан экспорт ишлаб 
чиқариш зоналари хосдир. Экспорт ишлаб – чиқариш зонаини яратишдан ҳкумат 
қуйидаги мақсадларни кўзлаган эди: 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling