Microsoft Word Монография-2023 тайер


-  Микроэлектроника ва информатика;  -


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02


Микроэлектроника ва информатика; 

Энергияни ташувчи технологиялар; 

Ген инженерияси ва биотехнология; 

Аэрокосмик асбобсозлик; 

Табиатни муҳофаза қилиш техникаси; 

оптик-толали ишлар; 

Тиббиёт ускуналари. 
Бу дастурни амалга оширишга давлат томонидан 10 млрд. юань ажратилди. 
Ҳозирги кунда Хитой технопарклари бутун мамлакат бўйлаб ташкил этилган
жумладан Марказий ва Шимоли – Шарқий провинцияларда (Харбин, Чанчунь, Шаньян, 
Сиань, Ланьчжау, Ченду ва б.) улар анчагина. Мамлакатнинг ички туманларининг тех-
ник жиҳатдан қолоқлигини бартараф этиш учун Хитой Госсовети юқори технологиялар 
зоналарини ташкил эта бошлади. Хитойда 120 та янги ва юқори технологияларни 


91
ўзлаштиришга мўлжалланган эркин иқтисодий зоналар мавжуд бўлиб, уларнинг 53 та-
си давлат аҳамиятига молик, қолганлари провинция даражасидадир. 1996 йилда бу зо-
налардан умумий даромад 230 млрд. юанни, саноат маҳсулоти 210 млрд. юанни, солиқ 
тушуми 24 млрд. юанни, экспорт тушуми эса 4 млрд. долларни ташкил этган. 
Хитой ҳукумати технопаркларда қурилиш учун молиявий ресурс ва ер 
участкалари ажратар экан, фирмалардан камида ярмини хориж бозорларида сотишни 
таъминлаб берадиган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқара оладиган ускуналарга эга 
бўлган, ишлаб чиқариш корпусларини 8 ой муддат ичида қуришни талаб қилади. 
Технопаркларнинг кўпайиши, юқори технологияли тармоқларнинг тез ривожланишини 
таъминлади ва қарийб 3,0 млн. иш жойларини яратди. 2000 йилга келиб мамлакатда 53 
давлат аҳамиятидаги технопаркларда 1,5 млн. киши, провинция даражасидаги шунча 
технопаркларда 1,4 млн. киши иш билан банд эди. Технопарклар ва ундаги ишловчилар 
сони бўйича Пекин шаҳри Хитойда биринчи ўринни эгаллайди. Давлат аҳамиятидаги 
технопаркларда 13,7 минг корхона мавжуд бўлиб, улар 6,5 млрд. доллар миқдорида 
валюта туширган. Корхоналар эса, биринчи навбатда, илм кўп талаб қиладиган 
тармоқларда фаолият кўрсатади.
Хитойда XXI асрда техник - тадқиқот зоналарини технологик, инновацион 
марказлар, 
тадбиркорлик 
техноинкубаторлари 
сифатида 
қабул 
қилинмоқда. 
Техноинкубаторлар янги ёки мавжуд маҳсулот ва технологик жараёнларни (ички ва 
ташқи бозорда талабга эга бўлган) ишлаб чиқиш учун тузилади. Хитойда 1998 йилдан 
бошлаб илм кўп талаб қиладиган технологияларни индустриялаштириш ва 
тижоратлаштиришга мўлжалланган «Машъал» умумдавлат илмий ишлаб чиқариш 
дастурини амалга оширишга киришилди. «Машъал» дастури мамлакатнинг йирик 
«Дастур 863» нинг иккинчи босқичи бўлди. Кейинги йилларда янги технологияларни 
ўзлаштиришга асосланган 25 минг фирма ташкил этилди, 4000 хил илм кўп талаб 
қиладиган 
маҳсулотлар 
ўзлаштирилди. 
Бу 
дастурларни 
амалга 
оширишда 
технопарклар, яъни янги ва юқори технологиялар зоналарини яратиш жуда муҳим 
ўринни эгаллайди. Улар ташқи бозорда рақобатбардош бўлган юқори технология 
маҳсулотларини берадиган ишлаб чиқаришни рағбатлантира оладиган ва хорижий 
инвестицияларни жалб қила оладиган бўлиши керак. 
Тўққизинчи 5 йилликда Хитой (2005 йилгача) провинциялар ва эркин иқтисодий 
зоналарда технологик сакрашни амалга оширишни режалаштирган эди. Илм кўп талаб 
қиладиган ишлаб чиқаришларга мўлжалланган Эркин иқтисодий зоналарни яратиш 90 
йилларда бошланган эди, аммо уни янада жадаллаштириш мўлжалланмоқда. 


92
Ҳозирнинг ўзида «Гуанчжоу» Эркин иқтисодий зоналарда ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотнинг 60 фоизини илм кўп талаб қиладиган юқори технологияли ишлаб 
чиқариш ташкил этади. Бу кўрсаткични янада ошириш мўлжалланмоқда. Хулоса қилиб 
айтганда, Хитой илмий - техник тараққиёт жиҳатдан ривожланган мамлакатлардан 
орқада қолмаслик учун, Илмий техник-тадқиқот талабларига жавоб берадиган техник – 
тадқиқот зоналарини ташкил этиш, такомиллаштириш, кўпайтириш устида тинмай иш 
олиб бормоқда. 
Эркин иқтисодий зоналар пайдо бўлиши билан Хитойда уларни бошқариш учун 
маъмурий органлар ташкил этилган эди. XXРнинг Давлат ҳукуматида эркин иқтисодий 
зона ишлари бўйича концелярия тузилган, у зоналардаги иқтисодий структураларни 
бошқарувчи энг юқори орган ҳисобланади. Бу орган асосий ижтимоий-иқтисодий 
стратегияни 
ишлаб 
чиқади, 
уни 
бажарилишини 
назорат 
қилади, 
қолган 
бошқармаларнинг фаолиятини эркин иқтисодий зонага алоқадор қисмини бошқаради.
Концелярияга эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий бошқариш қўмиталари 
бўйсунади. Бу қўмиталар зонани кундалик бошқарувини амалга оширади: ривожланиш 
режаларини ишлаб чиқади, инвестициявий лойиҳаларни кўриб чиқади, тасдиқлайди, 
рўйхатга олади, иш ҳақи, меҳнат, солиқни сақлаш, маориф, маданият, ижтимоий тартиб 
масалалари билан шуғулланади. Бундан ташқари, зоналарда халқ вакилларининг 
маҳаллий мажлиси, партия, касаба уюшмаси, бошқа таркибий бўлинмалар фаолият 
юритади. 
Хитойнинг эркин иқтисодий зоналарида тартибга солишнинг бозор механизмлари 
устунлик қилади. Марказий ҳокимият фақатгина бир неча директив кўрсатгичларни 
(йиллик молиявий даромад, марказлашган ҳолда таъминлаш, саноат маҳсулотларини 
ишлаб чиқаришнинг асосий турлари бўйича ишлаб чиқариш ва таъминот ҳажми бир 
неча йил давомида барқарор бўлган марказ бюджетига ажратмалар нормативлари, кре-
дит ва пул эмиссияси лимитлари) ўрнатилади. Бошқа масалаларда (жаҳон ва ички бо-
зордан кредит топиш масалаларда ҳам) зона маъмурияти мустақилдир. 
Эркин иқтисодий зонада ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг асосий 
қисмига бозор баҳолари ҳаракат қилади. Ягона давлат нархлари темир йўл, денгиз 
транспортлари, авиацияда юк ташиш, почта ва телеграф хизматлари, сув, 
электроэнергия кабиларга сақланиб қолган.
Маҳаллий қонунчилик органларига ўз минтақа хусусиятини яхши билганлиги 
учун қуйидагиларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилди: 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling