Microsoft Word Монография-2023 тайер
- меҳнат ва иш ҳақи тўғрисидаги тартибни ишлаб чиқиш; 93 -
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
-
меҳнат ва иш ҳақи тўғрисидаги тартибни ишлаб чиқиш; 93 - корхоналарни рўйхатга олиш тартибини ишлаб чиқиш; - ер участкаларидан фойдаланиш ва уларни ҳақини тўлаш тартиби; - шартномаларни тузиш тартиби; - зонага кириш ва чиқиш қоидаларини ишлаб чиқиш. - Бу каби имтиёзларни Харбин шаҳри мисолида кўриш мумкин: зонада корхоналар 3 хил даромад солиғидан озод қилинади, кейинги уч йилда эса солиқнинг ярмини тўлайдилар, фақат еттинчи йилдан тўлиқ ҳолда тўлайдилар. Агар корхона ўз ялпи маҳсулотининг ярмидан кўпини экспорт қилса, 10 фоизли тариф билан солиқни тўлайди. Қонунчилик масалаларига келсак, Хитойда эркин иқтисодий зона бўйича махсус қонун йўқ, аммо бу фаолиятни етарли миқдорда тартибга солиш учун юзлаб бошқа қонунлар ва норматив актлар қабул қилинган. Эркин иқтисодий зоналарни тартибга солиш ва бошқаришга Хитой ҳукуматининг деярли барча соҳа, даража ва тармоқлари қатнашади. Хулоса қилиб, Хитойдаги зонал сиёсатнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини ажратиш мумкин: 1. Эркин иқтисодий зоналар босқичма-босқич яратилиши ва таркиб топиши; 2. Секин-аста эркин иқтисодий зоналар сонини, турларини, майдонини ўстириб бориш; 3. Яратилажак зоналарнинг мақсадлари, механизмлари, турларининг кўп вариант- лилиги; 4. Ҳудуд жиҳатидан турли – туманлиги; 5. Хорижий инвесторларнинг аниқ бир тоифасига (“хуацяо”- келиб чиқиши Хи- тойдан бўлганлар) мўлжални олиш; 6. Марказий Ҳукумат томонидан таъсирли қўллаб-қувватлаш; 7. Зона ихтисоси ҳисобга олинган сал-пал ўзига хосликни ҳисобламасак, барча қатнашувчилар учун бир хил имтиёзли тартиб; 8. Маҳаллий ва марказий Ҳукумат органлари иштирокида бозор муносабатлари тамойилларига асосланиб мустақил иқтисодий ривожланиши; 9. Хорижий инвестициялардан жуда кенг фойдаланилиши; 10. Энг муҳим устувор тармоқ - саноат ишлаб чиқарилиши; 11. Экспорт - ишлаб чиқаришга мўлжални олганлиги; 12. Хорижий хом ашёни ишлаб чиқаришга жалб қилиш; 13. Кенг миллий минтақаларнинг бу жараёнга қўшилиши; 94 14. Хитойнинг эркин иқтисодий зоналари мамлакатнинг қолган ҳудудси билан фаол ўзаро таъсир қилиши; 15. Бозор муносабатлари ижтимоийистик қадриятлар билан қўшилиб кетганлиги; 16. Хитой солиқ тизими эркин иқтисодий зоналарнинг минтақавий ўзига хослиги- га қараб табақалаштирилганлиги. Жаҳон бозоридаги ашаддий рақобатга бардош бериш ва кейинги даврларда ҳам жадал суръатлар билан ўсишга эришиш учун Хитой ҳукумати ўзининг зонал сиёсатида яқин ўн йилликда бажариш учун қуйидаги вазифаларни қўйган: - Эркин иқтисодий зоналарда бошқариш санъати ва махсус билимларни яхшилаш учун технологик ва профессионал тараққиётни минтақавий ривожи билан қўшилишини таъминлаш, зоналарнинг сифат даражасини ўстириш; - Минтақавий устунликлардан фойдаланиб ишлаб чиқариш инфраструктурасини яхшилаш, капитал кўп талаб қиладиган юқори технологияли ишлаб чиқаришларни устун даражада ривожлантиришга эътиборни қаратиш ва уларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш; - Инвестиция қилиш муҳитини яхшилаш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган даражада қонунчилик тизимини такомиллаштириш ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатга мўлжалланган стратегик ҳамкорликни ўрнатиш; - Фан ва технологияларни ривожлантириш зоналарини сифат жиҳатдан кўтариш учун маорифга катта эътиборни қаратиш; - Аҳоли ҳаёт даражасини сифат жиҳатдан кўтаришга катта эътиборни қаратиш. Зоналар ўзи жойлашган шаҳар ва ҳудудларни ривожлантиришни рағбатлантириши керак. Улар илғор технологиялар ва махсус билимларни эскирган ишлаб чиқаришларга кўчиришга хизмат қилиши, маҳаллий иқтисодиётни интернационаллашувига ёрдам бериши керак. Хитой ҳукумати пухта ўйланган зонал сиёсат юргизиш натижасида қисқа муддатда ўз мамлакатида, биринчи навбатда, унинг эркин иқтисодий зоналар жойлашган минтақаларида қулай инвестиция муҳитини яратиб билди ва иқтисодиётни жадал суръатлар билан ўсишига эришди. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилардир: -шароит ўзгаришини ҳисобга олган, амалга оширишнинг мослашувчанлиги билан ажралиб турувчи, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган, пухта ўйланган стратегияси мавжудлиги; 95 -миллий устуворлик билан хорижий инвесторларнинг манфаати бир-бирига мос келиши даражасига қараб инвестицияни жойлаштириш шароитининг табақалашти- рилганлиги; -капитал жойлаштириш тартиби ва имтиёзлар тизими аниқ белгилаб қўйилганлиги (имтиёзли солиқ даражаси, ерни ижарага олиш муддати ва тартиби, божхона имтиёзла- ри ва бошқалар) ҳамда бунга алоқадор маълумотларни ҳар бир эркин иқтисодий зоналарнинг маълумот марказидан осон ва тез олиш мумкинлиги; -Хитой ҳукумати инвесторларни қабул қилиш учун зоналар инфраструктурасини лойиҳалаштиришда ва бирламчи тайёрлашда жуда катта молиявий харажатларни қилди (кўпгина зоналар маҳаллий, ҳатто, марказий бюджет солиқларини ўзида 8 йилгача ак- кумляция қилиш ҳуқуқини олди); -барча зоналар макродаражада ҳам, микродаражада ҳам самарали бошқарилади. Макроорганлар (мамлакат, шаҳар ва провинциялар ҳукуматида зоналарни бошқарувчи махсус органлар) ишининг бош тамойили - зона ишига аралашмаслик ва улар фаолия- тига эркинлик бериш, микроорганлар (зона ичидаги махсус маъмурий структура) иши- нинг бош тамойили – барча ташкилий масалаларни тез ва арзон ечиш учун инвесторлар қўлидаги қулай қуролга айланишдан иборатлилигидир. Шундай қилиб, Хитой зонал сиёсатда жуда катта тажрибага эга бўлган давлатдир ва бу тажрибани Ўзбекистонда зонал сиёсатни ишлаб чиқишда, эркин иқтисодий зоналарни яратиш мақсадида ҳар томонлама ўрганиш лойиқдир. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling