Microsoft Word Монография-2023 тайер


-  хорижий инвестицияни жалб этиш;  -


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02


хорижий инвестицияни жалб этиш; 

экспортни кенгайтириш;

янги технологияларни ишлаб чиқиш; 

иш жойларини кўпайтириш. 
Биринчи бундай зона 1966 йилда Каосюнг порти яқинида ташкил этилган эди
зона майдони 58 гектар бўлиб, бу майдонда 102 фирма жойлашган. 1969 йилда бу зо-
нага яна иккита (“Нанцу”, майдони - 98 га ва “Тайгунге”, майдони - 256 га) зона 
қўшилди. 1997 йилга келиб, бу уч зонада корхоналар сони 220 тага етди. Кейинги икки 
зона модель жиҳатдан биринчисидек эди, аммо улар анча такомиллашган эди. Уч йил 
давомида йиғилган тажриба қўлланилган эди. Учала зонада 55,5 мингга яқин юқори 
малакали ишчи кадрлар ишлайди, улар электроника, оптика, мебель, косметика, озиқ -
овқат, аниқ ускуналар, асбоблар, электр товарлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 


102
Ҳозирги пайтда “Чунгтао”, “Ченгкунге” ва “Сяоконе” номли зоналар яратил-
моқда. Тайванда биринчи 3та зонага кетган харажатлар 3 млрд. долларни ташкил этди, 
инвестиция миқдори 1.7 млрд. долларни ташкил этди 1997 йилгача). Барча кўрилган 
даромад (шу жумладан, иш ҳақи) 10.3 млрд. доллар ташкил этди. Зоналарда экспорт 
ҳажми 5 млрд. доллардан ошиб кетган. Тайванда хорижий инвестиция соф оқимининг 
ярмидан кўпи эркин иқтисодий зона жойлашган корхоналарга тўғри келади. 
Тайвань дунёда биринчилардан ишлаб чиқариш билан тўғридан-тўғри боғланган 
академик тадқиқотлар маркази бўлган илмий - саноат паркини яратди. Кейинчалик 
бундай ташкилот хилма-хил ном билан қўшни мамлакатларга тарқалди: “юқори техно-
логиялар парки” (Таиланд), “илмий технологик парк” (Малайзия) ва. Х.к. нинг асосий 
мақсади – юқори технологик экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи соҳаларга 
хорижий инвестицияларни жалб қилишдир. Тайвандан ўрнак олиб, Жанубий-Шарқий 
Осиё ва Узоқ Шарқдаги барча мамлакатларда ривожланган мамлакатлардан илғор 
технологияларни илғор соҳаларга жалб қилиш учун илмий-саноат парклари ташкил 
этила бошланди. 
1980 йилда Тайвань пойтахти Тайбэйдан 70 км. узоқликда «Синьчу» илмий саноат 
парки ташкил этилган. У икки йирик университетлар (Тонгхуа ва Чиатунг) билан 
қўшни бўлиб, паркда саноат технологиялар бўйича илмий-тадқиқот институти, 
микроэлектроникага оид ишланмалар бўйича бирлашган корпорация, ярим ўтказгичлар 
ишлаб чиқариш бўйича Тайвань компанияси, ўтказгичлар соҳасида тадқиқот фирмаси, 
биотехнологик ривожланиш бўйича марказ жойлашган. Бундан ташқари, паркда 100 
дан ортиқ саноат корпорациялар фаолият юритади ва бу корпорацияларнинг кўпчилиги 
АҚШнинг трансмиллий компанияларнинг филиалларидир. У ерда икки университет ва 
15000 юқори малакали мутахассис фаолият олиб бормоқда. Паркда микроэлектроника 
бўйича ишланмалар олиб борувчи бирлашган корпорация мавжуд. 1984 йилда биотех-
нологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилган. Бир ишловчига тўғри келади-
ган маҳсулот ҳажми бўйича у дунёда иккинчи ўринни эгаллайди (Селикон водийсидан 
кейин). “Синьчу” зонаи 1989 йилда 1 млрд. долларлик маҳсулотни экспорт қилган бўл-
са, 1994 йилда (5 йилда) 8 млрд. доллар экспорт қилди(яъни 8 марта кўп). 80-
йилларнинг ўрталарига келиб Синьчу илмий-саноат паркида 5 минг киши банд бўлиб, 
улар ривожланган мамлакатлар даражасида малакали ва юқори ойлик олувчи ишчи ва 
мутахассислардан иборат эди. 
«Синьчу» нинг илмий тадқиқот ишланмалари асосан электроника ривожланиши 
билан боғлиқ. Фирмаларнинг 30 фоизи компьютер, 25 фоизи электрон компонентлар, 


103
20 фоизи ярим ўтказгичли асбоблар ишлаб чиқариш билан боғлиқ, қолгани эса биотех-
нология ва оптик толалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Технопарк фаолиятининг 
муҳим йўналишларидан бири илмий техник маълумотларни (асосан буюртма бўйича) 
тарқатишдан иборат. Бу асосан кичик тадбиркорликдан иборат бўлган маҳаллий сано-
атнинг технология даражасини кўтаришга ижобий таъсир қилади. Кейинги йилларда 
«Синьчу»нинг бир ишловчисига тўғри келадиган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 
АҚШнинг «Селикон водийси» даражасига яқинлашади. Паркдан экспорт қилинадиган 
маҳсулот қиймати 9 млрд. доллардан ошиб кетди. 
Бу паркда хорижий инвесторлар қатори маҳаллий инвесторлар ҳам имтиёз 
олишди. Тайвань ҳукумати эркин иқтисодий зоналаридаги корхоналарни маҳаллий 
бозор билан алоқани кучайтириш орқали ўз фаолиятларини янада ривожлантиришни 
қўллаб - қувватламоқда. Тайванда биотехнология ва ярим ўтказгичларга ихтисослашган 
яна бир илмий – ишлаб чиқариш парки ташкил этилмоқда. 
Синджу шаҳридаги Тайвань технопарки Осиёнинг энг йирикларидан бирига 
айланди. У 380 гектардан иборат ижарага олинган майдонда жойлашган бўлиб, алоқа 
тизимлари, компьютерлар ва тиббиёт ускуналарини яратиш соҳаларига ихтисослашган. 
Технопаркда 135 та компания ишлайди, уларда эса 4 мингдан ортиқ киши банд. Бу ги-
гант технопарк ўзига керакли кадрлар билан ўзи шуғулланади. Технопарк Техника уни-
верситетларида таълим олаётганлар билан шартномалар тузади, ишга таклиф қилади, ўз 
ишини бошлашга ёрдам беради, айрим техник ускуналарни ва офис учун жойни бепул 
беради. Ёш мутахассисларга жуда арзон нархда уй беради. Бу мутахассислар техно-
паркнинг дам олиш зонаидан, болалар боғчасидан, мактабидан бепул фойдаланадилар. 
«Асер» гуруҳининг интеллектуал парки эса компьютерлар, телекоммуникация 
ускуналари, маиший – электроника ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2006 йилга бо-
риб улар ишлаб чиқарадиган маҳсулот қиймати 6 млрд. долларга етиши мумкин. Яна 
бир технопарк Тайваннинг пойтахтида ташкил этилмоқда. У 25 гектар майдонда 
жойлашган, бу майдонда офис, юқори технологияларни қўлловчи ишлаб чиқариш 
корпуслари қад кўтарди.
Яқинда Тайвань ҳукумати илмий техник паркларни янада ривожлантириш бўйича 
дастур ишлаб чиқди. Бу дастур бўйича технопаркларда ишловчилар сонини 70 минг 
кишига етказиш, мамлакатнинг ялпи экспортида паркларнинг ҳиссасини 7 8% га етка-
зиш мўлжалланган. Ҳукумат технопарклар ривожланишидан манфаатдор бўлганлиги 
учун, унда фаолият юритувчи фирмаларни ҳар томонлама рағбатлантиришга ҳаракат 
қилади: агар компания перспектив ишланмаларни қўлласа, тўланиши керак бўлган 


104
солиқнинг 15 фоизинигина беради, агар маҳсулотнинг 70% идан ортиғи экспорт 
қилинса, солиқнинг 10% и қайтариб берилади. Янги очилган корхона 2 йил муддатга 
солиқдан озод қилинади. Ички ресурслардан капитал қўйилмалар қилиб, янги корпус 
қурилганда бино учун солиқ олинмайди. Экспорт қилиш пайтида ҳам бож тўловлари 
тўланмайди. 
XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб Тайвань Эркин иқтисодий зоналарнинг бошқа 
тури - технополисга асосий эътиборни қаратди. Орол – давлатнинг бутун майдонини 
Осиё – Тинч океани минтақаининг «оператив марказига» айлантириш бўйича 
дабдабали йирик режа ишлаб чиқилган. Уни амалга оширишда асосий роль инновация 
фаолиятига, авваламбор «юқори» технологиялар соҳасига берилган. Бу режа икки 
босқичдан иборат, ҳамда амал қилувчи қонунлар ва маҳаллий ҳукумат қарорлари асо-
сида амалга ошириладиган молиявий, илмий – техник, солиқ, божхона соҳаларидаги 
кўплаб чоралардан иборат. Бу орол – давлатда «Тайвань» номли технополис очилган 
бўлиб, унда 38 фирма 30 млрд. доллар миқдоридаги маблағни микроэлектроника, аниқ 
машинасозлик, қишлоқ хўжалигида биологик воситаларни қўллаш бўйича илмий – 
тадқиқот ва ишлаб чиқариш учун сарфлаган. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling