Microsoft Word Монография-2023 тайер


 Қирғизистон ва Қозоғистон тажрибаси


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

 
4.4. Қирғизистон ва Қозоғистон тажрибаси 
 
Қирғизистонда Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш учун кўплаб уринишлар 
бўлган. 1992 йилнинг декабрида Қирғизистон Республикасининг “Эркин иқтисодий 
зоналар тўғрисидаги” қонун чиқди. Унда нафақат эркин иқтисодий зоналарнинг мақсад 
ва вазифаларини аниқлашди, балки республика шароитида тўлиқ ҳолда татбиқ этиб 
бўладиган конкрет турлари ҳам кўрсатиб ўтилди. Бу қонуннинг биринчи бандида эркин 
иқтисодий зона қуйидагича кўрилади: “Қирғизистон Республикасининг алоҳида 
олинган вилоят, туман ва шаҳар ҳудудида ажратиб олинган участка бўлиб, ундан 
мақсад: 
- алоҳида минтақа ва бутун республика иқтисодиётини халқаро меҳнат тақсимоти-
га самарали жалб этиш;
- хорижий капитал, технология ва бошқариш тажрибасини киритиш учун қулай 
шароитни таъминлаш; 
- давлат ва хусусий мулкка асосланган миллий корхона ва ташкилотларнинг 
моддий ва пул ресурсларини хорижий капитал билан интеграция қилиш асосида 
зонанинг иқтисодий потенциалини ривожлантириш; 


105
- замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани яратиш; 
- ички бозорни истеъмол ва ишлаб чиқариш характеридаги маҳсулотлар билан 
бойитиш; 
- аҳолининг ҳаёт даражасини кўтариш”. 
Қирғизистонда Қоракўл (1994 йил 12 январдаги 13 сонли республика ҳукумати 
қарори ва 2004 йилнинг 6 июлидаги 84 сонли республика қонуни асосида), Норин (1993 
йил 19 апрелдаги 160 сонли республика ҳукумати қарори асосида), “Бишкек” 1995 
йилниг 11 ноябридаги 474 сонли ҳукумат қарори асосида) “Маймак” (1997 йилнинг 20 
июнидаги 357 сонли ҳукумат қарорига асосан) Олой, Ош, Талас ва бошқа эркин 
иқтисодий зоналар ташкил этилган. Аммо, фақат Бишкек эркин иқтисодий зона яхши 
фаолият юритмоқда. Зона ўз ичига миллий кўргазма марказини, мармар қишлоғидаги 
бўш майдонларни ва “Манас” аэропортининг бир қисмини олади. Зонада 120 корхона 
фаолият юритади, уларнинг асосий қисми хорижий капитал иштирокидаги қўшма кор-
хоналардир. Эркин иқтисодий зоналарнинг асосий фондлари 50 млн. долларни ташкил 
этади. Зонадаги барча корхоналар учун имтиёзли тартиб берилади. Зонада иш кучининг 
қиймати республика бўйича ўртача кўрсаткичдан паст, чунки ишловчилардан даромад 
солиғи олинмайди. 
Кейинги йилларда бу мамлакатнинг машҳур тоғ кўли - Иссиқ-кўлда туризмга 
ихтисослашган эркин иқтисодий зона ташкил этишга ҳаракат қилинмоқда ва дастлабки 
муваффақиятларни қўлга киритмоқда. 
Қозоғистонда эркин иқтисодий зоналарни яратиш учун қуйидаги қулай шарт-
шароитлар бор деб ҳисоблашади: 
-Осиё ва Европа мамлакатлари билан интенсив савдо иқтисодий муносабатларни 
ривожлантириш имконияти; 
- Евроосиё марказидаги қулай транспорт географик ҳолат, нисбатан ривожланган 
транспорт ва энергетик инфраструктуранинг мавжудлиги; 
- нисбатан малакали мутахассисларнинг ва илмий техник потенциалнинг 
мавжудлиги; 
- бой минерал хом ашё, энергетика ва бошқа турдаги табиий ресурсларнинг 
мавжудлиги;
- энергия, иссиқлик, металл, кимё маҳсулотлари ва бошқа зарур маҳсулотлар 
билан тўла таъминлай оладиган ишлаб чиқариш комплексларининг мавжудлиги;
- сиёсий барқарорлик. 


106
Эркин иқтисодий зоналар яратишга тўсиқ бўлувчи омилларга қуйидагилар 
саналади: 
-транспорт - коммуникация тизимининг технологик даражаси ва ўтказиш қобили-
яти паст; 
- айрим минтақаларда энергетик қувватларнинг етишмаслиги; 
- ҳуқуқий беқарорлик; 
- бозор инфраструктурасининг рақобат даражаси паст; 
- эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришда бюджет маблағларининг чеклан-
ганлиги; 
- бюрократия даражасининг юқорилиги ва жойларида иқтисодиётни бошқарув-
нинг компитенцияси пастлиги. 
Қозоғистон Республикада 1991 йилдан бошлаб, 9 та эркин иқтисодий зона ва 1 та 
субзона яратиш эълон қилинган эди: Атирау, Шарқий Қозоғистон, Қарағанда, 
Манғишлоқ, 
Алакўл, 
Жаркент, 
Лисаковск, 
Жайрем-Атасуй 
ҳамда 
«Талдикургонвнештранс» қўшма корхонаси базасидаги субзона ва Алмата шаҳридаги 
«Атакент» эркин савдо зона. Буларнинг кўпчилиги қуйидаги хусусиятларга эга эди: 
ҳудуд жиҳатдан республиканинг ички туманларида жойлашган, уларнинг айримлари 
бутун бир вилоятни ўз ичига олган жуда катта ҳудудларга эгалиги, фаолият юритиш 
учун зарур бўлган ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфраструтурасининг яхши 
ривожланмаганлигидир.
Эркин иқтисодий зона мақомини олишга интилган вилоятлар бой минерал хом 
ашёвий потенциалга эга бўлиб, кўмир, нефть, газ, рангли металлар, темир рудаси каби 
муҳим ресурсларни қазиб чиқаришда катта потенциалга эга ва республика 
иқтисодиётига ҳал қилувчи мавқеиларни эгаллаб келмоқда. 1991-1992 йилларда эркин 
иқтисодий зоналар ташкил этиш бўйича қабул қилинган ҳужжатларни ўрганиш 
натижасида қуйидагилар аниқланди: биринчидан, эълон қилинган зоналарнинг 
бирортаси ҳам самарали фаолият юритиш учун зарурий ташкилий шароитларга эга 
эмас, иккинчидан, ҳаммаси учун умумий бўлган камчиликлар аниқланди:
- потенциал хорижий ва миллий инвесторларни жалб қилиш учун зарур бўлган 
эркин иқтисодий зона лойиҳалардаги реал техник иқтисодий ишланмалар қилинмаган. 
Бундай асосланиш номинал жиҳатдан берилган, аммо улар қуруқ гап характерида 
бўлган, солиштирма ички ва ташқи нархлар, транспорт тарифлари, иш ҳақи 
берилмаган, нисбий самарадорлик асосида тармоқлар бўйича инвестицияларнинг 
самарадорлиги ҳисоб-китоб қилинмаган; 


107
- нафақат мақсад ва вазифаларни, балки зонани яратиш босқичлари, зарур 
инвестиция ҳажми, зарурий маблағларни олиш манбаларини ўз ичига олувчи дастурлар 
бўлмаган; 
- зона деб, кичик бир майдон, унча катта бўлмаган саноат анклави ёки аниқ 
чегараси белгиланган алоҳида ҳуқуқий тартибга эга бўлган ҳудуд эмас, балки бутун 
бир вилоятлар майдони эълон қилинган. 
Қозоғистоннинг эркин иқтисодий зоналари: “Жайрем-Атасуй” (Қараганда 
вилояти, Қозоғистон) 1991 йилда ташкил этилган, 1996 йилда махсус эркин иқтисодий 
зона мақоми берилган. “Алакул» (Талди-Курган вилояти, Қозоғистон) 1992 йилда 
ташкил этилган. «Жаркент» (Талди-Курган вилояти, Қозоғистон) 1992 йилда ташкил 
этилган. Лисаковск» 1992 йилда ташкил этилган, 1996 йилда махсус ИҲ мақомини 
олган. «Атакент» эркин савдо зонаи (Алмата шаҳри, Қозоғистон) 1994 йилда ташкил 
этилган. «Оқмола» махсус иқтисодий зона (Остона шаҳри) 1996 йилда ташкил этилган. 
«Қизил-Ўрда» махсус ЭИЗ 1996 йилда ташкил этилган. 
Қозоғистондаги эркин иқтисодий зоналар бошланғич даврда самара бермаган ва 
унинг сабаблари қуйидагилар деб ҳисобланади: 
- минтақанинг иқтисодий имкониятлари чуқур таҳлил қилинмаган; 
- ижро этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари ишлаб чиқилмаган; 
-зона маъмурияти молиявий, солиқ ва уни ташкилий масалаларда етарли 
мустақилликка эга эмас эди. 
Қозоғистонда ташкил этилган 8 та эркин иқтисодий зоналарнинг 4 таси иқтисодий 
жиҳатдан бақувват вилоятни ўз ичига олади. Бу вилоятлар жуда катта табиий ресур-
сларга ва экспорт салоҳиятига эга. Эркин иқтисодий зоналарнинг биринчи натижалари 
шуни кўрсатадики, бу тарзда ёндашув мақсадларини амалга оширишда Қозоғистон 
манфаатларига хавф туғдиради, мавжуд хўжалик алоқалари узилишига сабабчи бўлади. 
Шунинг учун ҳам 4 вилоят - эркин иқтисодий зоналарнинг фаолият юритилиши тўхта-
тилди. Барча омиллар таҳлили шуни кўрсатадики, Қозоғистонда кенг миқёсда эркин 
иқтисодий зоналарни яратиш учун шарт-шароитлар етарли эмас. Авваламбор, ишлаб 
чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани жадал суръатлар билан ривожлантиришга 
маблағ ва бошқа имкониятлар етарли эмас. Юқорида кўрсатиб ўтилган сабаб ва камчи-
ликлар туфайли, республика президентининг қарори (1584-сон 05.03.94й) «Атирау», 
«Шарқий Қозоғистон», «Қарағанда» ва «Манғишлоқ» эркин иқтисодий зоналар ўз фао-
лиятини тўхтатди, қолганлари то 1996 йилда эркин иқтисодий зоналар тўғрисида қонун 
чиққунча фаолият юритишди. Бу қонун бўйича эркин иқтисодий зоналар фаолият юри-


108
тиш мақсадга мувофиқлигини исбот қилиб берувчи ҳужжатларни беришлари керак эди. 
Фақат иккитасигина («Лисаковск» ва «Жайрем - Атасуй» эркин иқтисодий зоналар) 
техник - иқтисодий асослашни пухта ишлаб чиқиб, зоналарни мақсадга мувофиқлигини 
исбот қилишди, қолганлари эса йўқ. Шунинг учун ҳукумат қарори билан улар ўз фао-
лиятларини тўхтатишди. Шу билан бирга иккита янги «Қизил-Ўрда» ва «Оқмола» эр-
кин иқтисодий зоналар яратилди. Буларни яратишдан мақсад депрессив туманларни 
ижтимоий-иқтисодий ривожини кўтаришдан иборат эди. 
Қозоғистонда фаолият юритаётган эркин иқтисодий зоналардан энг яхши 
натижаларга эришганларидан бири Жайрем - Атасуй зонаи ҳисобланади. У 1991 
йилларда ташкил этилган бўлиб, 2007 йилгача фаолият юритиши мўлжалланган. У 
Қарағанда вилоятининг Қаражал шаҳри ҳамда Жайрем ва Шалгин посёлкаларида 
жойлашган 9 та йирик саноат корхонаси базасида ташкил этилган бўлиб, бу корхоналар 
асосан тоғ-кон саноати корхоналаридир. Ўз фаолияти давомида бу эркин иқтисодий 
зона яшовчанлигини исбот қилиб берди: зона майдонида ижобий ўзгаришлар содир 
бўлди - бюджетни дотациясиз фойдаланишга эришилди, ижтимоий барқарорликка 
эришилди, саноат ишлаб чиқариш потенциали ва асосий инженер-кадрлар, ишчилар 
сақлаб қолинди. Бу зонада 200 дан ортиқ янги хўжалик субъектлари (нодавлат 
мулкчилигидаги) ўз фаолиятини бошлади. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling