Номозов Шоҳруҳхон мхвкм-80 Оффшор зоналарнинг георафик таркиби ва гуруҳланиши
Download 31.85 Kb.
|
оралиқ ХВКМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оффшор зоналарнинг мувафаққият омиллари
Номозов Шоҳруҳхон МХВКМ-80 Оффшор зоналарнинг георафик таркиби ва гуруҳланиши. «Оффшор» атамаси илк бор 1950 йилларнинг охирларида АЈШда қўлланила бошланган. «Оффшор» («off shore») инглизча сўз бўлиб, қирҚоқдан ташқарида, деган маънони англатади. Оффшор зона эса муайян давлатнинг иқтисодий жиҳатдан эркин ҳудудидир. Бу ҳудудда юридик мақомга эга шахсларга нисбатан солиқ имтиёзлари яратилади, бухгалтерия ҳисоботи ва аудит бўйича талаблар камайтирилади, божхона тўловлари ва савдо чекловлари қисман ёки бутунлай олиб ташланади. У ёки бу ҳудудни оффшор зонага айлантириш учун унда солиқ қонунчилиги бўйича эркинликлар ва норезидент компанияларни рўйхатга олишда имтиёзли шарт-шароитлар яратилиши, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик таъминланиши, халқаро телекоммуникация ва транспорт тармоқлари ривожланган бўлиши, ҳудудда сиёсий танглик ва давлат тўнтарилиши хавфи, эҳтимоли бўлмаслиги лозим (6.4.1-расм). Ўозирги кунда мавжуд оффшор зоналарни қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин: классик оффшор зоналар. Бу ҳудудларда корхоналар солиқлар ва молиявий ҳисоботлардан озод этилган бўлади. (Сейшель ороллари, Белиз Доминика, Панама каби ҳудудлар); солиқ юки паст бўлган оффшор зоналар; корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, бизнесни юритиш ва солиқ тўлови бўйича айрим имтиёзларга эга оффшор зоналар. Британиянинг Виргин ороллари, Сейшель ороли, Белиз, Доминика, Невис, Гибралтар, Панама, Багама ороллари, Гонконг, Кипр, Буюк Британия, АЈШ ва бошқалар дунёга танилган оффшор ҳудудлар ҳисобланишади. Оффшор зоналарнинг географик таркибини ўрганиш уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш имконини беради: 1. Юқори иқтисодий ривожланиш даражасига эга бўлмаган, аммо сиёсий жиҳатдан барқарор бўлган ороллар, кичик давлатлар (Багам ороллари, Британиянинг Виргин ороллари, Вануату, Сейшель ороллари). Одатда, бу давлатлар оффшор компанияларнинг ҳисобот беришлари бўйича ҳеч қандай талаб қўймайдилар. Уларнинг ягона талаби мамлакат бюджетига тўланадиган йиллик йиҚимларни тўлаш ҳисобланади. 2. Оффшор компаниялардан ташқари, мамлакат резидентларига тегишли бўлмаган ушбу ҳудудда хўжалик фаолиятини юритувчи оддий оффшор компаниялар ҳам мавжуд бўлган давлатлар. Оффшор зона – хорижий компанияларга нисбатан мавжуд қонунчиликка мувофиқ имтиёзли солиқ режими ўрнатилган миллий ҳудуд ёки унинг бир қисми. Солиқ тўловларини минималлаштириш таминланади. Ишлаб чиқариш фаолияти кўзда тутилмайди. Оффшор зоналарнинг мувафаққият омиллари солиққа тортиш режими; солиқлардан озод қилиш ва имтиёзлар тақдим этиш механизми; валюта чекловларинининг мавжудлиги; конфиденциалликни таъминлаш; ҳисобот тақдим этиш хусусиятлари; сиёсий рисклар; оффшор зонада иш олиб бориш ва ташкил этиш бўйича хизматларни таъминловчиларнинг малакаси; мамлакат оффшор зонасининг репутацияси; компанияни таъсис этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар; фаолият соҳаларига рухсат; икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш мақсадида компанияларни халқаро келишувларда рўйхатдан ўтказиш. Download 31.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling