1-бўлим. Метрологик таъминотнинг илмий ва техник асослари 1-мавзу. Метрологиянинг илмий муаммолари
Download 50 Kb.
|
1 2
Bog'liq1 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕТРОЛОГИЯ ВА ИЛМИЙ ТЕХНИК ТАРАҚҚИЁТ
1-бўлим. МЕТРОЛОГИК ТАЪМИНОТНИНГ ИЛМИЙ ВА ТЕХНИК АСОСЛАРИ 1-мавзу. МЕТРОЛОГИЯНИНГ ИЛМИЙ МУАММОЛАРИ. УЛАРНИ ЕЧИШ ЙЎЛЛАРИ. МЕТРОЛОГИЯ ВА ИЛМИЙ ТЕХНИК ТАРАҚҚИЁТ Метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлилигини таъминлаш усул ва воситалари ва талаб қилинадиган аниқликка эришиш йўллари тўғрисидаги фан. Замонавий жамият ҳаётида ўлчашлар жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Ҳар куни саноат, илмий тадқиқот, қурилиш, савдо, тиббиёт, кундалик турмушда – фаолиятнинг деярли барча соҳаларида – инсон катта миқдорда ўлчашлар ўтказади. Ўлчашлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмларидан бири бўлиб қолди. Фундаментал фанлар муаммосининг ечимлари ва янги техника яратиш кўп жиҳатдан метрологиянинг ривожланиш даражаси билан белгиланади. Табиий фанлар (физика, химия, астрономия, биология)нинг барча соҳалари, шунингдек унга яқин соҳалардаги қонуниятларни аниқлаш аниқ ўлчашларсиз мумкин эмас. Тадқиқотлар ўтказишда қўлланилаётган ўлчаш усул ва воситалари муҳим аҳамиятга эга. Яқин ўтмишда ҳодисалар сифатини баҳолаш билан чегараланган фанлар (биология, тиббиёт, физиология ва бошқ.), бугунги кунда ўлчашни билим олишнинг асосий воситаси сифатида қўлламоқдалар. Фан, саноат, ҳўжаликнинг барча соҳалари ривожланиши билан ўлчанаётган параметрлар сони, демакки янада мукаммаллашган асбоблар сони ҳам ошди. Воситалар ва вақт сарфи ўлчаш воситаларининг сифати, қўлланаётган усулларга боғлиқ. Бизнинг мамлакатимизда ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш бўйича кучли саноат яратилган. Ўлчаш соҳасига автоматлаштириш, электрон ҳисоблаш техникаси, микроэлектроника ва лазер қурилмалар янада кенг жорий қилинмоқда. Янги ўлчаш воситаларини яратиш янги ихтиролар ва фан ютуқларидан фойдаланишга асосланади, ўлчаш воситаларини кейинги физик, кимёвий ва бошқа тадқиқотларда қўллаш эса ўз навбатида янги илмий муваффақиятларга олиб келади. Фан ва ўлчаш техникасининг ўзаро ривожланиши техник тараққиётнинг асосидир. Бутун дунёда кузатилаётган ўлчаш техникаси соҳасидаги ишларнинг жуда тез ривожланиши айнан шу билан тушунтирилади. Бироқ ўлчаш техникаси қандай суратда ривожланмасин, метрологик тўғри ишлатилмаса у кутилаётган натижа бермайди. Ўлчашлар саноат ишлаб чиқаришни барча тармоқларида алоҳида аҳамиятга эга. Назорат қилганда ўлчаш хатоликлари сабабли албатта яроқли маҳсулотнинг бир қисмини асоссиз нуқсонга чиқарилиши, ва шу қадар асоссиз маҳсулотнинг бир қисмини қабул қилиниши муқаррар. Ўлчашларнинг етарли бўлмаган аниқлигидан истеъмолчи ва етказувчи ўртасида ўзаро турли келишмовчиликлар келиб чиқади ва ўз навбатида етказиб берувчи истеъмолчининг ишончини йўқотиб қўяди. Юқори аниқлик талаб қилинувчи ишлаб чиқариш тармоқларида эса аниқликни таъминлаш кўпроқ аҳамиятга эга. Масалан, дори-дармон ишлаб чиқаришда йўл қўйилган қўпол хатоликлар инсон саломатлигига катта зарар келтириши мумкин. 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонуннинг 8-моддасига асосан истеъмолчи сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш хукукига эга, сотувчи (ишлаб чикарувчи, ижрочи) эса, назорат-ўлчов асбобларини, нархга доир хужжатларни такдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шарт. Маҳсулот сифатини назорат қилишнинг унумли ва юқори аниқликдаги назорат воситалари саноатда янада кенгроқ қўлланмоқда. Буюм сифатига бўлган талаблар аниқлигини баъзан эталон аниқлиги билан солиштириб бўладиган ўлчаш воситаларининг қўлланишига олиб келади. Технологик жараёнларни модернизация қилиш ва автоматлаштириш, автоматик бошқарув тизимларини жорий қилиш ўлчаш ва назорат воситаларидан келиб тушадиган маълумотларга асосланади. Уларнинг юқори аниқлигини, ўлчаш бирлиги ва ишлаб чиқиш жараёнининг турли босқичларида олинадиган натижаларининг солиштирилишини таъминлашсиз замонавий ишлаб чиқариш, юқори сифатли маҳсулот чиқариш мумкин эмас. Download 50 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling