Microsoft Word Монография-2023 тайер


-  аҳолининг бевосита ва билвосита иш билан таъминланиши;  -


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02


аҳолининг бевосита ва билвосита иш билан таъминланиши; 

чет эл валютасида даромад қилиниши; 

миллий экспортнинг рақобатбардошлигининг ошиши; 

хорижий инвестициянинг кўпайиши; 

экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллий ресурслар, хизмат ва капитал 
эҳтиёжларнинг ошиши; 


126

ишчи кучининг янги ишлаб чиқариш услубига ўқитилиши ва малака олиши;

маҳаллий товарлар ёки эркин иқтисодий зона зонаида ишлаб чиқарилган то-
варларни реализация қилиш ҳажмини ўсиши учун реал имкониятлар яратили-
ши; 

омбордан сотиш ва юклаб сотиш соҳаларида савдо айланмасининг ўсиши; 

банк, суғурта ва бошқа фаолият турлари ўсишининг рағбатлантирилиши. 
Хорижий тажриба шундан далолат берадики, мамлакатнинг у - ёки бу минтақала-
рида эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда кўплаб омилларни ҳисобга олиш 
зарур. Ўзбекистонда яратилажак ҳам эркин иқтисодий зонага жой танлашда қуйидаги 
чизмада туркумланган омилларни инобатга олиниши зарур: 
Республикада эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишнинг қуйидагича 
механизмлари бўлгани мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди: 
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолият юритиш механизми 
Қонун бўйича эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш 
Ҳуқуқий механизми
Иқтисодий механизми 
1. 
Эркин иқтисодий зона
фаолияти конституция
эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ва 
бошқа қонунлар асосида тартибга солинади. 
1. Айрим солиқ тушумлари ҳисобидан 
маъмурий 
совет 
инвестиция 
ва 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланти-
риш жамғармаларини ташкил этади. 
2. 
Эркин иқтисодий зона
маҳаллий ҳукумат такли-
фи билан мамлакат президенти қарори бўйича яра-
тилади. Маҳаллий ҳукумат эркин иқтисодий зонала-
рнинг концепцияси ва техник-иқтисодий асосларини 
ишлаб чиқади ва марказий ҳокимиятга тақдим этади. 
2. Эркин иқтисодий зоналарда фаоли-
ят юритувчи корхоналар қонунда 
кўрсатилган имтиёзлардан фойдала-
надилар. 
3. 
Эркин иқтисодий зона
бекор қилинганда ҳам 
зонадаги корхоналар ўз имтиёзларидан 5-10 йил 
фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. 
3. Соҳа ва тармоқларнинг устувор-
лигига қараб имтиёзлар та-
бақалаштирилади.
4. Зонани маъмурий совет бошқаради. Унинг раиси 
Президент томонидан тайинланади ва ишдан бўша-
тилади. 
5. Қўйилган мақсадга эришилмаса, эркин иқтисодий 
зоналарни фақат Олий мажлис муддатидан олдин 
бекор қилиши мумкин. 
6. Айрим имтиёзлар ишлаб чиқиш ҳуқуқи маъмурий 
советга берилади. 
Манба: жаҳон тажрибаси таҳлили асосида муаллиф томонидан тузилган

Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолият юритишда 
қуйидаги талабларни қўйиш керак: 
1. Минтақа ва марказий ҳукумат томонидан тасдиқланган эркин иқтисодий зона-
ларни яратишнинг комплекс дастури мавжуд бўлиши керак. Дастур ўз ичига халқаро 
меҳнат тақсимоти ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг тенг ҳуқуқли қатнашувчиси сифа-
тида мулкчиликнинг турли шаклидаги (хусусий, давлат, қўшма, акциядор, жамоа) 


127
хўжалик субъектлари иқтисодиётини ва янги ишлаб чиқариш муносабатларини риво-
жлантиришни олиши керак. 
2. Зонада янги иқтисодий муносабатларни, биринчи навбатда, мулкчилик шаклла-
рини ўзгартириш йўли билан шакллантириш. 
3. Эркин иқтисодий зоналаридаги корхона ва ташкилотларни халқаро меҳнат 
тақсимотига жалб қилиш даражасининг юқорилиги.
4. Бошланғич инвестицияларни таъминловчи ва зонани ривожлантириш дастури-
ни амалга оширишда жавобгарликни ўз бўйнига олувчи ташкилий-иқтисодий структу-
рани (акциядор жамият, корпорация, махсус суғурта жамғармаси, банк) яратиш. 
5. Зонадаги хўжалик субъектларини ҳуқуқ ва мажбуриятларини реализация 
қилишни кафолатловчи ва таъминловчи суд-прокуратура ва бошқа тизимларни яратиш. 
«Шаннон» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш ва фаолият юритиш тажриба-
сига таяниб, ирланд иқтисодчиси Стивен Дъюар зонани ташкил этишда ўзининг 
таклифларини беради. Стивен Дьюар эркин иқтисодий зоналарни маҳаллий иқтисодий 
муаммолар бор жойда яратишни таклиф этади. Дьюар фикрича, минтақага эркин 
иқтисодий зона мақомини сиёсий эмас, иқтисодий асосланган сабаблар туфайли бериш 
керак. Аниқ «ўйин қоидаларини» ўрнатмасдан туриб ҳеч кимга эркин иқтисодий 
зоналарда ишлашга устунлик бермаслик керак. Ҳукумат эса эркин иқтисодий 
зоналаридаги фаолият криминал ташкилотлар учун ноқонуний йўл билан топилган 
маблағларни «ювиш» воситаси бўлмаслигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш керак. Стивен 
Дьюарнинг яна бир фикрини келтирмоқчимиз: «Ҳеч қачон эсдан чиқармаслик керакки, 
иқтисодий 
ривожланишда 
рақобат 
доимий 
равишда 
ўсиб 
бориши 
билан 
характерланадиган жаҳондаги мураккаб жараёндир, қаердадир эркин иқтисодий 
зоналарнинг бўлиши - бу имконият, муваффақият гарови эмас. Иқтисодий нафнинг бой 
ҳосилини олиш учун жуда кўп ва қаттиқ ишлаш керак». Чунки эркин иқтисодий 
зоналарни яратиш мамлакат ёки унинг бир минтақани стратегиясининг бир унсуридир. 
Эркин иқтисодий зоналар иқтисодиётнинг очиқлиги, хорижий капитал билан 
ҳамкорлик қилиш йўлида жадал ўсиш қутбларини яратиш фаол тузилиш ва минтақавий 
сиёсатнинг умумий йўналишида бир маънога эга. 
Эркин иқтисодий зоналарни яратиш моделига келадиган бўлсак, идеал, ҳамма 
шароит учун мақбул бўлган зона модели йўқ, ҳеч бир моделни қўллаш автоматик 
тарзда хорижий инвестициялар оқимига, жадал иқтисодий ўсишига кафолат бермайди. 
Албатта, у ёки бу ҳудуднинг мавжуд иқтисодий устунликларидан (меҳнат 
ресурсларининг катта миқдори йиғилган бўлса, хом ашё манбаларига эга бўлса, 


128
халқаро алмашув марказларига яқин бўлса, перспектив илмий - техник потенциалга эга 
бўлса ва б.) шу йўл билан фойдаланилса, зонани яратиш ўзини оқлайди. Фақатгина 
ҳудуднинг потенциал имкониятларини баҳолаш асосида мавжуд шароитга энг мос 
бўлган инвестициявий тартиб билан зонанинг аниқ моделини аниқлаш мумкин. Эркин 
иқтисодий зона модели танланиши билан бу зонани тўлдириш мумкин бўлган товар 
маҳсулотлари 
аниқланади 
ва 
шунга 
мос 
инвестициялаштиришнинг 
устувор 
йўналишларини рағбатлантириш тизими қурилади. Тажриба шуни кўрсатадики, 
имтиёзли инвестиция тартибни жуда катта ҳудудга тарқатиш мақсадга мувофиқ эмас. 
Эркин иқтисодий зона, одатда, халқаро транспорт шахобчалари (эркин божхона 
зоналари), университетлар (илмий-ишлаб чиқариш парклари), молиявий марказлар 
(эркин банк зоналари) ва шу кабилар атрофида шаклланади. Буларни ҳаммасини эркин 
иқтисодий зоналарни яратиш ва ташкил этишда ҳисобга олиш зарур. Зонанинг 
перспектив ривожланишини баҳолаш комплекс, кўп омилли таҳлилга асосланиши 
зарур. 
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш даврида хўжалик субъектларининг 
экспорт 
салоҳиятини 
ошириш 
ва 
уларнинг 
жаҳон 
бозорларида 
эркин 
рақобатлашишлари учун қуйидаги муаммолар мажмуасини ҳал этиш лозим бўлади: 
1. Эркин иқтисодий зоналардаги экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган 
хўжалик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг маъмурий, ташкилий 
ва ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ҳамда уларни халқаро андозаларга 
мослаштириш зарур. 
2. Ташқи савдода тайёр маҳсулотлар экспорти улушини доимий равишда 
ошириш мақсадида экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ва 
четга хизмат кўрсатадиган хўжалик субъектлари сонини кўпайтириш зарур. Уларни 
зона ташкил этишнинг бошланғич даврида давлат бюджет маблағлари, банк кредитлари 
асосида молиялашни таъминлаш лозим. 
3. Эркин иқтисодий зоналардаги хўжалик субъектларининг жаҳон бозорида 
тайёр маҳсулотлар билан савдо-сотиқ қилиши учун, уларнинг экспорт салоҳиятини 
ошириш мақсадида қулай банк, солиқ, суғурта тизимларини шакллантириш зарур. 
4. Экспортга чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар сифатини доимий тарзда 
яхшиланиб боришини таъминлаш мақсадида экспортни мўлжаллаб фаолият олиб 
борадиган корхона ва ташкилотларга илғор хорижий технологияларни четдан 
келтириш ва уларни амалиётга тезроқ жорий этиш мақсадида банк, солиқ ва божхона 
имтиёзларини бериш керак. 


129
5. Эркин иқтисодий зоналарнинг муҳим инфраструктура унсури ҳисобланган 
давлат ва нодавлат махсус суғурта компанияларининг фаолиятини, ташқи иқтисодий 
фаолият қатнашчиларини жаҳон бозорларида шаклланган рақобат курашидаги хавф-
хатардан асраш учун суғурталашнинг самарали иқтисодий механизмларини 
шакллантириш зарур. 
6. Эркин иқтисодий зоналардаги хўжалик субъектларининг жаҳон бозорларида 
шаклланган нарх рақобатига бардошлигини таъминлаш мақсадида уларга маҳсулотни 
сақлаш ва ташишда қулай шароитларни яратиб бериш керак. 
7. Экспортга чиқариладиган товарларни жаҳон бозорида реклама қилишини 
таъминлаш мақсадида махсус ахборот - реклама халқаро агентликларни ташкил қилиш 
зарур. 
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда қуйидаги мақсадлар 
устувор деб ажратиш мумкин: 
- республиканинг ижтимоий – иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир этиш, 
минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жадаллаштириш; 
- зона ҳудудида ва мамлакатдаги аниқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечишга 
хизмат қилиши; 
- интеграция жараёнларини кучайтириш орқали халқаро меҳнат тақсимотига 
кучлироқ қатнашиб, жаҳон иқтисодиётида ўзининг ўрнини топишга ёрдам бериши; 
- хорижий инвестицияларни, прогрессив хориж технологиялари ва бошқариш 
тажрибасини мамлакат, зонанинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга, 
жадаллаштиришга хизмат қилиши; 
- республика иқтисодиётининг жаҳон хўжалик алоқалари тизимига фаол кириш 
учун минтақа иқтисодиётини жадаллаштириш, экспортга мўлжалланган юқори 
самарали 
ишлаб 
чиқаришни 
ўзлаштириш, 
бозор 
муносабатларининг 
ҳуқуқ 
нормаларини синовдан ўтказиш, хўжалик юритиш ва бошқаришнинг ҳозирги замон 
усулларини жорий этиш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш; 
- мамлакат иқтисодиётига чет эл инвестициясини жалб этиш, чет эл инвесторлари 
иштирокида мамлакат тадбиркорлари фаолиятини фаоллаштириш ва оқибатда 
маҳсулотлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш, табиий ва меҳнат ресурсларидан 
фойдаланишнинг самарадорлигини оширишдан иборатдир.
Муаллиф Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш борасида 
қуйидаги ўзига хос методологик - назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган вазиятларни 
инобатга олиш ҳисобга олиш зарур, деб ҳисоблайди: 


130
- эркин иқтисодий зоналарда қулай ишлаб чиқариш, савдо ва божхона 
муносабатларни яратиш учун инфраструктура ривожланган, суғурта майдонини 
мавжуд бўлган зонада, масалан, бирор корхона майдонига тенг бўлган зонада ташкил 
этиш. 
- ер, асосан давлат мулки бўлганлиги учун эркин иқтисодий зонага давлат 
томонидан ер ажратиш масаласини ҳал қилиш зарур. 
- эркин иқтисодий зоналарни бошқариш таркибини шундай ишлаб чиқиш 
лозимки, бунда бу зонадаги барча корхона ва уй хўжаликлари “биз бир ўйда 
яшамоқдамиз” шиорига амал қилиши лозим. Чунки зонага кириш - чиқиш, божхона, 
солиқ тизими каби бир қанча ташкилий масалаларни ҳал этиш лозим бўлади. 
- эркин иқтисодий зона ташкил этишнинг асосий унсури бўлиб, олдиндан 
тайёрланган ва пухта ўрганиб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси 
ҳисобланади, чунки ҳар бир эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва унинг 
самарали фаолияти учун ҳуқуқий-меъёрий база муҳим асос бўлиб ҳисобланади. 
- ўн йилликлар давомида режали - марказлашган хўжалик тизимида бўлган 
давлатларда 
яратилаётган 
эркин 
иқтисодий 
зоналарни 
ривожланган, 
ҳатто 
ривожланаётган мамлакатларда фаолият юритувчи эркин иқтисодий зоналардан тубдан 
фарқ қилишини билиш зарур. Улардаги эркин иқтисодий зоналар ўз мақсадлари, 
вазифалари, ташкил этиш механизмлари, фаолият юритиш ҳамда бошқариш 
тамойиллари билан анча фарқ қилади. 
- ўтиш иқтисодиётида бўлган мамлакатларда эркин иқтисодий зоналарни ташкил 
этишда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тузумининг ўзига хослигини, 
ташқи иқтисодий алоқаларнинг ҳажми, умумий характери, ўзига хос жиҳатларини, 
мамлакат майдони, аҳоли сони, қайси давлатлар билан қўшнилиги ҳар томонлама 
ўрганиб ва объектив равишда ҳисобга олиш зарур. 
- эркин иқтисодий зоналарни бошқариш функцияларини тоталитар тизимнинг бир 
бўғини бўлган маҳаллий минтақавий органларга бермаслик керак. 
- ишлаб чиқариш борасида давлат мулкчилигининг обрўйи анча пасайиб 
кетганлиги ҳамда давлат мулкига асосланувчи корхоналарда самарадорлик нисбатан 
пастлиги туфайли эркин иқтисодий зоналарда давлат мулкчилигини иложи борича 
минимумга келтириш зарур. 
- кўпгина эркин иқтисодий зоналар учун замонавий инфраструктурани яратиш 
жуда катта маблағни талаб қилади. Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этувчи давлат 
бу харажатларнинг асосий қисмини ўз бўйнига олиши керак. Фақат шу тақдирдагина 


131
хорижий инвесторлар, давлатнинг эркин иқтисодий зонаяратиш ишига муносабати 
жиддий экан, деган хулосага келади ва инвестиция киритиш устидан ўйлаб кўради. 
- эркин иқтисодий зона яратишда унинг энг содда шаклидан бошлаган мақсадга 
мувофиқдир. Тажриба йиғилиб борилиши билан, эркин иқтисодий зоналарнинг ҳаёт 
цикли давом эта бориши билан нисбатан мураккаброқ шаклга ўтиб борилади. 
- жуда катта маъмурий ҳудуд эркин иқтисодий зона учун ажратилса, эркин 
иқтисодий зоналарни қуриш учун мамлакат ичкари қисми танлаб олинса, ҳеч қандай 
тажрибага эга бўлинмаса, фаол ташқи иқтисодий фаолият олиб бориш учун на 
ресурсга, на имкониятга эга бўлинмаса, эркин иқтисодий зона муваффақиятсиз чиқиши 
муқаррардир. 
- хорижий инвесторлар рентабеллик даражаси паст бўлган инфраструктура 
тармоқларига йирик капитал маблағ киритади, деган умидни қилмаслик керак. 
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зона инфраструктурасини барпо этишда асосий 
эътиборни молиялаштиришнинг ички каналларига қаратиш керак. 
- ўзбекистонда хорижий капиталдан кўра ички капитал оқимига кўпроқ умид 
боғлаш мақсадга мувофиқдир. Чунки БМТнинг экспертлар маркази маьлумотлари 
бўйича 
эркин 
иқтисодий 
зоналарда 
фирмаларнинг 
ҳиссасида 
хорижий 
компанияларнинг улуши анчагина паст экан, ўрганилган 18 мамлакатдан фақат 5 
тасидаги эркин иқтисодий зоналарда хорижий корхоналарнинг миқдори миллий 
корхоналардан кўпроқ. Масалан, Ҳиндистонда эркин иқтисодий зоналаридаги 
корхоналарнинг 68% маҳаллий корхоналар экан. Мексика эркин иқтисодий зоналарида 
фаолият юритаётган корхоналарнинг 34% хорижий, 38% қўшма, 28% и маҳаллийдир.
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни яратишда энг асосий мезонлар 
сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:
- зонани ташқи иқтисодий алоқаларга тўғридан-тўғри ва кам харажат билан 
чиқишини таъминлай оладиган қулай географик муҳитда жойлаштириш; 
- ички ва ташқи бозорларга, биринчи навбатда, зона ихтисослигига мўлжалланган 
бозорларга чиқиш имконини берувчи транспорт ва бошқа коммуникациялар бор жойда 
жойлаштириш; 
- рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қобил бўлган, ички ва ташқи 
бозорларда талабга эга бўлган, шу маҳсулот бўйича ўртача ишлаб чиқариш 
харажатларидан камроқ харажатларда ишлаб чиқариш имконини берувчи турли хил 
ресурсларнинг мавжудлигини ҳисобга олиш; 


132
- ўша жойда мавжуд ёки қулай шароитда бошқа минтақалар ёхуд хориждан жалб 
қилиш, жойларда уларни тайёрлаш имкони бўлган малакали кадрлар мавжудлигини 
ҳисобга олиш; 
- ишлаб чиқариш, ижтимоий, бозор инфраструктуралари мавжудлиги, қисқа 
муддатда ва юқори самарали даражада маҳаллий, миллий ва хорижий ресурслар 
ҳисобидан ярата олиш имкони мавжудлиги; 
- ташқи бозор билан мустаҳкам ишчан алоқаларнинг мавжудлиги ёки уларни зона 
фаолияти йўналишлари талаб қиладиган даражада самарали ўрнатиш ва ривожланиш 
имкониятининг мавжудлиги; 
- маҳаллий аҳоли томонидан зона яратиш ғоясининг қўллаб-қувватланиши, зонани 
яратиш, ривожлантириш ишига тайёрлиги, фаол қатнаша олиш имконияти ва хоҳиши 
борлиги; 
- зона фаолиятини таркиб топиши ва ривожланишига бош-қош бўла оладиган, 
ташаббускор, компетентли ташкилотчиларнинг мавжудлиги. 
Ўзбекистонда яратилажак эркин иқтисодий зоналарнинг асосий вазифалари 
қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 
-зона жойлашган минтақа хўжалигининг тармоқ структурасини такомиллашти-
риш; 
-экспортга мўлжалланган ва импортни ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни риво-
жлантириш; 
-минтақадаги хом ашёни комплекс қайта ишлашга мўлжалланган ишлаб 
чиқаришни ривожлантириш; 
-илғор хорижий технологияларни жалб қилиш йўли билан саноат ишлаб 
чиқаришни модернизация қилиш; 
-миллий ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда янги маҳсулот 
ва хизматлар ўзлаштиришни жадаллаштириш; 
-ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва истеъмол бозорини бойитиш; 
-минтақанинг илмий-техник потенциалидан фойдаланишни яхшилаш; 
-тадбиркорлик фаолиятини активлаштириш; 
-зона майдонини ижтимоий жиҳатдан ривожланишини жадаллаштириш; 
-зонанинг экологик ҳолатини яхшилаш устида иш олиб бориш. 
Эркин иқтисодий зонани ҳудуд нуқтаи назаридан 2 турга ажратиш мумкин: 


133
а) катта бир вилоят, шаҳарни ўзига олувчи юз минглаб, ҳатто миллионлаб киши-
лар яшовчи, фаолият кўрсатувчи, катта бир маъмурий минтақа. Ўзбекистонда бу каби 
Эркин иқтисодий зоналарни яратиш мақсадга мувофиқ эмас. 
б) аниқ бир кичкина ҳудудни олган, одатда жуда кам яшовчиларга эга бўлган, 
янги бўш ҳудудда, янгидан яратилган ўзига хос зонаий бирлик. 
Ривожланган мамлакатларда иккинчи хили кўпроқ характерли, ривожланаётган 
мамлакатларда иккаласи ҳам характерли. Аммо, айримларида (масалан Хитойда) эса 
биринчи хили кўпроқ характерли. Ўзбекистонга келсак, эркин иқтисодий зоналарни 
яратишни жуда кичик ҳудудда яратишдан бошлаш керак. Ҳеч қандай тажрибага эга 
бўлмай туриб, катта майдонни ХХ асрни 90-йиллари бошларида Россияда бўлганидек, 
эркин иқтисодий зона деб эълон қилиш авантюрасидан эҳтиёт бўлиш керак. Жаҳонда 
тарқалган эркин иқтисодий зоналар эгаллаган майдоннинг катта-кичиклиги жиҳатидан 
ҳам ҳар хиллиги билан фарқланади. Муваффақият қозониш учун бу унчалик муҳим 
эмас, бироқ, тиғиз жойлашиш, яъни кичик майдонда катта потенциални концентрация 
қилиш аҳамиятлидир. 
Эркин иқтисодий зоналарнинг муваффақияти учун зона учун танланган жой ўта 
муҳимдир. Географик жиҳатдан жойи ноқулай эркин иқтисодий зона самарасиз бўлиш 
эътимоли юқоридир. Бунга Филиппиндаги «Баатан» эркин иқтисодий зоналарни мисол 
қилиш мумкин. У Манила портидан 170 км. узоқда бўлган ва инфрастуктура яхши ри-
вожланмаган туманда жойлашган. Ҳиндистондаги “Кандла” эркин иқтисодий зоналар-
нинг муваффақиятсизлигига ҳам унинг Бамбей портидан 800 км. узоқда 
жойлаштирилганлиги катта роль ўйнаган. Эркин иқтисодий зоналарнинг муваффақияти 
учун, у аҳоли тиғиз яшайдиган, халқаро транспорт йўналишида жойлашган бўлиши 
муҳимдир. Эркин иқтисодий зона хорижий инвесторлар учун ички бозорни, миллий 
инвесторлар учун жаҳон бозорини эгаллашга «плацдарм», «старт майдони» вазифасини 
ўташи мумкин. 
Амал қилувчи эркин иқтисодий зоналар стратегияларини таҳлил қилиш шуни 
кўрсатадики, бу стратегиялар одатда, 13 тадан 19 тагача муҳим соҳаларни ўз ичига 
олади:
1. солиқ тартиби; 
2. молия ва бюджет; 
3. бозор инфраструктураси; 
4. структура сиёсати; 
5. инвестициялаш дастури; 


134
6. ердан фойдаланиш дастури; 
7. аҳоли яшайдиган бинолар фонди; 
8. озиқ-овқат таьминоти; 
9. хавфсизлик; 
10. бизнес билан шуғулланиш; 
11. хусусийлаштириш; 
12. уй-жой фонди; 
13. ижтимоий ҳимоя. 
Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналари жаҳоннинг “зона бозорида” рақобатбардош 
бўлишлари учун халқаро стандартларга жавоб берадиган қонунчиликни қабул қилиши 
керак, узоқроқ муддатга ва хорижий инвесторларга қулайроқ тарзда, юқорироқ даража-
да имтиёзларни белгилаши зарур. Эркин иқтисодий зоналарда солиқ даражаси мамла-
катдагидан камида 1,5 - 2 маротаба паст бўлиши мақсадга мувофиқдир, ўша пайтдагина 
бу имтиёзларнинг рағбатлантириш қобилияти рўёбга чиқади. Масалан, саноат ишлаб 
чиқаришга ихтисослашган эркин иқтисодий зона яратмоқчи бўлсак, савдо, овқатланиш, 
орага кирувчи соҳаларда солиқ имтиёзлари бермаса ҳам бўлади, туристик фаолият би-
лан шуғулланувчи фирмаларга эса имтиёз камроқ даражада берса ҳам бўлади. Асосий 
имтиёзни тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар олиши керак. 
Зонани 
лойиҳалаштираётганда 
инфраструктура 
хизматлари 
даражасини 
мамлакатдаги стандартлар даражасида эмас, ривожланган мамлакатлар эришган 
даражада мўлжаллаштириш зарур. Агар зонада ҳозирги замон халқаро ҳаво 
йўналишлари, халқаро телефон, телефакс, интернет тизимлари бўлмаса, энергия, сув ва 
умуман, хорижий инвесторлар яшаши учун одатий бўлган комфорт шароитлар бўлмаса, 
хорижий инвесторлар келмайди. 
Ўзбекистон олимлари эркин иқтисодий зоналар яратиш борасида турли хил 
таклифларни бермоқдалар. Уларнинг айримларини қуйида келтирмоқчимиз:
Р.И. Каримова ўзининг мақоласида Ўзбекистонда қуйидаги хил махсус иқтисодий 
зоналарни яратишни таклиф этади: 
-илмий–техник зоналар «Фотон», «Совпластитал» каби жаҳон бозорига чиқиш 
имкониятига эга бўлган корхоналар базасида яратиш; 
-территориал агросаноат зоналари (агрополислар) яратиш Хоразм (экологик 
аҳволини инобатга олиб), Андижон вилояти (ортиқча иш ресурсларига таяниб) ва 
Тошкент вилоятида (юқори концентрацияланган саноат потенциалига таяниб) яратиш 
таклиф этилади; 


135
-курорт рекреациявий зона (Чорвоқ сув омбори ва Чимён зоналарида) яратиш 
таклиф этилади; 
-эркин божсиз зоналар (Тошкент ва Сирдарё вилоятларида) яратиш таклиф 
этилади; 
-илмий технологик парклар ва инкубаторлар (талабалар шаҳарчаси, академик 
шаҳарчаларда) яратиш таклиф этилади; 
-тадбиркорлик зоналари (йирик шаҳарларда) яратиш таклиф этилади. 
Ф.М. Бухарова эса республиканинг Фарғона водийси, Жиззах, Навоий вилоятла-
рини иқтисодий салоҳиятини таҳлили шуни кўрсатадики, бу минтақалар ўзининг ҳам 
қишлоқ хўжалик, ҳам саноат ишлаб чиқариш даражаси билан эркин иқтисодий зонала-
рнинг экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш зоналарини, эркин тадбиркорлик ва 
эркин савдо зоналарини ташкил этиш учун қулай деб ҳисоблайди. Бухорода туристик 
эркин иқтисодий зона яратиш фикрини биринчилардан бўлиб Зокиров М.И. таклиф 
этган. 
Самарқанд вилоят ҳокимияти «Ўзавиализинг» Америка - Ўзбекистон қўшма кор-
хонаси билан «Шарқ дурдонаси» эркин савдо зонаи ва маҳаллий аэропорт базасида 
транзит шахобчаси яратиш лойиҳасини тайёрлашган. Бундай зона Бухоро, Фарғона во-
дийсида, Тошкент, Урганч, Учқудуқда яратиш ғоялари бор эди, аммо Самарқанд шаҳри 
танланди. Самарқанд Дубайга рақиб бўлиб, унинг транзит йўловчиларининг бир 
қисмини олиши керак. Ҳозир Дубай Европа – Жануби-Шарқий Осиё ва бошқа йўнали-
шларда 2 млн. транзит йўловчиларга ва ҳар кун 260 рейсга хизмат қилади. Тошкентда 
эса махсус “қуруқ порт” яратиш бўйича Япониянинг “Сумито корпорейшн” корпораци-
яси иштирокида иш олиб борилмоқда. Ўзбекистонда халқаро туризм, транспорт (тран-
зит) ва савдо соҳаларига ихтисослашган эркин иқтисодий зона яратиш келажаги бор, 
деб ҳисоблайди А. Таксанов. Стадион ва спорт ассоциацияси базасида халқаро 
туризмга ихтисослашган эркин иқтисодий зона яратиш ғояси ҳам бор. 
Хорижий сармоя билан ишлайдиган корхоналар барпо этишни ва уларнинг 
фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақидаги Президент 
И.А.Каримов томонидан қабул қилинган фармони (1997 йил 1 сентябр) чет эл сармояси 
билан ишлаётган корхоналар учун кенг йўл очган эди. Бу фармон асосида ўзларининг 
ишлаб чиқарган маҳсулотларини чет элга экспорт қилиш даврида божхона 
тўловларидан ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказишдан 
озод этилади. 


136
Орол бўйича ҳавзасида экологик бўрон ҳолати юзага келди. Орол минтақаини 
қутқариш учун мазкур зонада махсус эркин-экологик иқтисодий зонани ташкил этиш 
мақсадга мувофиқ. Бу зонани бошқариш учун мамлакатлараро зонани бошқариш 
кенгаши тузилиши мақсадга мувофиқдир, деган фикрлар ҳам бор. 
Ҳозирда бўш ётган ҳаракатсиз ишлаб чиқариш майдонлари ва омборхоналар 
маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун капитал қўйилмалар ҳажмини камайтириши 
мумкин. Жиззах эркин иқтисодий зонани ташкил этишни бир неча бочқичда олиб 
бориш режаси ҳам ишлаб чиқилган. Эркин иқтисодий зоналар яратиш борасида ўз 
фикрини билдирган ва таклиф берган бошқа авторлар ҳам мавжуд. 
Хулоса 
қилиб 
айтганда, 
эркин 
иқтисодий 
зоналар 
яратиш 
борасида 
республикамизда таклифлар анчагина, аммо, эркин иқтисодий зоналар яратиш 
борасида бу санаб ўтилган таклифлар жой, соҳа ва тармоқ танлашда пухта 
ўйланилмаган, деб ҳисоблаймиз. Кўпгина мамлакатлар (шу жумладан, Хитой ҳам) 
эркин иқтисодий зоналарнинг оддий шаклларидан комплекс турига қараб 
ривожлантириб борган. Бу ишни Ўзбекистонда ҳам содда шаклдаги зоналардан 
бошлаш керак, деган хулосага олиб келади. Кейин эса амалиётни ўзи йўл кўрсатиб 
беради. Концепциялар ва таклифларни кўпайтиришдан унчалик наф йўқ. Масалан, 
1991-1998 йиллар давомида Россиянинг “Калининград” эркин иқтисодий зоналарни 
ривожлантириш бўйича 30-40 концепция таклиф қилинган, аммо натижа эса айтарли 
даражада эмас. Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни модул типи шаклида ташкил 
этиш мақсадга мувофиқдир, яъни яхши жиҳозланган ядрони яратиб, сўнгра шу ядро 
атрофида ўзлаштиришни олиб бориш керак. Эркин иқтисодий зоналарни аниқ бир 
ишдан, кичик бир фаолиятдан бошлаш керак, обрўли, арзийдиган ҳамкорлар билан иш 
бошлаш керак. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling