Microsoft Word Монография-2023 тайер
- нисбатан арзон хом ашё ва энергия ресурслари; -
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
-
нисбатан арзон хом ашё ва энергия ресурслари; - нисбатан малакали ва анча арзон иш кучи ресурслари; - айрим соҳаларда илмий потенциалнинг юқорилиги; - туризм, қишлоқ хўжалиги ва айрим бошқа соҳаларни ривожлантиришда катта потенциалнинг мавжудлиги; - юқори малакали, аммо арзон олим ва мутахассисларнинг борлиги. Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни яратишдаги қийинчиликлар қаторига биринчи навбатда қуйидагиларни санаш мумкин: - ишлаб чиқариш ва инфраструктурасининг жаҳон талаблари даражасида ривожланмаганлиги; - эркин иқтисодий зона фаолиятини тартибга солишда норматив ҳуқуқий ба- засининг яратилмаганлиги ва умуман ҳуқуқий пойдеворнинг бўшлиги; - эркин иқтисодий зона яратиш бўйича тажрибанинг йўқлиги; - аниқ бир зонал сиёсатнинг йўқлиги; - бюджет ҳисобидан молиялаштиришнинг имконияти деярли йўқлиги; - фуқаролик жамиятининг мукаммал эмаслиги; - бозор инфраструктурасининг яхши ривожланмаганлиги; - молиявий ва бошқа айрим ресурсларнинг чекланганлиги; - маҳаллий мутахассислар эркин иқтисодий зона ташкил этиш, бошқариш масаласида жаҳон тажрибасидан, асосан бехабарлиги, ўрганмаганлиги; - кучли ўрта синфнинг камлиги ва бой хусусий мулк эгаларининг йўқлиги; - информация-тушунтириш ишлари етарли даражада эмас. Албатта, республикада эркин иқтисодий зоналар ташкил этишда бу омилларни инобатга олиш зарур, аммо, улар эркин иқтисодий зоналар яратмасликка сабаб бўла олмайди, шу билан бирга яратиш ишини анча мушкуллаштиради. Зоналарнинг йўналишини аниқлашда ва стратегиясини танлашда эркин иқтисодий зона очилиши 122 натижасида бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатларни-иқтисодий, экологик, сиёсий, ижтимоий ва бошқа оқибатларни ҳисобга олиш зарур. Қанчалик жозибадор бўлмасин эркин иқтисодий зоналарни яратиш уни ташкил этувчи томонга айрим бир иқтисодий қийинчиликларни туғдириши муқаррар. Хорижий инвесторлар кўп маблағ талаб қиладиган инфраструктурани яратиш учун маблағ ажратишни хоҳлашмайди. Шунинг учун қабул қилувчи томон инфраструктурани яратишга жуда катта миқдорда инвестиция қилишга тўғри келади. Зона учун имтиёзлар (солиқ, божхона...) берилиши натижасида давлат бюджетига қандайдир вақт камроқ тушум бўлишига олиб келади. Бу эса давлат бюджетининг мамлакат учун зарур бўлган ижтимоий, экологик, илмий- техник каби дастурлар учун молиялаштиришни қисқартиришга ёки бошқа минтақаларга солиқ прессини кучайтиришга олиб келади. Хорижий капиталдан технологик жиҳатдан қарамликнинг кучайиш эҳтимоли мавжуддир. Бундан ташқари, хорижий технологияларнинг кириб келишида унинг экологик оқибатларини ҳисобга олиш зарур, чунки илғор мамлакатларнинг технологик ахлати Ўзбекистонга оқиб келиши мумкин. Амалиёт давомида зона яратишнинг бошланғич концепциясидан узоқлашиш содир бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган имтиёзларни бошқа соҳалар ёки қўшни ҳудудлар олиши мумкин. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган зона тижорат ёки сервис хизматларинигина кўрсатувчи зонага айланиб кетиши мумкин. Эркин иқтисодий зоналарни яратишда негатив характердаги сиёсий ва ижтимоий оқибатлар ҳам бўлиши мумкин. Зонада ҳаёт даражаси атрофдаги туманлардан анча фарқ қилиб (иш ҳақининг катталиги, фойда даражасининг юқорилиги ва бошқа сабаблар туфайли) территориал жиҳатдан табақалашувга олиб келиши мумкин. Эркин иқтисодий зона иқтисодиётининг жадал суръатлар билан ривожланиши, «юқори» технологияли тармоқларнинг ривожланиши фақат юқори малакали кадрларга талабни кучайтиради. Бунинг оқибатида малакали кадрларнинг зонадан ташқаридаги ҳудуддан зонага қараб оқиб келишини кучайтиради. Бу эса ўз навбатида у минтақаларнинг иқтисодий ривожланишига жуда катта салбий таъсир қилади. Хорижий инвесторлар учун капитал қўйиш борасида жаҳон миқёсида жуда ҳам қулай, жозибадор жойлар кўп (масалан, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё мамлакатлари, Лотин Америкаси, Шарқий Осиё...), шунинг учун уларни Ўзбекистонга жалб қилиш жуда қийин, жуда чекланган ва жозибадорликни ошириш учун жуда катта йўқотишларга чидашга тўғри келади: Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling