Microsoft Word Монография-2023 тайер
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни яратиш зарурати ва имкони-
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
5.2. Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни яратиш зарурати ва имкони-
ятлари Эркин иқтисодий зона кейинги ўн йилликларда алоҳида хўжалик структураси сифатида нафақат илмий адабиётлару, энциклопедик луғатларга мустаҳкам ўрнашди, балки барча қитъаларда кишилар амалиётига кенг кириб келди. Эркин иқтисодий зона – ХХ аср иккинчи ярмининг энг кўзга ташланадиган институционал инновациясидир, деб тан олинмоқда. Эркин иқтисодий зона - ҳар қандай минтақани ташкил этувчи 4 асосий компонент-табиий ресурслар (табиий ресурс потенциали), аҳоли (демографик потенциал), капитал (молиявий потенциал), информация (информацион потенциал) ўртасидаги ички ўзаро алоқа, ўзаро боғлиқлик ва ўзаро таъсирни тубдан ўзгартира оладиган янги шароитли энг қулай жой бўлиб, бу майдон танлаш йўли билан аниқланади. Бу янги шароит эса бой жамият яратишнинг дебочасидир. Ўзбекистон иқтисодиётини жадал суръатлар билан ривожлантириш, жаҳон иқтисодиётига интеграциялаштириш учун, авваламбор, совет тизимида таркиб топган қуйидаги тўсиқларни бартараф этиш зарур: - технологик жиҳатдан илғор мамлакатлардан анча орқада қолганлик; - иқтисодиёт асосан хом ашё экспорт қилишга қодир, ҳозирги замон ишлаб чиқаришнинг деярли бирор соҳасида жаҳон бозорларида эркин,муваффақиятли савдо қилиш даражасида эмас; - кўпгина корхоналарнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари анча пастлиги туфайли жаҳон бозорида рақобатга бардош бериши қийин. Бу тўсиқларни енгишга қурол бўладиган нарса эркин иқтисодий зона ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда уларни ташкил этиш заруратдир. Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш қуйидаги заруратлар туфайли ҳам муҳимдир: - иқтисодиёт таркибини тубдан ўзгартириш; - мамлакатни халқаро меҳнат тақсимотида рақобатбардош маҳсулот экспортчиси сифатида қатнашиши зарурати; - хорижий инвесторларни жалб қилиш зарурати (эркин иқтисодий зоналар таваккал даражаси анча паст бўлган, қулай инвестиция муҳити ороллари бўлади); - корхона, минтақа, мамлакат иқтисодиётини очиқ иқтисодиёт шароитида бошқара олиш учун илғор мамлакатларнинг тажрибасига эга бўлиш зарурати. Бундан ташқари, эркин иқтисодий зона миллий валютанинг қурбини ошириш механизмларидан бири ҳамдир. Чунки эркин иқтисодий зоналарда фаолият юритувчи 120 хорижий корхоналар миллий бозордан хом ашёни миллий валютада сотиб оладилар, ерини ижарага олганда ҳам ижара ҳақини тўлашда миллий валютага эҳтиёж сезишади. Буларнинг ҳаммаси миллий валютага талабни оширади, сўмни конвертирланган бўлиш жараёнини жадаллаштиради. Эркин иқтисодий зоналарни мамлакатга жорий қилиш масаласига 4 хил қарашни ажратиш мумкин (албатта, шартли равишда): Идеологик жиҳатдан ҳазм қила олмайдиганлар, уларнинг аргументлари: эркин иқтисодий зона - бу миллий қадриятларни савдо-сотиқ қилиш, мамлакатга хорижий капитал кириб миллатни эксплуатация қилиши, бегона одатлар, ахлоқнинг кириб келиши; Скептиклар, уларнинг аргументлари: самарадорлиги жуда паст (Россия тажрибасига асосланиб), бюджет учун ҳаддан ташқари оғир юк (ҳатто Хитой ҳам инфраструктура яратиш ва импорт харидлари қилиш учун жуда катта харажатлар қилган) бўла туриб мамлакатга кенг миқёсда хориждан инвестиция, технология олиб келмайди (Хитойнинг муваффақиятлари, фақат хориждаги хитойликларнинг капитали туфайли). Мамлакат тараққиёти учун алоҳида анклавларга имтиёзли шароит яратиш эмас, бутун мамлакат учун қулай, барқарор шароит зарур; Оптимистлар. Улар Хитой, Корея, Сингапур ва шу каби мамлакатлар тажрибасига асосланиб (1998 йил Хитой 40 млрд. доллар миқдорда хорижий инвестиция қабул қилди. Бунда эркин иқтисодий зоналарнинг катта ўрни бор), эркин иқтисодий зоналарни ҳар қандай иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш учун панацея деб ҳисоблашади; Реалистлар. Эркин иқтисодий зона ҳар қандай иқтисодий қурол сифатида ҳам ижобий, ҳам салбий томонларга эга. Шунинг учун бу қуролдан оқилона фойдалана билиш керак. Биз реалистлар позициясида туриб эркин иқтисодий зоналарни Ўзбекистонга киритиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Муаллиф Республикада эркин иқтисодий зоналарнинг турли шаклларини яратиш учун умумий асослар мавжуд, ва улар қуйидагилардан иборатдир, деб ҳисоблайди: -етарли миқдорда минерал-хом ашё ва бошқа табиат ресурсларининг мавжудлиги; -энергия, иссиқлик, сув, газ ва бошқа стратегик маҳсулотлар билан иқтисодиётни таъминлай оладиган саноат-хўжалик комплексининг мавжудлиги; -иш кучининг арзонлиги ва малака даражасининг анча юқорилиги; -мамлакат ички бозорининг анчагиналиги ва қўшни республикаларда ҳам бозор- нинг тўйиниш даражаси пастлиги; 121 -хусусийлаштиришнинг жадал суръатлар билан бораётганлиги ва хорижий инве- сторларнинг бу жараёнга қатнашиш имкониятининг катталиги; -қатор ривожланаётган мамлакатлар билан Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорли- ги ривожланаётганлиги ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг активлашаётганлиги. Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий зона яратиш имкониятларини таҳлил қилсак, унинг қатор устунликлари бор. Уларнинг ичида энг аҳамиятлиси қуйидагилардан иборат: Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling