Microsoft Word Монография-2023 тайер


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

3.4. Россия тажрибаси 
Россияда қўшма тадбиркорлик зонаи тузиш ғояси 1988 йилда пайдо бўлди. 
Россияда биринчилардан бўлиб эркин иқтисодий зоналар ғоясини қўллаб-қувватлаган 
олимлар: А.Г., Аганбегян О.Т., Богомолов Биков А.И., Васильев Л., Войтоловский Л., 
Вардамский Л., Иванов И., Кузнецов А., Степанов Ю.С., Федоров В.П., Хасбулатов 
Р.И. ва бошқалар ҳисобланади. Россияда эркин иқтисодий зона яратиш ғояси 
авваломбор Хитой тажрибаси таъсири остида ҳукумат бошчилигида 1988-1989 
йилларда фаол ишлана бошланди. Энг аввалида зоналарни яратиш фикри иттифоқдош 
республикалар раҳбарияти томонидан марказга сиёсий қаршилик инструменти 
сифатида фойдаланилган. 90-йилларнинг бошига келиб, эркин зоналарнинг давлат 
консепцияси кўпгина зонаий ташаббуслар билан тўлиб қолди. Бу ташаббуслар 
зоналарни яратиш масаласи расмий равишда 1990 йил июл-сентябрида республика 
даражасига ўтгач, ривожлана бошлади. 1991 йилга келиб Россиянинг 150 территориал 
бирлиги эркин иқтисодий зона мақомини олишга ҳаракат қилиб кўрган. Жаҳон 
амалиётида 60 - йилларда минтақавий ривожланишда пайдо бўлган тенденциялар аср 
охирларига келиб турли давлатларда турлича амалга оширилмоқда эди. Ғарб 
давлатлари ўз хоҳишлари билан бошқаришнинг оғирлик марказини умумдавлат 
даражасидан маҳаллий ўз-ўзини бошқариш даражасига кўчираётган бўлсалар, 
ҳамкорлик мамлакатларида, айниқса Россияда бу тенденция қуйидан амалга 
оширилмоқда эди. Маҳаллий ҳокимиятлар минтақа бошқарувига ҳаддан ташқари 
фаоллик кўрсатдилар. Бунинг оқибатида 11та катта минтақа эркин иқтисодий зона 
мақомини олди (мамлакат аҳолисининг 13 фоизи, яъни 18,5 млн. киши яшайдиган 
зонауда). 1990 йилнинг июл-сентябрида эркин тадбиркорлик зоналари деб эълон қилиш 
таклифини қабул қилди. Зоналар Ленинград, Виборг, Находка, Калининград 
Зеленоград шаҳарларида, Сахалин, Кемерево, Новгород ва Чита вилоятида, Олтой 
ўлкасида, Яҳудий автоном вилояти минтақаларида ташкил қилинди.
Аммо, мамлакатда инвестиция муҳити қулай эмас эди. Ўша даврда Россиянинг 
инвестиция муҳитини ноқулай қилувчи асосий омилларга қуйидагиларни санаш мум-
кин: 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling