Microsoft Word Монография-2023 тайер
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
3.3. Украина тажрибаси
Ушбу давлатда ижтимоий-иқтисодий муносабатларни либераллаштириш ва бозор тамойилларини татбиқ этиш йўлидаги хўжалик ҳаётининг барқарорлашуви кутилгандан секинроқ амалга ошди. Бунга ишлаб чиқаришнинг 1990 йилдан 1997 йил- гача қисқариши (саноат - 50% га, қишлоқ хўжалиги 42% га) кучли салбий таъсир қилди. Украинада ҳам эркин иқтисодий зоналарга миллий иқтисодиётни очиқлигига эришиш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш қуроли деб қарашади. Ҳукумат эркин иқтисодий зоналар яратиш йўли билан бандлик муаммосини юмшатиш, хориждан инвестиция ва технологияни жалб қилишга умид қилади. Украинада ҳам эркин иқтисодий зонани яратиш ташаббуси олдин маҳаллий ҳукумат органларига тегишли эди. Бундай талаблар билан биринчи бўлиб Закарпатье, Одесса, Харьков, Днепропетровск ва Қримда қўйилди. Аммо, қонуний асос бўлмаган- лиги учун уларнинг ғояларини ҳаётга татбиқ этиш орқага сурилиб келди (масалан, бу- тун Закарпатье вилоятининг маъмурий чегарасида рекреациявий - туристик ва божхона зонаи барпо этиш режаси мавжуд эди). Ноқулай иқтисодий коньюнктура хўжалик юритишнинг янги шаклларини қиди- ришга мажбур қилди ва 1992 йилда «Эркин (махсус) иқтисодий зоналарни яратиш ва 57 фаолият юритишнинг умумий асослари тўғрисида» қонун қабул қилинди. 1994 йилда Украина ҳукумати томонидан эркин иқтисодий зоналар тўғрисида концепция қабул қилинди. Бу концепция эркин иқтисодий зоналарни яратиш мақсадлари, инвестиция муҳити, инвестициялаштиришнинг самарали тартиби, зоналарнинг турли типларини жойлаштириш омиллари каби методологик ҳолатларни белгилаб берди. Бундан ташқари, концепция Украинада махсус иқтисодий зоналарнинг турли хил вазифалари- ни бажаришга мўлжалланган эркин иқтисодий зоналарнинг кенг тизимини яратиш ғо- ясини ҳамда яқин келажакда ва узоқ перспективада эркин иқтисодий зоналарнинг маълум типларини яратиш мақсадга мувофиқ бўлган минтақалар рўйхатини таклиф қилди. Эркин иқтисодий зоналарнинг таъсис ҳужжатларини тайёрлашда услубий жиҳат- дан таъминлаш учун катта қадам қўйилди. Лойиҳа ишларини тартибга солиш мақса- дида “Бошқармалараро комиссия ва ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида” ҳамда “эркин иқтисодий зона яратиш ва фаолият юритиш мақсадга мувофиқлигини техник - иқтисодий жиҳатдан асослашни ишлаш бўйича типовой услубий таклифлар” каби ҳужжатлар тасдиқланган. Эркин иқтисодий зона ташкил этиладиган майдон қуйидаги талабларга жавоб бе- риши керак: - қулай транспорт - географик жойлашишга эга бўлиши; - йирик транспорт шохобчаси, денгиз, халқаро автомобиль йўлига, халқаро аэропорт, транспорт каридорига эга бўлган ривожланган коммуникацияга эга бўлиши ёки унга яқин жойлашган бўлиши; - Украина давлат чегараларига яқин бўлиши; - етарли ресурс потенциалига (табиий иқлим шароити, ер ости қазилма бойликлари, меҳнат ресурслари, илмий ишлаб чиқариш потенциали ва б.) эга бўлиши; - ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура объектлари билан етарли миқдор- да таъминланган бўлиши; - чегараланган экологик характерга эга бўлмаслиги керак. Мамлакатдаги мутахассислар Украинанинг қуйидаги минтақалари бу мезонга жавоб беради, деб ҳисоблашади: - ташқи савдо учун Закарпатье, Волин, Львов, Одесса, Николаев, Херсон ва Қрим; - ишлаб чиқариш зонаи ташкил этиш учун деярли барча саноат минтақалари; - илмий техникавий зоналар учун Киев, Харьков, Одесса, Львов ва бу шаҳарлар атрофи; 58 - туристик-рекреациявий зоналар учун Қрим, Закарпатье, Львов, Черновец, Ива- ново-Франко вилоятлари. Украинада биринчи махсус (эркин) иқтисодий зона «Сиваш» зонаси бўлди, 1996 йилнинг 18 сентябрида рўйхатга олинди ва унинг фаолият юритиш муддати 5 йил эди (Қримни Сингупур, Мэн ороли сингари банк хизматлари ҳисобидан ривожланувчи ҳамда туризм ҳисобидан гуллаб яшновчи минтақага айлантириш ғоялари ҳам мавжуд эди. Президент қарорига асосан буэркин иқтисодий зона «Жанубий Қрим экспериментал иқтисодий зона «Сиваш»» деб юритилади. У маъмурий даражада иқтисодий ўсиш нуқтасини шакллантириш механизми бўлиши керак. Бу таъсисчи то- монидан (давлат мулки) берилган мулкка эга бўлган, юридик шахс мақомидаги давлат компаниясидир (бундан ташқари, у хўжалик фаолияти юритиш, зона субъектларини рўйхатдан ўтказишдан кўрилган даромад ва бошқа жалб қилинган пул маблағлари унинг мулки ҳисобланади). Ушбу зонани назорат қилиш учун кузатув совети тузилган бўлиб, у йилнинг ҳар бир чорагида бир марта фаолият натижаларини таҳлил қилиб чиқади. Зонанинг ишлаш механизмининг асоси унинг субъектлари фаолияти учун яратилган иқтисодий тартиб ҳисобланади. Бу тартиб ўз ичига солиқ, божхона, валюта-молиявий, ташкилий-ҳуқуқий тартиб имтиёзларини олади. Қонун бўйича четдан келтириладиган товарлар бож тўловидан озод қилинади ва зонадаги ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун мўлжалланган четдан келтирилган хом ашё, материал, ускуналар (акциз солиғи бўлган товарлардан ташқари) қўшимча қиймат солиғидан озод қилинади. “Сиваш” эркин иқтисодий зона маъмуриятига қуйидаги ҳуқуқлар берилган: -зонада юқори технологияли янгидан ташкил этилган субъектлар коммунал мулк учун ижара ҳақи ва коммунал хизматлар ҳақини камайтиришлари мумкин; - кам фойда кўрувчи, рентабеллиги паст ва меҳнат кўп талаб қилувчи корхоналар ижара ҳақидан тўла озод қилишлари мумкин; - қурилиш амалга оширилаётган даврда ижара ҳақи камайтириши мумкин, ўзлаштирилмаган ер участкасини ижарага олган пайтда эса ижара ҳақи 5-10% га камайтириши мумкин; - транспорт элементлари, ишлаб чиқариш инфраструктураси, коммуникация воситалари, ижтимоий-маданий ва маориф муассасалари қурилишида ижара ҳақи 10- 15% миқдорига камайтирилади. 59 Бундан ташқари, ижарага беришнинг максимал муддати белгиланган: уй-жой қуриш ва агро-саноат корхоналари қурилиши - 30 йилгача, саноат секторида - 50 йилгача, бошқа соҳаларда объектлар қуриш - 40 йилгача. 1998 йилнинг ёзида Украина президенти қарори билан Донецк вилоятида эркин иқтисодий зона таъсис этишга рухсат берилган. Унинг фаолият юритиш муддати 60 йилгача деб белгиланган. Бу зона учун солиқ солишнинг махсус имтиёзли тартиби белгиланган: - эркин иқтисодий зонада қоладиган, мулкчилик шаклидан қатъий назар, солиқ тўловчи кўрган фойдасидан 20 фоизли даража билан солиқ олинади; - зона майдонидан норезидентларнинг даромадлари репатриация қилинса, со- лиқдан озод қилинади; - эркин иқтисодий зона фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари Украинанинг давлат инновация фондига тўлов тўлашдан озод қилинади. 1998 йилнинг ўзида «Славутич» эркин иқтисодий зонаси яратилган эди. Унга ҳам махсус ҳуқуқий тартиб белгиланган бўлиб, хўжалик субъектлари учун қуйидаги им- тиёзлар белгиланган: - Чернобиль фалокати оқибатларини бартараф этиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида ташкил этилган Украина жамғармасига тўлов тўлашдан озод қилинади; - Украинанинг давлат инновация жамғармасига тўлов тўлашдан озод қилинади; - ишсизлик бўйича мажбурий суғурта қилиш учун тўланадиган тўловдан озод қилинади; - махсус талабларга жавоб берувчи тадбиркорлик субъектлари биринчи икки йил фойдадан солиқ тўлашдан озод қилинади; - махсус ўрнатилган талаблар бўйича ер участкаларидан фойдаланганлиги учун тўланадиган тўловдан озод қилинади; - махсус белгиланган талабга жавоб берувчи тадбиркорлик субъектларининг фойда солиғи 50% га камайтирилади. «Славутич» эркин иқтисодий зонасининг бошқариш тизими зона маъмурияти ва Славутич шаҳар халқ депутатлари вакилларидан иборат. Юқоридагилардан ташқари, Украинада Николаев шаҳрида савдо зонаи, Львовда «Трусковец» курортполис ва бошқа эркин иқтисодий зоналар яратиш тўғрисида ҳам қарорлар қабул қилинган. 60 1998 йилнинг охирларига келиб, Украина қатор эркин иқтисодий зоналарни ташкил этди. Улардан иккитасига (Мариуполь туманида) бу мақом 60 йилга берилди. Бу махсус иқтисодий зоналарни ташкил этишдан мақсад Донецк ҳавзасига инвестор- ларни жалб қилиб, янги иш жойларини яратиш эди. Чунки, бу ҳавзанинг кўмир сано- атида кўплаб муаммолар мавжуд эди - шахталар ёпилаётган эди, ишсизлар сони 260 мингдан (1999 йилда) ошиб кетди. Бу эркин иқтисодий зоналарда кўплаб имтиёзлар бе- рилган эди. Аммо, эркин иқтисодий зоналарни яратиш амалиёти кечиккан эди. Чунки имтиёзли шароит ўз натижасини бир неча йилдан кейин берар эди. Донецк вилоятига эса мураккаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечишда тез ёрдам бериш керак эди. Маруиполь шаҳрида «Азовье» эркин иқтисодий зонаси ўз ичига 3 та локал зонани ола- ди: савдо порти,бизнес марказ, шаҳарнинг саноат қисми (Кальмнус дарёси қирғоғидаги жойни ва бир оролни ўз ичига олади). Эркин иқтисодий зонада ўзининг ҳисоб - китоб банкини яратиш режалаштирилган, кейинчалик эркин иқтисодий зонанинг тўла қонли банкка айланиши керак. Украина президентининг 760-99 рақамли 28 июнь 1999 йилдаги фармони билан Одессада ҳам эркин иқтисодий зона яратилди. 25 йил мобайнида 2000 йил 1 январдан бошлаб, Одесса денгиз портида 32.5 гектар майдонда (Порто-франко) эркин иқтисодий зона ташкил этилди. Қарор қатор солиқ имтиёзлари зона майдонида фаолият юритувчи корхоналар учун кўзда тутган. Жумладан, товарларни олиб киришда қўшимча қиймат солиғи ва бож тўловлари бекор қилинади, зонада ишлаб чиқарилган товарлар чиқарилган вақтда акциз, ҚҚС, божлардан озод қилинади. Фойда солиғи 3 йилга озод қилинган, кейинги 3 йил 50% ли имтиёз берилади. Одесса вилоятидаги эркин иқтисодий зона порт, сайёҳлик, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳалари бўйича ихтисо- слашмоқда. Украинанинг Рени шаҳрида (Дунайда) халқаро “Рени-Галац-Джурджуленти” эр- кин иқтисодий зонани яратиш ҳақида қарор қабул қилишган. Бирламчи босқичда ҳар бир мамлакат (Украина Молдавия, Руминия) ўзининг локал зонаини яратади, кейин эса булар яхлит бир зонага айланиб кетади. Шундай қилиб, бу уч давлат жуда катта натижа бериши кутилаётган лойиҳани амалга ошириш учун бирлашганлар. Эркин иқтисодий зона учун қулай жой танланган - Дунайнинг қуйи оқими, “Рейн-Майн-Дунай” дек Ев- ропа учун ўта муҳим бўлган сув артериясини якунлайдиган қисми танланган. Бу арте- рия эса Европа минтақасининг Шарқий ва Ғарбий зоналарини боғлаб туради, ундан катта ҳажмидаги юк оқимлари ўтиб туради. Рени денгиз порти базасида 49 йилга мўлжаллаб эркин иқтисодий зоналар яратилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling