Microsoft Word Монография-2023 тайер


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

 
 


44
III-БОБ. ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИ ТАЖРИБАСИ 
 
3.1. Польша тажрибаси 
Марказий (ва Шарқий) Европа мамлакатларида эркин иқтисодий зоналарни 
яратиш, асосан, йигирманчи асрнинг 80 - йилларида бошланди. Уларнинг асосий 
мақсади: ташқи иқтисодий фаолиятни активлаштириш йўли билан марказлашган - 
планли миллий иқтисодиётларнинг очиқлигини кучайтириш, жаҳон бозори билан 
алоқани яхшилашдан иборат бўлган.
Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидаги зонал сиёсат иқтисодий ривожла-
нишдаги территориал фарқларни юмшатиш ва мамлакатдаги депрессив туманларнинг 
иқтисодиётини кўтаришнинг қуроли сифатида ҳам ишлатилади. Улар асосан, ташқи 
савдо фаолиятини активлаштириш, маҳаллий корхоналарнинг жаҳон бозорларига 
чиқишини осонлаштириш ҳамда мамлакат иқтисодиётидаги айрим номаъқул тенденци-
яларни корректировка қилишга қаратилгандир. Кўп ҳолларда хорижий инвестициялар-
ни жалб қилиш энг муҳим вазифа эмас. 
Польша давлатида эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва юритиш амалиёти 
бўйича Марказий ва Шарқий Европада муҳим ўрин эгаллайди. Унинг бундай иқтисо-
дий структураларни яратишдаги фаоллиги 1989 йилнинг декабрида қабул қилинган 
“Божхона акти” билан бошланди. Бу ҳужжат эркин божхона зоналарини ҳаётий фаоли-
ятини аниқлаб берди. Бу ҳужжат бўйича эркин божхона зоналари Польша ҳудудининг 
алоҳида қисми бўлиб, унда миллий ва хорижий корхоналар чакана савдодан ташқари 
барча иқтисодий муолажаларни амалга оширишлари мумкин. Бироқ, чакана савдо дарё 
ва денгиз портлари, аэропортларда ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарда 
тақиқланмайди. Бу денгиз, дарё ва ҳаво портларига келтирилган товарлар рухсат бе-
риш, квота, тўловлардан озод қилинади. 
Польшада зоналарнинг икки моделини қўллаш мақсадга мувофиқ деб топилган. 
Биринчиси-фаолият юритувчи корхонанинг бир қисмида (кўпинча денгиз, темир 
йўл станциясида) божсиз тартиб ўрнатилади, яьни эркин божхона зонаи яратилади. У 
савдо-сотиқ, транспорт, омборхона муолажаларини амалга оширади. Зоналарнинг ри-
вожланиши 2 босқичдан иборат бўлади: 
1) транспорт-омбор функцияларини бажариш; 
2) Хорижий фирмалар билан биргаликда ҳозирги замон саноат технологияларига 
асосланган қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Польшадаги эркин божхона зоналарида фаолият юритишнинг ўзига хос ташкилий 
- иқтисодий шароитлари қуйидагилар: хорижий ва миллий инвесторлар учун хўжалик 


45
юритишда бир хил шароитлар, солиқ имтиёзларининг мавжудлиги, хорижга фойдани 
чекламаган миқдорда кўчириш, зона доирасида молиявий оборотни конвертирланган 
валюталарда амалга ошириш, жадаллаштирилган амортизацияланишни қўллаш ва 
бошқалар. 
Иккинчи модель - махсус иқтисодий зоналар, хўжалик субъектларига катта 
иқтисодий эркинликни берувчи қатор солиқ имтиёзлари ва божсиз тартибни жорий 
қилиш. Имтиёзлар қаторига қуйидагилар киради: зона майдонида амал қилувчи ишлаб 
чиқариш фирмалари 20 йил мобайнида кўчмас мулк солиғидан озод қилинади, қисман 
ёки бутунлай даромад солиғидан 20 йилга озод қилинади. 
Эркин 
божхона 
зоналаридаги 
тадбиркорлик 
оффшор 
муолажаларга 
тенглаштирилади. Шундай ҳолатда ҳам эркин божхона зонаида мамлакатнинг солиқ 
қонунчилиги амал қилади. 
Польшада эркин божхона зоналари фаолиятини ташкил этишда қуйидаги муҳим 
вазифаларни ажратиш мумкин: 
- экспортга кўмаклашиш; 
- юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш; 
- қадоқлаш, сортировка қилиш каби муолажаларни амалга ошириш; 
- хорижий капитал ва илғор технологияни жалб этиш;
- иш жараёнларини ошириш ва ишсизлар сонини камайтириш. 
1993 йил 24 июнда Польша ҳукумати декрети билан эркин божхона зоналари ва 
мамлакатнинг божхона ҳудуди билан савдо қилиш бўйича қўшимча имтиёзлар берил-
ди. Бу қарор бўйича қуйидаги имтиёзлар берилди: 
- агар зонада товар тайёрланган, қайта ишланган ёки қадоқланган бўлса, божхона 
солиғи 75 фоизга қисқартирилади; 
-зонада ишлаб чиқарилган товар қийматининг 40 фоизи ички Польша божхона 
майдонида ишлаб чиқарилган бўлса, уч йил мобайнида солиқ имтиёзи берилади; 
- эркин божхона зонаига киритиладиган товар учун божхона тўлови ва солиқлар-
ни тўлаш кафолати бериш мажбуриятидан озод қилинади. 
1994 йилнинг 20 сентябрида Польшада эркин иқтисодий зоналар яратиш учун ан-
ча тўлиқ ҳуқуқий асос пайдо бўлди. Бу база Польшанинг инвестицияни қўллаб - қув-
ватлаш сиёсатининг ва минтақаларни қўллашнинг қуролига айланди. 
1996 йил январида Польшада 8 та эркин божхона зонади мавжуд эди: Гливиц, 
Шетин, Пшемисль, Гданск - Янги порт, Свиноуйсьце, Милашевичи, Сокулка ва Варша-
ва - Окинче халқаро аэропорти. 


46
Санаб ўтилган зоналарнинг биринчиси “Гливиц” нинг майдони 47,6 гектар бўлиб, 
Польшанинг Жанубий чегарасига яқин жойдаги, Шимолий Европадан Жанубий Евро-
пага қараб чўзилиб кетган бош магистрал бўйлаб жойлашган. У маҳаллий ҳукумат то-
монидан бошқарилади. Унинг капитал қўйилмалари 1,2 млн. долларни ташкил этади, 
асосий инвесторлар эса Польша фирмалари ҳисобланади. “Гливиц” эркин божхона зо-
наининг асосий фаолияти ташқи савдога хизмат қилишни, жумладан, омборлаш, сорти-
ровка қилиш, сақлаш ва бошқаларни таъминлашга қаратилган. Зона ўз майдонидан 
ташқаридаги 115 корхонага хизмат қилади. Зонада телевизор ва компьютерларни 
йиғиш йўлга қўйилган. 
“Милашевичи” эркин божхона зонаи 166 гектар майдонни эгаллайди ва Тереспол 
маҳаллий Ҳукумати томонидан бошқарилади. У Ғарбий Европани Ҳамдўстлик мамла-
катлари билан боғловчи магистрал темир йўл ва автомобиль йўллари бўйлаб, мамла-
катнинг Шарқий чегараси томонида жойлашган. Зонада йирик темир йўл савдо терми-
нали жойлашган. Унинг географик жиҳатдан қулай жойланиши кўплаб устунликларни 
беради. У Ғарб билан Шарқни боғловчи ўзига хос бўғиндир. Зонанинг инвестициявий 
капитали 26 млн. долларни ташкил этади. Зонанинг асосий инвесторлари польшалик 
тадбиркорлар ҳамда полякларнинг Италия ва Голландия компаниялари билан бирга 
тузган қўшма корхоналаридир. Зонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолияти маҳаллий 
хом ашёни қайта ишлаб, юқори сифатли гўшт маҳсулотларини олиш билан боғлиқдир. 
Зонада мавжуд бўлган терминалда жойлашган суюқ газ олиш билан боғлиқ бўлган 
ишлаб чиқариш ҳам сердаромадлидир.
Гданьск эркин божхона зонаи 1995 йилнинг 28 ноябрида анъанавий жаҳон денгиз 
савдоси йўлида Калинграддан 50 милл масофада, Гданьск портида Вазирлар Маҳкама-
сининг қарори билан ташкил этилди. Зона қуйидаги имтиёзларни хорижий инвестор-
ларга таклиф этди: 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling