1--машинасозлик саноати


Download 51.2 Kb.
bet1/2
Sana15.06.2023
Hajmi51.2 Kb.
#1477392
  1   2
Bog'liq
машинасозлик


1--Машинасозлик саноати -халқ хоʻжалиги учун меҳнат қуроллари, шунингдек, истеъмол буюмлари ва мудофаа аҳамиятига эга боʻлган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи огʻир саноат соҳалари мажмуи.
Машинасозлик саноати бутун халқхоʻжалигини техника билан таъминлашда моддий асос ҳисобланади, ижтимоий меҳнат унумдорлиги, техника прогресси, халқнинг моддий фаровонлиги ва мамлакатнинг мудофаа қуввати Машинасозлик саноатининг тараққиёт даражасига богʻлиқ.
Машинасозлик саноатининг асосий вазифаси халқ хоʻжалигининг ҳамма соҳаларини юқори унум билан ишлайдиган машина ва асбоб-ускуналар билан таъминлашдир. Бу соҳа оʻз навбатида, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, металл буюмлар, металл конструкциялар ишлаб чиқариш ҳамда машина ва асбоб-ускуналарни тузатиш тармоқларининг таркибий қисмини ташкил этади.
Машинасозлик саноатига энергетика машинасозлиги, электротехника, станоксозлик ва ас-бобсозлик, тракторсозлик ва қ. ҳ. машинасозлиги каби йирик тармоқлар киради
Машинасозлик----саноати саноат сифатида 18-асрда вужудга келди, дастлаб 19-асрда Буюк Британияда, Гʻарбий Европанинг баъзи мамлакатларида, кейинчалик АҚШда тез ривожлана бошлади. Россияда 1-машинасозлик заводи 18-асрда қурилган. 1941—45 йиллардаги оʻруш даврида рес-публикада 16 машинасозлик заводи ишга туширилди. Саноатнинг тармоқ таркиби оʻзгарди. Уруш даврида ишга туширилган машинасозлик корхоналари фронт эҳтиёжлари учун қуролярогʻ, оʻқдори ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарди.
1945-йилдан кейин пахтачилик ва ирригация қурилиши машиналари ишлаб чиқариш тикланди, тоʻқимачилик, кимё ва халқ хоʻжалигининг бошқа тармоқлари учун янги жиҳозлар ишлаб чиқариш бошланди. Пахта териш машиналари, экскаваторлар, коʻприк электр кранлари, йигириш машиналари ишлаб чиқариш оʻзлаштирилди, корхоналарнинг ихтисослашуви ва коопера-сияси ривожланди.

  1. Жамият ва тармоқ тўғрисида умумий маълумот. 1.

  2. 1 Жамият бўйича умумий маълумот. “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти. Тармоқ: Автомобиль саноати.

  3. 2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг устав фонди 1 520,0 млрд. сўмни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 100 фоизлик улуши билан жамиятнинг таъсисчиси ҳисобланади.


  4. Download 51.2 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling