Microsoft Word Монография-2023 тайер
- божхона тўловларини олмаслик; -
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
-
божхона тўловларини олмаслик; - акция солиғини олмаслик; - қўшилган қиймат солиғини олмаслик. Зона майдонида савдо, юклаш-тушириш, омборлаш, тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш, транспорт ва экспедиторлик хизматларини кўрсатиш мумкин. Суваль эркин иқтисодий зона 1996 йилнинг 1 сентябрида ташкил этилган, майдо- ни 431,67 га, 20 йилга мўлжалланган. Имтиёзли тармоқлари: озиқ-овқат саноати, тахта- ни қайта ишлаш, туристик ускуналар ишлаб чиқариш. Катта инвестиция киритадиган инвесторларга алоҳида имтиёз берилади-инвестиция ҳажми 35 минг евродан ошса, да- 47 ромад солиғи тўлашдан 10 йилга озод қилинади. “Катовицк” эркин иқтисодий зона 1996 йил 18 июнь Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 826,99 га майдонда ташкил этилган. Польша иқтисодиётида эркин божхона зоналаридан ташқари анклав тарзидаги иқтисодий структураларнинг бошқа турлари, жумладан, махсус иқтисодий зоналар ҳам бор. Бу тусдаги эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда Польшада мавжуд 3 асосий модель тажрибаси эътиборга олинган: 1. Немис модели - бозорнинг қуйи қатламларида фаолият юритувчи ўртача катта- ликдаги оилавий корхоналарга барқарор қонунчилик базасида узоқ муддатли кредитлар бериш билан қўллаб - қувватланади. 2. АҚШ модели - энг юқори технологик даража ва илмий ютуқларни фойдала- нувчи янги фирмаларни яратишга таянади. 3. Шимолий Италия модели - иқтисодиёт таркибини қайта қуриш муаммосини ишсизлик масалаларини ҳал қилиш билан қўшилиши. Польша асосан Италия моделига таянади. XX аср охирига келиб Польшада махсус иқтисодий зоналар деб ном олган эркин иқтисодий зоналар 17 тадан ошди. Польшадаги эркин иқтисодий зоналар ўз амалий фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиққандан бошлайди. Қарорда эркин иқтисодий зоналарнинг ташкилий шакли - акциядор жамиятми ёки масъулияти чекланган жамиятми аниқланади. Аммо, уларда давлат кўпчилик овозга эга бўлиш таъминланади. Қарорда эркин иқтисодий зоналарда рухсат олмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турлари аниқланади, булар одатда қуйидагилар - монтаж ва қурилиш ишлари машиналарини, ускуналар ва бошқа предметларини таъмирлаш, савдо хизматлари, механик транспорт воситаларни таъмирлаш, уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш, ресторан ва меҳмонхона хизматлари, транспорт хизматлари ва бошқалар. Эркин иқтисодий зоналарда ишловчи тадбиркорлар даромад солиғидан қисман ёки бутунлай озод қилинади. Польшанинг барча эркин иқтисодий зоналарида юқори даражадаги амортизация нормалари ҳам қўлланилади ҳамда кўпгина маҳаллий солиқларни тўлашдан озод қилинади. Польшада эркин иқтисодий зона ташкил этиш механизми қуйидагича: - Вазирлар Маҳкамаси саноат ва савдо вазирлиги таклифи билан махсус қарор чиқариш йўли билан эркин иқтисодий зона ташкил этишга рухсат беради; - Саноат ва савдо вазирлиги маҳаллий ҳокимиятдан таклифни олгач, аризани Ва- зирлар Маҳкамасига юборади; 48 - Саноат ва савдо вазирлиги эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш режаси, унинг чегаралари, мақсад ва зарурлиги ҳамда ижтимоий - иқтисодий фойдалилигининг таҳлилий асосланишини ишлаб чиқади ҳамда тақдим этади. Зона яратиш масаласидаги кўрсатмада эркин иқтисодий зоналарнинг номи, май- дони, чегаралари, хўжалик фаолияти соҳалари, зонани бошқариш таркиби, фаолият юритиш таркиби, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик субъектларига бериладиган имтиёзлар ва енгилликлар аниқлаб берилади. ЭИЗ одатда, акциядор жамият ва масъулияти чекланган жамият тарзида тузилади ва унда давлат акцияларининг асосий қисмига эга бўлади, кўпчилик овозга эга бўлади. Истисно тарзида, асосли ва заруриятли ҳолларда бошқа шаклда тузилади. Эркин иқти- содий зоналарда давлат манфаатини, саноат ва савдо вазирлигини ҳимоя қилиб, зонани бошқариш бўйича жавобгар шахсни тайинлайди. Хўжалик юритиш субъектлари зонада ишни самарали олиб бориш учун ишловчан бошқарув советни тузишлари мумкин, Бироқ, Эркин иқтисодий зоналарни яратиш ва фаолият юритишни тартибга солувчи асосий хужжат 1994 йил 28 ноябрда Польша Рес- публикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган "Махсус иқтисодий зона- лар тўғрисидаги қарордир". Бу хужжат, мутахассисларнинг фикри бўйича юқори дара- жада тайёрланган ва Ғарбий Европа мамлакатларида мавжуд бўлган аналогик ҳуж- жатларга мосдир. Польшанинг Эркин иқтисодий зоналарида ҳукуматнинг махсус кўрсатмасига би- ноан даромаддан солиқ олинмаслиги мумкин. Вазирлар Маҳкамаси қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда қўшимча имтиёзлар ҳам бериши мумкин: - иш жойлари сақлаб қолинади; - хўжалик субъектлари доимий равишда инвестиция қилиб турилади; - Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг маълум бир қисми экспортга чиқарилади. Хорижий инвесторлар Польшанинг махсус иқтисодий зоналарига катта қизиқиш билдирмоқдалар, чунки бу майдонларни йирик Шарқ (биринчи навбатда, Россия) бо- зорларига товарларни киритиш учун платформа деб қарашади. Шу ўринда, махсус иктисодий зоналарга қизиқиш уйғонган хорижий инвестор- ларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: -йирик халқаро компанияларни Эркин иқтисодий зонага қатнашишдаги бош мо- тив янги сотиш бозорларига эга бўлишга интилишдир; -ўрта фирмалари тезда максимал олишга имкон берувчи солиқ имтиёзлари ҳамда арзон ишчи кучи бўлган жойларга ишлаб чиқаришни олиб келишдир. 49 Махсус иқтисодий зоналар қисқа муддат ичида Польшага дунёнинг энг йирик фирмаларини жалб қила олдилар. Масалан, автомобилсозлик саноатининг гигантлари- дан «Фольксваген» (Германия) Польша ҳудудсида 30 мингта машина чиқармоқда, Ита- лиянинг «Фиат» компанияси Польшанинг жанубида «Браво», «Пунто» маркали маши- налар чиқармоқда. Германиянинг машҳур «Опель» фирмаси «Гливице» эркин иқтисодий зонасида 1999 йилдан автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Польшанинг Эркин иқтисодий зоналари Жанубий Кореянинг автомобиль компанияси «ДЭУ» ни ҳам ўзига жалб қила олди. Бу компания Жанубий Кореяда тайёрланган ма- шиналарни Словакияга келтиради, уни 8 бўлакка ажратади ва Польшага келтиради. Шу йул билан Европа Иттифоқининг 25 фоизли божхона тўловини тўлашдан қутулади. Сўнгра автомобиллар Польша ҳудудсида яна қайта йиғилади ва реализация қилинади. 1995 йилда ташкил этилган Польшанинг «Мелец Европарки» ҳам қизиқиш уйғотади. Мамлакат 90-йилларнинг бошида бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини танлаб олганда ишсизликнинг жадал ўсиши бу эркин иқтисодий зоналарни туғилишини тезлаштириб юборди. 90 йилларнинг ўрталарида Мелецда иқтисодий фаол аҳолининг 19 фоизи ишсиз эди. Ҳукумат иш жойларини кўпайтириш чораларини кўрди. Улар Ир- ландиядаги «Шаннон» эркин иқтисодий зонасининг тажрибасига мурожаат қилишди. Бу зона маъмурияти Польшаннинг саноатни ривожлантириш агентлиги билан бирга- ликда технопарк фаолияти принциплари ва концепциясини ишлаб чиқишди. Унинг устувор тармоқлари «Шаннон» эркин иқтисодий зонага яқин эди: авиация, электротех- ника, электрон ва енгил саноат, бундан ташқари қурилиш материаллари ишлаб чиқиш, транспорт учун ускуналар ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқиш. «Мелец Европарки» эркин иқтисодий зонанинг хўжалик фаолияти юритиш май- дони 575 гектарни ташкил этиб, унда саноат корхоналари ва зонанинг инфраструктура объектлари жойлашган. Зона резидентларни қуйидаги шароитлари билан ўзига жалб қилади: -агар резидент 2 млн. экю миқдорида инвестиция киритса ёки 100 ўринлик иш жойи яратса, у 10 йил мобайнида даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ва яна 10 йил ичида имтиёзли, 50 % ли бу солиқни тўлаш имконига эга бўлади; -резидентлар асосий капитални жадаллашган тарзда амортизациялашда ҳам наф кўришлари мумкин; -кўчмас мулк ва ер солиғидан озод қилинади. 50 Бу имтиёзларга жавоб сифатида резидент аризада эълон қилинган инвестицияни киритиши керак, барча ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиши ва иш жойлари сонини кўпайтириши керак. «Мелец Европарки»да Австриянинг “Krono wool” компанияси фаолият юритиб, тахтадан плиталар ишлаб чиқармоқда. Зонада «Кобра» номли автомобиллар, дизел дви- гателлари, инжектор аппаратлари, полистрол ишлаб чиқарилади. 1999 йилдан бу зонада 30 дан ортиқ тадбиркор ўз капиталини янги фирмалар яратишга ва мавжудларини ре- конструкция қилишга сарфламоқда. Улар томонидан сарфланган 1,5 млрд. доллар 3435 янги иш жойини таъминлади. Умуман, зонада 8,1 минг кишини иш билан банд қилиш режаси бор. Ушбу зонага олти йил ичида (1996-2001 йил) 445 млн. доллар инвестиция жалб қилинди. Умуман олганда, Польшанинг эркин иқтисодий зоналари муваффақият қозона ол- ди. Қуйидаги жадвал мамлакатнинг эркин иқтисодий зоналарининг фаолияти кўрса- тилган (2002 йил 1 январгача бўлган ҳолат). Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling