Microsoft Word Монография-2023 тайер
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
3.2. Венгрия тажрибаси Шарқий Еврападаги собиқ ижтимоийистик мамлакатлар ичида Венгрия биринчилардан бўлиб (1982 йилда) эркин иқтисодий зона ташкил этган. Ҳозирги пайтда бу йўналишда кенг доирада фаолият олиб бормоқда. Венгрияда мустаҳкам қонунчилик асосида фаолият юритувчи кўплаб венгр - Ғарбий Европа қўшма корхоналарининг муваффақиятли фаолиятини таъминлаб берувчи хилма-хил тусдаги эркин иқтисодий зоналар бор. Анча либераллашган давлат қонунчилиги мамлакатга хорижий капитал ва энг замонавий технологияларни кенг миқёсда жалб қилиш имконини бермоқда. Венгриядаги экспорт-саноат зоналари «эркин савдо-саноат зоналари» деб номланади. Аввал бундай зоналар дарё портларида, хом ашёнинг стратегик заҳиралари бўлган жойларда ва аэропортлар бор туманларда ташкил этилган эди. Бу ерларда товар қайта ишланмасдан экспорт қилинган. 1987 йилдан бошлаб эса Венгрияда хорижий фирмаларга ўз соҳаси бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этишга рухсат берилган, одатда, бу фирмалар импорт товарларини қайта ишлаб, тайёр маҳсулотни хорижга чиқарар эдилар. Бу зоналарда биринчи тўқимачилик саноати корхоналари пайдо бўлди. 1990 йилдан эса Венгрияда хорижий инвестицияларнинг характери ўзгарди. Кўп миллатли фирмалар (Венгрияда ўз ишини юритишга рухсат олганлар), одатда, эркин саноат зонаида заводларни ўзлари бошидан охиригача қуришни маъқул кўрадилар. Бу 53 зонада яратилган фирмаларнинг асосий қисми немис, австриялик ва америкаликлар ка- питали қатнашиши ҳисобида яратилган. Венгриядаги эркин иқтисодий зоналар: Айка, Сентрохард, Редич, Марцкали, Печ, Дунауйварош, Ораслань, Эстергом, Озд, Минк- фольц, Дебрецен, Захонь ва бошқ. Мамлакатда Мексиканинг «Макиладорос» принци- пига асосланган (бир корхона – бир экспорт ишлаб чиқариш зонаи) кўплаб эркин иқтисодий зоналар ташкил этилмоқда. 1998 йилда Венгрия ташқи савдо оборотининнг 16 % эркин иқтисодий зона ҳудудларида амалга оширилган. 100 хорижий фирмалардан 3 дан 4 қисми электроника, транспорт воситалари ва хилма-хил ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Эркин иқтисодий зоналардан қилинадиган экспортнинг 92% Европа Иттифоқи мамлакатлари- га тўғри келмоқда. Шу билан бирга, эркин иқтисодий зоналарга қилинаётган импорт- нинг 80% ҳам Европа Иттифоқи мамлакатларидан келмоқда. Бу Венгрия Европа Итти- фоқига кучли интеграциялашиб кетаётганлигидан далолат беради. Венгрия эркин иқтисодий зоналарининг муҳим хусусиятларидан бири, пудрат шароитида ишни таш- кил этишнинг мавқеи юқори эканлигидир. эркин иқтисодий зоналарда яратилаётган ял- пи маҳсулот қийматининг учдан бири пудрат шароитида ишлаб чиқарилмоқда. Венгри- янинг ўзида эса бу кўрсаткич 15 фоизни ташкил этади. 1997 йилнинг июль ойида қабул қилинган янги божхона тартиби эркин иқтисодий зоналарда пудратни янада ошириш имконини берди. Янги тартиб бўйича, Венгриянинг эркин иқтисодий зона майдонида ишлаб чиқариш корхонасининг очган инвесторлар ишлаб чиқариш ускуналарини бож тўловларисиз киритиш имконига эга бўладилар. Улар умуман бож тўлови, оборот со- лиғи, истеъмол солиғи, атроф - муҳит учун тўловлардан ҳам озод қилинадилар. Ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва деталлар ҳам солиққа тортилмайди. Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида фаолият кўрсатувчи фирмаларга бухгалтерия ҳисоби конвертирланган валютада олиб боришга рухсат эти- лади. Улар божхона тўлови билан боғлиқ бўлган иш юритишдан ҳам озод қилинади. Шу билан бирга, Венгрияда эркин савдо - ишлаб чиқариш зоналарини яратишни тартибга солиш қоидалари жуда ҳам қаттиқдир. Улар 2 минг кв. метрдан кам майдонга эга бўлмаслиги ва чегаралаб, тўсиқ қўйиб ажратилган бўлиши керак. Корхоналар, асо- сан импорт хом ашёсини қайта ишлаб, экспортга чиқариши керак. Мамлакат ички бо- зорида реализация қилинадиган товарни энг кўпи билан 10 % ини ишлаб чиқарадиган фирмагина эркин иқтисодий зоналарда фаолият юритиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, фирма ишлаб чиқаришда кўпи билан 30% миқдорида хом ашёни мамлакат ичкарисидан олиб ишлатиши мумкин. 54 Савдо-саноат зоналаридан фойдаланиб, Венгрия ўзининг иқтисодиётини риво- жлантиришга хорижий инвестицияларни жуда кенг миқёсда жалб қила билди. Натижа- да, у Марказий ва Шарқий Европада хорижий капитал қўйилмаларни фойдаланиш бўйича лидерлик қилиб келмоқда. Бу эса Венгрияда эркин иқтисодий зоналарнинг бошқа турларини, жумладан, технопаркларни ривожлантиришга ҳам ёрдам берди. 2000 йил охирига келиб Венгриядаги эркин божхона майдонларининг сони 126 та- га етди. Кейинги йилларда ушбу зоналардаги корхоналар ўз ишлаб чиқаришларини йи- лига 50 фоиз билан ўстириб билмоқдалар. Ҳозирги пайтда эркин божхона зоналари Венгрия саноат маҳсулотининг 25 фоизини, саноат товарлари экспортининг 70 фоизини бермоқда. Ушбу майдонлардаги саноат корхоналари (асосан, янги ишлаб чиқаришлар) мамлакатга юқори технологиялар маданиятини келтирди. Технопарклар масаласига келсак, 1991 йилда Марказий ва Шарқий Европада би- ринчи бўлиб Венгрия ўзида "яшил" (топ - тоза жойда) саноат паркини Дьерс шаҳри яқинида ташкил этди. Кейин яна бир саноат парки Секешфexepвaрe шаҳрида "Виде- стон" заводи базасида ташкил этилди. У 30 фирма 9000 дан ортиқ ишловчилар билан заводни таркибан қайта қуриш асосида вужудга келди. Кейинроқ бу паркда америкалик бизнесмен Джорж Лорэнджэр ўз фаолиятини олиб бориб, 2000 ишловчига эга бўлган 20 фирмани яратди. Кейинчалик Орослань ва Озд шаҳарларида ҳам саноат парклари ту- зилди. 1995 йилда ҳукуматнинг ташаббуси билан Захоня шаҳрида жойлашган туманда бир неча саноат парклари тузиш ишлари бошлаб юборилди. Ладьманете шаҳрида эса информатика ва технологияларнинг инновацион парки тузилди. Саноат паркларининг фаолиятни координация қилиш мақсадида Венгрияда “Саноат парклари бирлашмаси” таъсис этилган бўлиб, у саноат парки деб номланган 106 структурани ўз ичига олиб, актив фаолият юритмоқда. Венгриянинг саноат паркларида инвесторлар учун, паркда фаолият юритишни жо- зибали қилиш учун давлат даражасида ва маҳаллий даражада солиқ ва божхона им- тиёзлари жорий этилган. Бунинг оқибатида хорижий инвесторлар қуйидаги енгил- ликларга эга: - 10 йил муддатга маҳаллий солиқларни тўлашдан озод қилинади; - божхона тўловлари тўлашдан озод қилинади; - агар иш ўринларининг сонини кўпайтиришга ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қайта инвестиция қилинса, фойдадан олинадиган солиқдан озод қилинади; - Коммунал хизматлар учун тўловлар анча қисқартирилади; 55 - тўловлар муддатини чўзиш имтиёзи берилади; - лойиҳани архитектура, экология, электротаъминот, рўйхатга олиш каби бўлимлар билан келишув тизими соддалаштирилади; - экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун зарур бўлган материал, машина ва ускуналарни импорт қилишга қўйилган ҳар хил чеклашлар ва бож тўловини бекор қилиш; - солиқ солишни маълум муддатда бекор қилиш ёки тўғри ва эгри солиқлар даражасини нисбатан узоқ муддатга пасайтириш; - қўйилган капитални қайтаришга ва кўрилган фойдани чекланмаган миқдорда кўчиришга кафолат; - тадбиркорларнинг кадрларни тайёрлаш ва ўргатиш бўйича қилинадиган харажатларини қоплаш; - корхоналарни ташкил этиш ва реконструкция қилишга сарфланган маблағлар миқдорида солиқ солиш базасини камайтириш; - корхона ташкил этиш муолажасини соддалаштириш; - коммунал, транспорт ва бошқа хизматлардан фойдаланишда чегирмалар қилиш; - хилма-хил кредитлар бериш. Бундан ташқари, эркин иқтисодий зона майдони доирасида ерлар ижарага берилади. Иншоотлар ва бинолар ҳам, ё ижарага берилади, ёки фирмаларнинг ўзи то- монидан қурилади. Ҳудуд ва инфраструктура объектлари учун ижара ҳақини тўлашда турли имтиёзлар берилади. 1997-1999 йилларда саноат паркларини ривожлантиришнинг уч йиллик дастури ишлаб чиқилди. Бу дастурдан мақсад бекор турган ишлаб чиқариш қувватларидан фой- даланиш, янги иш жойларини яратиш, қолоқ минтақалар тараққиётини мамлакатнинг илғор туманлари даражасига етказишдан иборат эди. 2000 йилга келиб саноат парки мақомини олган майдонлар сони 112 тага етди(шу жумладан, 1997 йилда- 28та, 1998 йилда- 47та, 1999 йилда 37та парк ташкил этилган). Бу паркларда 100 мингдан ортиқ киши банддир. Умумий инвестиция миқдори 1,5 млрд. доллардан ошиб кетган. Бу парклардаги ишловчиларнинг меҳнат унумдорлиги мамлакат бўйича ўртача кўрсат- кичдан икки марта юқоридир. Бу паркларнинг анчагина қисми олдин қолоқ бўлган жа- нубий ва шарқий туманларда жойлашган. Парклар фаолияти туфайли ушбу минтақалар жадал суръатлар билан ривожланиб, мамлакатнинг қолган минтақаларига етиб олди. Ҳозирги пайтда саноат парклари Венгрия саноат маҳсулотининг 16 фоизини бермоқда. 56 Венгрия тажрибаси эркин иқтисодий зоналарни жуда ҳам самарали ташкил этиш- га яққол мисол бўла олади. Эркин иқтисодий зоналарга нисбатан ҳукуматнинг пухта ўйланган зонал сиёсати туфайли Венгрия иқтисодиёти хориждан жуда катта миқдорда инвестиция олиб билди, шу пайтгача ишлатилмаган ички ресурсларни мобилизация қилиб билди, халқ фаровонлигини анча кўтара олди, корхоналар эса тўлиқ қувват билан ишлай бошлади, жаҳоннинг кўплаб машҳур трансмиллий компаниялари ўз ишлаб чиқаришларини шу мамлакатда жойлаштиришга олиб келди. Буларнинг ҳаммаси мамлакатнинг инвестицион имижини кўтарди. Натижада биргина 2001 йилнинг ўзида Венгрияга 2,4 млрд. доллар миқдорида инвестиция оқиб келишини таъминлади. Венгриянинг оффшор бизнеси масаласидаги тажрибаси жуда қизиқарли. Бу мамлакатда классик оффшор режими амалга оширилган. Оффшор компаниялари фойда солиғига 85% миқдорида имтиёзга эгалар, бу уларга солиқ ставкасининг 5,3% га қисқартириш имконини беради. Оффшор компаниясига хорижий валютада операция- ларни олиб бориш ҳуқуқи, ҳукуматнинг махсус рухсатисиз хорижий заём ва кредит- ларни олиш, хорижий банкларда ҳисоб рақамга эга бўлиш фақат шу шарт биланки, уларнинг маълум улуши Венгрия банкига тўғри келади. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling