Услубий кўрсатмалар. Сs-529 типидаги ("Паннония" фирмаси,Венгрия) тик пичоқли кўчма бичиш машинаси
Download 65.09 Kb.
|
тажриба иши 5
- Bu sahifa navigatsiya:
- Услубий кўрсатмалар. СS-529 типидаги ("Паннония" фирмаси ,Венгрия) тик пичоқли кўчма бичиш машинаси.
- Тажриба ишини бажариш тартиби
- Тажриба ишини топшириш шакли: Талаба тажриба иши бўйича материал ва жиҳозларни тўғри танлашни ўрганиб, асосий маълумотларни гапириб бериши керак. Уйга вазифа
Тажриба иши №5 Мавзу: Сs-529 типидаги кўчма бичиш машинаси. Тажриба ишини бажаришдан мақсад: Сs-529 бичиш машинасининг ишлаш принципини ўрганиш. Машғулот учун ўқув жиҳозлари: дафтар, қалам, ручка, ўчиргич, чизғич, бичиш машинасининг сурати. Услубий кўрсатмалар. СS-529 типидаги ("Паннония" фирмаси ,Венгрия) тик пичоқли кўчма бичиш машинаси. Тик пичокли CS-529 типидаги кўчма бичиш машинасининг (17-расм ) қирқиш органи қалинлиги 0,5 мм., узунлиги 15 мм. ва кенглиги 22 мм.ли пичоқ 1 дан иборат. Машинанинг тик тутқичи 2 га жойланган пичоқнинг икки ёни 15--20 бурчакли қилиб тезланган, тиғи тик тутқичдан 8-10 мм. олдинга чиқиб туради. Баландлиги 180 мм.ли тик тутқич машинанинг платформаси 3 га ўрнатилган. Тик тутқичнинг устида 3500 марта айланадиган электрюритгич 32 ўрнатилган. Бу машина бичиш столи бўйлаб, пластинкали пружинага ўрнатилган роликли платформада ҳаракатланади. Платформага таянч 17 маҳ- камланган бўлиб, унинг юқори қисмига электрюритгич ўрнатилган. Электрюритгич валига шпонка 12 ва винт 13 орқали кривошип маҳкамланган. (17-расм, а). Кривошипга думалоқ подшипниклар орқали бармоқ ўрнатилган. Шатуннинг юқориги қисми бармоқ билан боғланган бўлиб, остки қисми бармоқ 5, втулка 6 орқали ползун 7 га маҳкамланган. Ползуннинг остки қисмига штифт 3 ва винт 2 ёрдамида пичоқ 1 маҳкамланган. Ползун йўналтирувчилар 7 ва 4 орасида илгариланма -қайтма ҳаракатланади. Ползун билан йўналтиргичлар орасидаги зазор, йўналтиргичларни корпус 18 орқасига силжитиш йўли билан созланади. Ползуннинг йўналтиргичлар орасидаги ҳаракатида ейилишини камайтириш учун 8-мойлаш қистирмаси ўрнатилган. Кўчма бичиш машиналари стационар ҳолатда ўрнатилса, уларни лентали бичиш машиналари ўрнида ишлатиш ҳам мумкин. Тик пичоқли кўчма бичиш машиналарига пичоқ ҳаракати тезлигини кўрсатадиган таксометр ўрнатилса, қирқиш тезлигини керагича ўзгартириш мумкин бўлади. Бунинг зарурати шундаки, масалан, синтетик толалардан тўқилган газламалар тез эрийдиган бўлгани учун, бичиш машинаси электрюритгичи айланиш тезлиги минутига 1800 мартагача камайтирилиши керак бўлади. Ҳозир тик пичоқли кўчма бичиш машиналарини такомиллаштириш устида ишланмоқда. Бунинг учун электрюритгич подшипниклари автоматик мойланадиган, машина механизмлари газлама чангидан, толалардан, иплардан механик йўл билан тозаланадиган қилинмоқда; машинанинг ичига ип ёки сийрак тўқилган газламалар кириб кетишига йўл қўймайдиган ва газламанинг бичиш сифатини яхшилайдиган қилиб, пичоқ тиғининг янгича конструкциялари топилмоқда. Пичоқ тиғини тезлаш ва қировини тўкиш автоматлаштирилмоқда. Бундан ташқари, кўриниши ҳар хил пичоқлардан фойдаланиш устида ҳам иш қилинмоқда. Масалан, жуда дағал материалларни кесиш учун дами силлиқ пичоқлар, махсус кийимлар тикиладиган қалин газламаларни ва дағал сунъий чармни қирқиш учун дами аррасимон, серпардоз газламаларни ва синтетик материалларни қирқиш учун эса дами тўлқинсимон пичоқлар ишлатиш тавсия этилади. Тажриба ишини бажариш тартиби: 1. Бичувчининг ишини ташкиллаштиришда керакли жиҳозларни танлай билиш. 2. Бичиш машиналарида учрайдиган нуқсонларни вақтида аниқлаш. Тажриба ишини топшириш шакли: Талаба тажриба иши бўйича материал ва жиҳозларни тўғри танлашни ўрганиб, асосий маълумотларни гапириб бериши керак. Уйга вазифа: ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавоб бериб дарсда фаол қатнашиш. Download 65.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling