Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
2
қилганлар мен дунёдан ўтгач ўкинмоқлари бенаф, кўзларита тўтиё қилмоқ учун губоримни 
топмагайлар. Ўшанда, эй аҳли гафлат, Навоий қайга азм этди деб сўраманг, мен 
тириклигимдаеқ ихтиёрим жиловини қазонинг қўлига бериб қўйганман: 
 
Деманг, қай сори азм этгунг, менга йўқ ихтиёр,
Охир — Қазо илкига бермишмен инони ихтиёримни. 
Ошиқ дунёнинг жабру жафосидан кўп қонли ёшлар тўкди. Оқибат кўзларида ўша қон ёшлар 
ҳам қуриб тамом бўлди. Фақат заъфардек сарғайган юзи қолди. Шоир бу ҳолатни ҳайратомуз 
ташбеҳга боғлайди: золим фалак менинг баҳоримни олиб унинг бадалига хазон фаслини менга 
берди. Бу лоладек қон ёшларим қуриб, хазондек сарғайган юзим қолганида намоён бўлиб 
турибди. 
 
Туганди ашки гулгун, эмди қолмиш заьфарони юз,
Фалак зулми бадал қилди хазон бирла баҳоримни. 
Навоий даҳр зулмидан бошига ёғилган балоларни байтдан байтга кучлироқ фарёд билан 
баён қилади. Виринчи байт ошиқнинг «жунун водийсига мойил» бўлганини, иккинчи байт 
дунёдан тамом йўқ бўлиб кетиш тилагини ифода қилса, ғазал сўнгига яқин шоир буларнинг 
барчасидан ўта офатни қаламга олади — бу офат телба бўлишдан ҳам, дунёдан беному нишон 
кетишдан ҳам огир бир офат. Бу — ёру диёрдан жудо бўлиш мусибати. Навоий шундай ёзади: 
 
Диёрим аҳли бирла ёрдин бошимға юз меҳнат,
Не тонг, бошим олиб кетсам қўюб ёру диёримни. 
Яъни, агар мен ёру диёримни ташлаб бош олиб кетар бўлсам, бунинг боиси ёрдан ва диёрим 
одамларидан бошимга минг балолар ёққанидир. Тақдир менинг бошимга солган бу савдо 
шундай оғир савдоким: 
 
Ёмон ҳолимға бағри оғриғай ҳар кимсаким кўргай,
Бағир парголасидан қонға булғонғон узоримни. 
Бағрим пора-пора бўлганидан қонга бўялдим, бу ҳолимни кўрган ҳар бир кимсанинг бағри 
огримай иложи йўқ. Тириклик шоирнинг наздида — дард. Бу дарднинг давоси эса ёлгиз ўлим. 
Асли шаробдан келган бош огриқнинг давоси шароб. Аммо шоир учун тириклик шаробининг 
дафъи хумори заҳри қотилдир. 
 
Ҳаётим бодасидин саргаронмен асру, эй соқий,
Қадаҳқа заҳр қотил қуй, доғи дафъ эт хуморимни. 
Яъни, ҳаёт бодасиии ичиб бошим оғирдур, эй соқий, қадаҳга заҳар қуйиб бергин-да меиинг 
бошим оғригини дафъ эт. Чунки бу дунёда ўлмай туриб тинчимак мумкин эмас, шу боис мени 
дардлардан озод қилмоқчи бўлсангиз, бору йўгимни ёқинг: 
 
Жаҳон таркини қилмай чунки топмоқ мумкин эрмастур, 
Навоий, қил мени озод ўртаб йўқу боримни. 
Навоийнинг бу машҳур ғазали фалак бедодидан, бемеҳр одамлар жабридан шоирнинг 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
3
чеккан ноласи бўлиб неча асрлар оша девондан девонга кўчирилиб, оғиздан оғизга ўтиб, ҳам 
китоб варақларида, ҳам қўшиқлар қанотида бизгача етиб келди. Бугун биз улуғ бобомизнинг 
олис набиралари беқиёе истеъдод қаламидан тўкилган мана шундай сатрларни ўқиб, эшитиб 
онгимиз ва юрагимиз билан баҳрамандлик топамиз, узоқ-узоқ замонларнинг садосини 
тинглагандай бўламиз: 
Жунун водийсиға мойил кўрармен жони зоримни... 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling