Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
4
Нажмиддин КОМИЛОВ
ЖОН ВА ЖОНОН МОЖАРОСИ 
Алишер Навоийнинг лирик асарлари жамланган «Хазоим ул маоний» девонида икки ярим 
мингдан ортиқ ғазал бор. Шарқ адабиётида бирор шоирга бунчалик кўп ғазал ёзиш насиб 
бўлмаган. Аммо гап фақат сонда эмас. Навоий қалбидан қуйилиб чиққан ғазалларнинг ҳар бири 
даҳо ижодкорнинг беназир санъати ва теран тафаккуридан гувоҳлик берадиган бадиий дурдона, 
мўъжизадир. Бу бадиий миниатюраларнинг яратилганига беш асрдан ошди, лекин кеча 
ёзилгандай ҳамон руҳимиз, шууримизни ғалаёнга солиб, дилларга ҳаловат бағишлайди, ўқиган 
сари яна ўқигингиз, байтлар қатидаги сеҳрли ва сирли маъноларни теранроқ, тўлароқ англаб 
олгингиз келади. Буюк ўзбек шоири салафлари ижод-хонасида камолга етган кўҳна жанрнинг 
имкониятларини истифода этиб, бемисл маҳорат кўрсатиш, хазоя билмас шеърий гулшанлар 
яратиш баробарида ўзи мустақил равишда янги ифода усулларию услублар ихтиро қилди, 
ижодий тажрибалар, улкан изланишлар йўлидан бориб, ғазал инкишофини баланд чўққиларга 
олиб чиқди. 
Яхлит маъноли, воқеабанд ғазаллар яратиш улуғ Навоийнинг шундай услубий 
ихтироларидандир. Мақсуд Шайхзода биринчи бўлиб бунга эътиборимизни қаратган эди. 
Аввалги шоирларда аҳён-аҳён учраб турадиган бу хусусият Навоий ижодида изчиллик тусини 
олади, муайян равия, бадиий ифода тарзига айланади. Турфа инсоний ҳолатлар, воқеа-
ҳодисалар тасвирига бағишланган туркум-туркум газаллар шундан далолат беради. 
Яхлит маъноли ғазал радиф-сўзга урғу бериб, шоирона ваҳиятни намоён этиш, ё бирор-бир 
ҳодисадан таъсирланиб, ҳис-ҳаяжонни тўкиб солиш, шу воқеа моҳиятини очиш, ёхуд муайян 
анъанавий туркумча-тамсиллар, образ-ифодалар атрофида сухансозлик қилиш. лутф кўргатиш 
ниятнинг мевасидир. Чунончи, улуғ шоир жон ва жонон мавзуида бир туркум дилбар ғазаллар 
яратганким, шулардан бирини қуйида тўла келтирамиз: 
 
Ҳар лабинг ўлганни тирғузмакда жоно, жон эрур, 
Бу жиҳатдан бир-бириси бирла жоножон эрур. 
 
Жоним андоқ тўлди жонондинки, бўлмас фаҳмким,
Жон эрур, жонон эмас, ё жон эмас, жонон эрур. 
 
Бўлса жонон бордудур жон ҳам, чу жонон қилди азм,
Жон кетиб жонон била, жондин менга ҳижрон эрур. 
 
Жон манга жонон учундур, йўқ жонон жон учун,
Умр жононсиз қатиқ, жонсиз вале осон эрур. 
 
Борса жон жонон йитар, гар борса жонон жон кетар, 
Кимсага жонону жонсиз умр не имкон эрур. 
 
Ҳушдурур жону жаҳон жонон била, жонон агар бўлмаса,
Жон ўйлаким ўлмас, жаҳон зиндон эрур. 
 
Жоним ол, эй, ҳажру жононсиз манга ранж айлама,
Чунки жононсиз Навоий жонидин ранжон эрур. 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling