Microsoft Word Номозов Н. Н. doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/34
Sana08.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1254042
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
Rus tili qoidalari

 
 
 
 


 57. Прилагательное с твёрдой и мягкой основой
Қаттиқ ва юмшоқ негизли сифатлар
Негизи қаттиқ ундош билан тамомланувчи сифатлар прилагательные с 
твёрдой основой- қаттиқ негизли сифат дейилади, масалан: нов-ый, крас-ный, 
большой, молод-ой, каби. Негизи юмшоқ ундош билан тамомланувчи сифатлар 
прилагательные с мягкой основой-юмшоқ негизли сифат дейилади, масалан:
син-ий, весенн-ий, каби. 
 58. Родовые окончания прилагательных с твёрдой и мягкой основой
Қаттиқ ва юмшоқ негизли сифатларнинг род тугалликлари
Единственное число. Бирлик.
Мужской род 
Женский род Средний род 
С твёрдой основой. 
Қаттиқ негизли сифат. 
-ый, -ой: 
нов-ый 
молод-ой 
-ая: 
нов-ая 
молод-ая 
-ое: 
нов-ое 
молод-ое 
С 
мягкой 
основой. 
Юмшоқ негизли сифат. 
-ий: 
син-ий 
-яя: 
син-яя 
-ее: 
син-ее 
Множественное число. Кўплик 
С твёрдой основой. 
Қаттиқ негизли сифат. 
-ые 
нов-ые 
молод-ые 
С 
мягкой 
основой. 
Юмшоқ негизли сифат. 
-ие: 
син-ие 
 59. Качественныеотносительные и притяжательные прилагательные
 Аслий, нисбий ва эгалик сифатлар
Сифатлар ўзларининг маъно ва хусусиятларига кўра иккига бўлинади:
качественное прилагательное – аслий сифат ва относительное прилагательное – 
нисбий сифат. 
Аслий сифат предметнинг айрим белгисини ёки бу белгининг оз-кўплик 
даражасини билдиради, масалан: красный флаг, стены белые, потолок белее, 
лиса хитрее каби. Рус тилида аслий сифатларнинг кўпи қисқа формага ҳам эга, 
масалан: дорога длинна, снег бел. Аслий сифатлар уч хил даражада кела 
оладилар.(қаранг: Степени сравнения прилагательных). 
Нисбий сифат предметнинг бошқа предмет билан муносабатини, бирор 
белгининг бор-йўқлигини, бирор нарсага хос эканлигини, ўрин ёки замонга 
муносабатини кўрсатади, масалан: стенная газета, летние каникулы каби. 


Нисбий сифатлар кўпинча отлардан ясалади.Аслий сифатлар очень, весьма 
сўзлари билан ёндош келиши мумкин: нисбий сифатлар эса бу сўзлар билан 
биргаликда кела олмайдилар. 
Аслий ва нисбий сифатлар бир хил тугалликларга эга бўлиб, уларнинг 
турланиш хусусиятлари хам бир хил, масалан: большая стенная газета, красивый 
деревянный дом, красивые деревянные дома каби. 
Эгалик сифатлари бир нарсанинг маълум бир шахсга қаратилганини 
кўрсатиб,рус тилида -ин,-ын,-ов,-ев суффикслари ёрдами билан ясалади
масалан: отцов дом, сестрина книга каби. 
 60. Полные и краткие прилагательные
Тўлиқ ва қисқа сифатлар
Рус тилида аслий сифатлар – тўлиқ (красивый дом) ва қисқа (дом красив) 
бўла оладилар. Улар бир-биридан ўз тугалликлари ва гапдаги вазифалари билан 
фарқланади. 
Қисқа сифатлар гапда кесим бўлиб келади, тўлиқ сифатлар эса аниқловчи 
бўлиб келади.Тўлиқ сифатлар турланади, қисқа сифатлар эса турланмайди. Улар 
фақат род ва сонга қараб ўзгаради. 
 61. Образование кратких прилагательных.
Қисқа сифатларнинг ясалиши. 
Сифат негизида икки ундош товуш қатор келган бўлса, бундай сифатдан 
қисқа форма ясаганда мужской родда қисқа о ёки е унлиси пайдо бўлади, лекин 
женский ва средний родларда бу унлилар тушиб қолади, масалан: 
Краткое прилагательное. Қисқа сифат. 
Полное прилагательное. 
Кўплик сифат 
Мужской
род 
Женский
род 
Средний 
род 
низк-ий 
низок 
низка 
низко 
коротк-ий 
короток 
коротка 
коротко 
интересн-ый 
интересен 
интересна интересно 
полн-ый 
полон,полн 
полна 
полно 
Нисбий сифатлардан қисқа сифатлар ясалмайди. Аммо шундай сифатлар 
борки, улар фақатгина қисқа формаларда ишлатилади, масалан: мамин голос, 
сестрина книга.
 62. Правописание кратких прилагательных

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling