Microsoft Word Номозов Н. Н. doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Rus tili qoidalari
Ёзилади: Талаффуз этилади: разжать ражжать сшить шшить отцеплять оццеплять каби. № 20. Выпадение согласных. Ундош товушларнинг тушиб қолиши. Баъзи бир товуш бирикмаларини талаффуз этганда айрим ундошларнинг тушиб қолиши мумкин, масалан: здн, стн товуш бирикмаларида д ва т ундошлари талаффуз этилмайди: Ёзилади: Талаффуз этилади: праздник празник устный усный Айрим сўзларда қаторасига келган икки ундошдан бирининг тушиб қолиши мумкин: Ёзилади: Талаффуз этилади: солнце сонце сердце серце счастливый счасливый здравствуй здраствуй каби. № 21. Правописание гласных после ж,ч,ш,щ, и ц. Ж,ч,ш,щ, ва ц. товушларидан кейин келган унлиларнинг ёзилиши. 1) ж,ч,ш,щ товушларидан кейин ы, ю, я ўрнига и, у, а ёзилади. Чет тиллардан ўтган баъзи бир сўзларда эса ы,ю,я сақланади, масалан: жюри, брошюра, парашют каби; 2) қуйидаги ҳолларда ц товушидан кейин ы ёзилади: а) сўз охирида, масалан птицы, огурцы, Синицын; б) қуйидаги сўзларнинг ўртасида цыган, цыкать, цыплёнок каби; в) қолган сўзларда ц дан кейин и ёзилади: цинга, цифра, цирк, циркуль, лекция; 3) ц товушидан кейин урғу остида о эшитилса, о ёзилади: лицо, танцор, овцой, цокать. Урғу тушмаганда е ёзилади: улицей , полотенце; 4) ж,ч,ш,щ товушларидан кейин урғу остида о эшитилса, гоҳ о, гоҳ ё (е) ёзилади: шов, шёлк каби; 5) ц товуши қаттиқ бўлгани учун ц дан кейин атоқли отларда ю ва я ҳарфлари ёзилмайди. Улар чет тиллардан ўтган баъзи бир сўзлардагина ёзилиши мумкин, масалан: Цюрих. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling