Microsoft Word Номозов Н. Н. doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Rus tili qoidalari
№ 163. Обстоятельство условия. Шарт ҳоли. Иш-ҳаракатнинг бажарилиши шартини билдириб, в каком случае? при каком условии? деган сўроқларга жавоб бўлиб келган ҳол шарт ҳоли дейилади. Шарт ҳоли кесимга боғланиб келади. Мисоллар В таком случае я завтра выезжаю в институт. В случае болезни пришлите своего брата. в таком случае, в случае болезни-сўз бирикмалари орқали ифодаланиб, выезжаю, пришлите феълларига боғланиб келади. При наличии свободного места он выдаст вам билет При наличии свободного места –сўз бирикмаси орқали ифодаланиб, выдаст феълига боғланиб келади. № 164. Типы простого предложения. Полные и неполные предложения Содда гапнинг турлари. Тўлиқ ва тўлиқсиз гаплар. Гаплар ўзларининг тузилиши жиҳатидан полные предложения-тўлиқ гаплар ва неполные предложения-тўлиқсиз гаплар бўлади. Гап бўлакларининг бирортаси ҳам туширилмаган гап тўлиқ гап дейилади. Нутқ мазмнидан осонгина аниқланадиган бирор бўлаги туширилган гап тўлиқсиз гап деб аталади. Кто пришёл-брат или сестра? Брат. (иккинчи гапнинг кесими пришёл туширилган). Мы получили русские и узбекские книги. Некоторые ученики получили только русские (иккинчи мисолда гапнинг тўлдирувчиси книги туширилган). Тўлиқсиз гаплар кўпинча икки ёки бир неча кишининг ўзаро гаплашишида учратилади. -Напишешь письмо? (гапнинг эгаси ты туширилган). -Напишу (гапнинг эгаси я ҳамда тўлдирувчиси письмо туширилган). -Когда? (гапнинг эгаси ты, кесими напишешь, ҳамда тўлдирувчиси письмо туширилган). -Сейчас (гапнинг эгаси я, кесими напишу, ҳамда тўлдирувчиси письмо туширилган). № 165. Назывные предложения. Атов гаплар. Тўлиқсиз гаплардан атов гапларни фарқ қилиш керак.Бирор предмет ёки ҳодисани эслатиб, аташ йўли билан айтилган гаплар атов гап дейилади.Атов гапларда одатда кесим туширилган,масалан: Ночь.Ярко светит луна. Биринчи гапнинг кесими йўқ, бунда туширилган кесим нутқ мазмунидан ҳам аниқланмайди. Китоб,газета,журнал номлари ва хоказо номлар атов гаплар саналади, масалан: Пушкин. «Евгений Онегин». Айбек «Навои» Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling