Microsoft Word Odatiy 3 tomonlama
Download 407.12 Kb. Pdf ko'rish
|
odatiy
Шартнома № 76 “15” октябрь 2022 й. Тошкент шаҳри “PDP Academy” МЧЖ (кейинги ўринларда PDP Academy) номидан раҳбар Ikramov Behzod Dilmurod o’g’li муассаса Низомига асосан бир томондан ва иккинчи томондан Xudoynazarov O’rol Shavkat o’g’li (кейинги ўринларда “Талаба” деб номланади) ушбу шартномани туздилар. 1. Тушунчалар Мазкур шартнома мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: Мутахассислик – Интеллектуал технологиялар ва ахборот коммуникациялари соҳасининг маълум бир йўналиши бўйича ишлаш учун талаб этиладиган билимлар жамланмаси – квалификация. Мутахассислик бўйича билимлар бир ёки бир нечта курслар кесимида бўлади. Курс – дастурлаш асослари, маълум бир технология, кутубхона, framework ёки дастурлаш тилини ўрганиш учун мўлжалланган билимлардан иборат дарслар мажмуйи. Бунда курсга тегишли дарслар модул(ой)лар кесимида бўлади. Ментор, Устоз – таълим тури ва шаклида белгиланган тартибда индивидуал ёки гуруҳ талабаларига дарс машғулотларини олиб борувчи шахс, PDP Academy ходими. Талаба – фуқаро Xoliyorov Nasriddin Komil o’g’li, мазкур шартномага мувофиқ ҳақ эвазига таълим хизматини олувчи жисмоний шахс. Вояга етмаган шахс ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи васий, ҳомий ёхуд бошқа шахс (кейинчалик матнда “ота-она”) назоратида Талаба бўлиши мумкин. Бунда хизматлар учун пул тўлаш масаласи ота-оналар зиммасига юклатилади. Ушбу мажбурият бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиқадиган низолар бўйича PDP Academy жавобгар бўлиши мумкин эмас. 2. Шартнома предмети 2.1. Мазкур шартномага мувофиқ PDP Academy Талабага қисқа муддатли ўқув курси шаклида ҳақ эвазига таълим хизматини (таълим хизмати) кўрсатади, Талаба эса таълим олганлиги учун шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда тўловни амалга оширади. 2.2. Таълим хизмати PDP Academy томонидан тасдиқланган режага ва таълим дастурига мувофиқ тақдим этилади. 2.3. PDP Academy Талабага Таълим хизматини шахсан ёки керак бўлганда ихтисослашган учинчи шахсларни жалб қилган ҳолда хизматларни тақдим этишга ҳақли. 3. Тўлов миқдори ва тартиби 3.1. Тўлов миқдори ва тартиби Шартноманинг иловасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади. 3.2. Таълим хизмати ҳақ эвазига ва тўловни иловада келтирилган муддатда олдиндан тўлиқ миқдорда PDP Academyнинг ҳисоб рақамига амалга ошириш шартларида тақдим қилинади. 3.3. Хизмат кўрсатиш талаба тўлов қилган курс бўйича гуруҳ шакллангандан сўнг бошланади. 3.4. Таълим хизмати бўйича иш бошлангандан сўнг, амалда хизматнинг кўрсатилганлиги ва ҳажмидан қатъи назар Талаба томонидан амалга оширилган тўлов маблағлари қайтарилмайди. 3.5. Талаба PDP Academyдан талабалар сафидан четлаштирилганда тўловлар қайтарилмайди. 3.6. PDP Academy томонидан берилган чегирма асосида ўқишни бошлаган талаба шартномани бекор қилганда, чегирма бекор қилинади ва кўрсатилган хизматлар чегирмасиз қайта ҳисоб китоб қилинади. 3.7. Хизмат кўрсатилмаган модуллар бўйича тўлов қайтариш, талаба ёзма равишда ариза берган санадан бошлаб 14 (ўн тўрт) банк иш куни ичида амалга оширилади. 4. Таълим жарёни 4.1. Ўқиш давомида курс материалларини ўзлаштириш ҳолатини баҳолаш мақсадида талабалар ўқув режасига кўра оралиқ, шунингдек ўқув курси якунига кўра якуний имтиҳон ўтказилади. 4.2. Талаба PDP Academyдан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин: а) ўз хоҳишига биноан; б) оралиқ ва якуний имтиҳонлардан қониқарсиз натижа кўрсатса; в) ўқув интизомини ва PDP Academyнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузса; г) модул кесимида узрли сабабларсиз 8 соатдан ортиқ дарс қолдирса; д) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса; 4.3. Таълим жараёни мобайнида ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида ҳамда оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун талабага таътил берилмайди. 4.4. Талабани айбли ҳаракати (жумладан, ўқув интизомини ва PDP Academyнинг ички тартиб қоидаларини бузганлиги, узрли сабабларсиз дарс қолдирганлиги ёки ўқитиш учун белгиланган миқдордаги тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли, суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги ёхуд белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаганлиги) сабабли талабалар сафидан четлаштириш PDP Academyнинг мутлоқ ҳуқуқи ҳисобланиб, бунда мазкур ҳаракатларни PDP Academy маъмурияти бошқа органлар билан келишишга мажбур эмас. 4.5. Талаба ўқув интизомини ва PDP Academyнинг ички тартиб қоидаларини бузганлиги, узрли сабабларсиз дарс қолдирганлиги ёки ўқитиш учун белгиланган миқдордаги тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли, суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан ёхуд белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаганлиги сабабли талабалар сафидан четлаштирилганда PDP Academy томонидан унинг ўқув курси учун амалга оширилган тўлови қайтарилмайди; 4.6. PDP Academy таълим хизматини жараёнини мустақил равишда амалга ошириш, қўшимча касб- ҳунар таълими дастури доирасида ўқишни ташкил этиш ва унинг тартибини белгилаш, таълим дастури, унинг давомийлиги ва машғулотлар жадвалини тузиш ёки ўзгартириш, машғулотлар бошланишидан олдин ва машғулотлар давомида Талабалар сафини белгилаш ва ўзгартириш, шунингдек Талабанинг жорий, оралиқ ва якуний имтиҳондан ўтказиш тартибини белгилаш ва ўзгартиришга ҳақли. 4.7. Талаба ўқиш жараёнида ўзига юкланган вазифаларни PDP Academy томонидан тайинланган Менторнинг кузатуви ва мувофиқлаштируви остида мақбул ва самарали бажариши лозим. 4.8. Талаба томонидан ҳар қандай сабабга кўра қолдирилган машғулотлар учун ҳисобланган тўлов миқдорини PDP Academy қайтариш ёки ҳар қандай шаклда қоплаш мажбуриятини олмайди. Талаба дарс қолдирган тақдирда, PDP Academy қолдирилган дарсни қўшимча вақтда ўтиб бериш мажбуриятини олмайди. 4.9. Таълим дастурини ўзлаштириш юзасидан талабалар билимининг оралиқ назорати PDP Academy томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. PDP Academy талабани оралиқ назоратни ўтказиш шакли ва санаси, шунингдек унинг натижаларини баҳолаш мезонлари ҳақида мавжуд воситалар билан хабардор қилади. 4.10. Талабага имтиҳондан ўтиш учун имкониятлар муваффақиятсиз бўлса, таълим хизматлари кўрсатилган ва шартнома бажарилган ҳисобланади. 4.11. Талаба таълим дастурини ўзлаштириб, имтиҳондан муваффақиятли ўтганидан сўнг унга таълим хизматларидан ўтганлиги тўғрисида Сертификат берилади. 4.12. Агар талаба имтиҳонда иштирок этмаса ёки қониқарсиз натижа кўрсатса ёки ўқув дастурининг бир қисмини ўзлаштирган бўлса, ўқув дастурига мувофиқ ўқитилганлиги тўғрисида Сертификат берилмайди. 5. Тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 5.1. Талаба қуйидаги ҳуқуқларга эга: - мазкур шартноманинг ижроси юзасидан, шунингдек хизматдан фойдаланиш жараёнида вужудга келган саволлар ва/ёки уларга берилган жавобларда ноаниқлик ва хато аниқлаган тақдирда PDP Academyдан қўшимча маълумотлар олишга ҳақли; - фан, техника, замонавий технологиялар ютуқларига мос келувчи билимлар олиш; - бепул маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар олиш ҳамда аудиториялар, таълим жараёнига оид воситалардан ўрнатилган тартибда фойдаланиш; - таълим жараёни самарадорлиги ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини, танқидий фикрларини белгиланган тартибда таълим муассасаси маъмуриятига билдириш ва уларни кўриб чиқилишини талаб қилиш; - PDP Academyда ўтказиладиган оммавий тадбирларда иштирок этиш, шунингдек таълим муассасасида қонуний равишда фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш ва уларнинг ишида қатнашиш; - PDP Academy тўғрисида маълумот олиш ва ушбу шартномада назарда тутилган таълим хизматлари тўғри кўрсатилишини талаб этиш; 5.2. Талаба қуйидаги мажбуриятларга эга: - таълим дастурлари ва ўқув режасида назарда тутилган билимларни тўлиқ ўзлаштириши, топшириқларнинг барча турларини белгиланган муддатда бажариши; - умумий қабул қилинган хулқ-атвор нормаларига, шунингдек PDP Academyнинг Уставига, Ички тартиб қоидалари, санитария ва ҳавфсизлик талабларига ҳамда бошқа локал ҳужжатларига риоя этиш; - PDP Academyга ўзининг шахсига оид ҳужжатлар нусхалари, шунингдек ўрта махсус касб-ҳунар ёки олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши; - машғулотларга белгиланган вақтда ва тўлиқ иштирок этиши, берилган топшириқ ва вазифаларни тўғри ва тўлиқ бажариши; - PDP Academy томонидан белгиланган ички тартиб-қоидаларга, санитария ва ҳавфсизлик талабларига риоя қилади; 5.3. PDP Academy қуйидаги ҳуқуқларга эга: - Талаба учун мажбурий бўлган буйруқ ва кўрсатмалар бериш; - Талаба томонидан мазкур шартномада ва локал ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги PDP Academy томонидан қонунда ва ушбу қоидаларда белгиланган тартибда чора кўриш; - PDP Academy томонидан ўрнатилган ички тартиб қоидаларга риоя қилмаган Талабани тартибга чақириш, талабалар сафидан чиқариш ва шартномани бекор қилиш; - Талаба томонидан ушбу қоидаларда белгиланган мажбуриятларни қўпол равишда бузилган ёки фаолиятни ташкил этиш жараёнида бошқа қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиш; - Талаба томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилмагунига қадар хизмат кўрсатмаслик; - ушбу шартнома, PDP Academy локал ҳужжатлари ва Тартибга солувчи қонунда белгиланган бошқа ҳуқуқлар. 5.4. PDP Academy қуйидаги мажбуриятларга эга: - Талабани машғулот ўтказиш учун керакли жиҳозларга эга машғулот хоналари билан таъминлаш; - талабани PDP Academyнинг Ички тартиб қоидалари, санитария ва ҳавфсизлик талабларига ҳамда бошқа локал ҳужжатлари талаблари билан таништириш; - шартномада назарда тутилган таълим хизматларини ўз вақтида, тўғри кўрсатишни таъминлаш; - ўқув фанини лозим даражада ўзлаштирган малакали мутахассислар иштирокида таълим хизматларини кўрсатиш; 5.5. Ушбу шартнома ва PDP Academyнинг локал ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни бузган тақдирда талабага нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилади. 5.6. Интизомий жазога тортилган талаба ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда норозилик билдириши мумкин. 5.7. Талаба Тартибга солувчи қонун ва PDP Academyнинг локал ҳужжатлари талаблари ҳамда PDP Academy, амалиёт ўташ жойи маъмурияти ёки PDP Academy томонидан тайинланган Устознинг топшириқларини бажармаслик (лозим даражада бажармаслик), ўзбошимчалик билан ҳаракатланиш, қасддан зарар етказиш оқибатида юзага келадиган ҳар қандай ҳолат юзасидан шахсан жавобгар бўлади. 6. Тарафларнинг жавобгарлиги 6.1. Тарафлар мазкур шартнома ва қонун талабларини бузганлик, мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. 6.2. PDP Academy қуйидагилар учун жавобгар бўлмайди: - Талабанинг хизматдан мақсадсиз, қонун ва мазкур қоидалар талабларига зид равишда фойдаланиши натижасида учинчи шахслар олдида юзага келадиган мажбуриятлар, шу жумладан ҳар қандай зарар; - PDP Academyга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра хизмат сифатининг ёмонлашиши, кечикиши, тизимдаги узилишлар, шунингдек тўлов тизимлари фаолиятидаги нуқсонлар. 6.3. Ҳар қандай ҳолатда, ушбу оферта қоидаларидан келиб чиқадиган ёки унинг бажарилиши муносабати билан PDP Academy жавобгарлигининг ҳажми Ўзбекистон Республикасида белгиланган Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 (юз) бараваридан ошмаслиги керак. 6.4. Мазкур қоидалар ва қонунда белгиланган жарималарнинг тўланиши иккинчи тарафга етказилган зарарни қоплаш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди. 7. Форс-мажор 7.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар бундай вазият ушбу Шартнома тузилгандан кейин Томонлар олдиндан билиши ва унинг олдини олиши мумкин бўлмаган фавқулодда хусусиятга эга воқеалар натижасида вужудга келган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор ҳолатлари) туфайли юзага келганлигини ва Томонлар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариш юзасидан барча мумкин бўлган ва ўзларига боғлиқ бўлган чораларни кўрганлигини исботласа, жавоб бермайди. 7.2. Қуйидагилар форс-мажор ҳолатларга киради: - уруш ҳолати ва харбий ҳаракатлар; - давлат органлари томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими; - табий офатлар таъсири (зилзила, сув тошқини ва ҳоказолар); - давлат органларининг қарорлари ва бошқа таъқиқловчи қарорлар. 7.3. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда уларнинг ҳақиқатда содир бўлганлиги ваколатли давлат органларининг тегишли хужжати (маълумотнома, сертификат ва бошқалар) билан тасдиқланиши лозим. 7.4. Форс-мажор ҳолатлар юзага келиши тўғрисида Томонлар бундай ҳолатлар юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида бир-бирларини хабардор қилишлари керак. 8. Шартномани муддати, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби 8.1. Ушбу Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва ушбу томонлар Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунига қадар амал қилади. 8.2. Тарафлар мазкур шартномада, PDP Academy локал ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва асосларда ушбу Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳуқуқига эга. 9. Тартибга солувчи қонун ва Низоларни ҳал қилиш 9.1. Мазкур шартнома, шу жумладан унинг ҳақиқийлиги, ижроси ва бекор қилиниши билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ тартибга солинади. 10. Якуний қоидалар 10.1. Ҳуқуқий ҳолати, манзили, банкдаги ҳисобварағи ўзгарган тақдирда, бундай ўзгаришларни амалга оширган Томон бу ҳақда бошқа томонга ёзма равишда, факс орқали, курйер орқали ёзма шаклда ўзгариш амалга оширилган кундан бошлаб 5 календарь кун ичида хабар беришлари шарт. 10.2. Ушбу Шартнома кучга кирган кундан бошлаб Тарафлар ўртасида ушбу Шартнома ёки шунга ўхшаш нарсалар тўғрисидаги ҳар қандай келишув ва битимлар (шу муқаддам ушбу Шартнома мавзусидаги ёзишмалар) ўз кучини йўқотади. 10.3. PDP Academy маъмурияти томонидан қабул қилинган (шу жумладан, шартнома имзолангандан кейин қабул қилинадиган ва ўзгартириладиган) ички (меҳнат) тартиб қоидалари, одоб-аҳлоқ қоидалари ва бошқа локал ҳужжатлар мазкур шартноманинг муҳим шартлари ва ажралмас қисми ҳисобланади. 10.4. Мазкур шартнома алоҳида қоидалар (қисмлари)нинг бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмаслиги шартноманинг бошқа қоидалари (қисмлари)нинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди. 10.5. Ушбу шартнома бўйича тарафнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини учинчи шахсларга ўтишига бошқа тарафнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилади. 10.6. Тарафларнинг мазкур шартнома билан тартибга солинмаган муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинади. 10.7. Шартноманинг барча иловалари ва қўшимча битимлар Шартноманинг ажралмас қисмидир. 10.8. Шартнома тенг юридик кучли 2 нусхада, ҳар бир тараф учун биттадан нусхада тузилди. Томонларнинг реквизитлари PDP Academy “PDP Academy” МЧЖ Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани Беруний кўчаси 3А-уй Тел: 998 78-777-47-47 ҳ/р: 2020 8000 8007 9362 1001 АТБ “Универсалбанк”нинг Тошкент филиали МФО:00996 ИНН:305004536 ОКЭД: 62030 Директор Ikramov B.D. (лавозими) (Ф.И.Ш.) “Юридик шахс” _______________________________________ _______________________________________ _______________________________________ _______________________________________ ________________________________________ _______________________________________ Имзо:________________________ “Талаба” Xudoynazarov O’rol Shavkat o’g’li _______________________________________ Паспорт: AA 3705617 Манзил: Jizzax viloyati Mirzacho’l tumani Gagarin shahri Yerjar mahallasi Oqko’l ko’chasi 5-uy Телефон: 90 988 48 76 Имзо:________________________ _______Илова 1. Курс маълумотлари # Курс номи Дарслар сони Дарс давомийлиги Нархи ҚҚС Жами ставка сумма 1 Flutter 108 3 соат 12 600 000 0% 0 12 600 000 2. Тўловни амалга ошириш тартиби. Тўлов қуйидаги жадвалда кўрсатилган муддат ва суммаларда амалга оширилиши талаб этилади: № Муддати Суммаси (сўм) 1 1-дарсгача 1 400 000 2 13- дарсгача 1 400 000 3 25- дарсгача 1 400 000 4 37- дарсгача 1 400 000 5 49- дарсгача 1 400 000 6 61- дарсгача 1 400 000 7 73- дарсгача 1 400 000 8 85- дарсгача 1 400 000 9 97- дарсгача 1 400 000 Жами: 12 600 000 Томонларнинг реквизитлари PDP Academy “PDP Academy” МЧЖ Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани Беруний кўчаси 3А-уй Тел: 998 78-777-47-47 ҳ/р: 2020 8000 8007 9362 1001 АТБ “Универсалбанк”нинг Тошкент филиали МФО:00996 ИНН:305004536 ОКЭД: 62030 Директор Ikramov B.D. (лавозими) (Ф.И.Ш.) “Юридик шахс” _______________________________________ _______________________________________ _______________________________________ _______________________________________ ________________________________________ _______________________________________ Имзо:________________________ “Талаба” Xudoynazarov O’rol Shavkat o’g’li _______________________________________ Паспорт: AA 3705617 Манзил: : Jizzax viloyati Mirzacho’l tumani Gagarin shahri Yerjar mahallasi Oqko’l ko’chasi 5-uy Телефон: 90 988 48 76 Имзо:________________________ Download 407.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling