Устозлар мактаби. Ёшлар тарбиясида устознинг маънавий қиёфаси


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1612682
  1   2   3
Bog'liq
ustozlar-maktabi-yoshlar-tarbiyasida-ustozning-manaviy-iyofasi



УСТОЗЛАР МАКТАБИ. ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА УСТОЗНИНГ 
МАЪНАВИЙ ҚИЁФАСИ 
 
Б.Кенжаев 
Юнус Ражабий номидаги ЎзММСИ 
 
Аннотация: 
Мақолада 
буюк 
аждодларимизнинг 
таълим-тарбия 
тўғрисидаги ёзма манбаларидаги устоз ва шогирдлик талаблари, ибратли 
қоидаларини чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва улардаги илғор тажрибаларни 
ҳозирги замон педагогик жараёнларга тадбиқ этиш масалалари хусусида фикр 
юритилган. 
Калит сўзлар: ижодий, маҳорат, устоз одоби, панд-насиҳат, маънавий, 
касбий кўникма, касб-ҳунар. 
TEACHERS SCHOOL. SPIRITUAL IMAGE OF A TEACHER IN YOUTH 
EDUCATION 
B.Kenjaev 
Yunus Rajabi UzINMA 
Abstract: The article discusses the requirements of teachers and students in the 
written sources of education of our great ancestors, in-depth study of exemplary 
rules, research and application of their best practices in modern pedagogical 
processes. 
Keywords: creativity, skill, teacher etiquette, discipline, spirituality, 
professionalism, profession. 
Ўз касбининг моҳир усталари бўлган ҳофиз, созанда ва бастакорлар ижоди 
туфайли мақом дилдаги ният, амалга ошиши мумкин бўлган мавҳум мусиқий 
ғоядан куй ёки ашулаларга айланади. Барҳаёт мусиқий анъаналар ҳар кандай 
фаолият каби учта асосий тамойилга таянади: тингловчиижрочи ва яратувчи. 
Ана шу учта тамойил негизида мусиқа санъатининг муштарак жараёни юзага 
келади. 
Озаки анъаналар шароитида ижро билан ижод фаолиятининг чегараларини 
белгилаш қийин. Чунки ҳақиқий ижронинг ўзиёк, ижод демакдир. Чолғучи ёки 
ҳофиз ўз ҳунарининг сиру асрорларини ўзлаштиришда маълум бир даражага 
эришгандагина Устоз деган ному нишонга мушарраф бўлади. Айнан шу 
чинакам устоз созандалар мақомни юксак санъат даражасига кутаришга 
қодирлар. Уларнинг ижодий шухрати порлоқ юлдузлар каби мусиқа 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal Volume 3 Issue 1 / March 2022
ISSN 2181-063X
424
http://oac.dsmi-qf.uz


маданиятини нурафшон этади. Ана шундай ёрқин юлдузларнинг шуълалари 
классик мусиқа меросимиз турли услубларининг чексиз қирраларини ёритиб 
келмоқда. 
Шарқ мафкурасида қадим замонларданоқ мусиқанинг ижро ва ижод 
жиҳатлари бир бутун узвий ҳолда кўрилган. Созанда маҳорат йўлида маълум 
ютукларни кўлга киритганда эркинлик кашф этиб, ўз ижодий қиёфасини 
белгилай бошлайди. Ана шундай юксак чўққига етгандагина, ижод 
қирраларининг қай бири ўзиники ва қай бири ўзганики эканини ажратиш жуда 
қийин. Шунинг учун устоз созанданинг ўзидан қўшгани асрлар оша келаётган 
барқарор анъаналарни инкор этмайди. Аксинча, унинг ижодий ҳиссаси табиий 
равишда умумий меросга қўшилиб кетади. 
Буюк файласуф ва мусиқийшунос олим Абу Носир Форобий мусиқий 
иқтидорни уч босқичга ажратади: Fapuзa (табиий куч, инстинкт), ҳис ва aқл. 
Рариза - инсондаги созга бўлган мойиллик, унинг куй эшитиш, чалиш ёки 
айтиш қобилияти. Хис этиш (интуиция) - куйни руҳий ҳолат сифатида 
ўзлаштириш. Масалан, созанда куй чалаётганда қайси парда, қайси оҳанг 
эканлигини ўйлаб ўтирмайди. Куй созанда қалбида пишиб етилади ва ундан 
кейин маълум товушлар сифатида ижро этилади. Ақл (интеллект) даражаси 
шундан иборатки, унга эришган созанда ким учун қандай куй чалаётганлигини, 
унинг тузилишини, ғоясини, шакл ва мазмунини идроклашга қодир бўлади. Ана 
шу юксак камолот босқичида созанда онгли равишда тушуниб етиб куй 
яратишга эришади. Шунинг учун ҳам Форобий куйни идроклаш ва яратиш 
иктидорини мусиқа илмининг энг мукаммал босқичи деб қараган. 
Муомалада эса созандалик хунарининг ана шундай юқори даражаси 
устоз” деган фахрий даража билан белгиланади. Мазкур уйғун тушунчанинг 
шартли равишда икки: маьнавий хамда амалий жиҳатларини кузатиш мумкин. 
Маънавий тарафдан устоз ҳар бир ҳунарнинг эътиқод рамзи, уни муқаддас 
тутиб инсон касб - коридан барака топиб, юқори мартабага эришмоғи. 
Халқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган нақл бор. Амалий нуқтаи назардан 
устоз - муайян ихтисос соҳасининг сиру асрорларини пухта эгаллаган ва ҳунар 
ўзлаштиришни олий даражага етказган комил инсон. Масалан, мусиқада устоз - 
куй чалиб, ўзидан бир нарсалар кўшиб, маҳоратини нафис санъат мақомига 
кўтарган созанда. Устоз томонидан у муқададас қобилият сифатида авайлаб-
асралади. Ўзлаштирилган санъат сирларини фақат азиз фарзандлар ва энг 
садоқатли шогирдлар билан баҳам кўриш мумкин. Касб-ҳунарнинг сиру 
асрорларини бегона қилиш ёки номақбул шогирдларга раво куриш гуноҳ 
ҳисобланган. Шунинг учун ҳам тарихий тажрибадан маълум бўладики, устоз-
шогирд силсиласида оилавий анъаналар ҳал килувчи аҳамият касб этади. 
Одатда, созандалар оиласидан етишиб чиққан, ташқаридан келган шогирдлар 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal Volume 3 Issue 1 / March 2022
ISSN 2181-063X
425
http://oac.dsmi-qf.uz


ишончни оклаб, унга садоқат билдиргандагина устозлар уларга меҳр қўя 
бошлайди. Ана шу тарифа мақом ижрочиларининг асрлар давомида 
шаклланган мактаб ва услублари заминида янги оқимлар пайдо бўлади. Ўз 
навбатида бу янгиликлар ҳам силсилага айланиб мақом анъаналарида 
ворисийлик ришталари узлуксиз давом этиб бораверади. 
Ҳозирги кунда олдимизда ниҳоятда муҳим, келажагимизни ҳал қиладиган 
чуқур билимга эга, юксак тарбия кўрган, баркамол авлодни яъни, комил 
инсонни вояга етказиш вазифаси турибди. Бу вазифани амалга оширишда 
устозларнинг ўрни каттадир. Бугунги кунда аждодларимизнинг таълим-тарбия 
борасидаги ёзма манбаларидаги устоз ва шогирлик талаблари, ибратли 
қоидаларини чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва улардаги илғор тажрибаларни 
ҳозирги замон педагогик жараёнларга тадбиқ этган ҳолда таълим-тарбия 
ишларида фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Алломаларимиз устоз одобининг саккиз шартини санаб ўтганлар. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling