Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni


-расм. Лизин конценрати ишлаб–чиқариш технологиясининг чизмаси


Download 0.85 Mb.
bet51/79
Sana25.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1396063
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79
Bog'liq
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ

13-расм. Лизин конценрати ишлаб–чиқариш технологиясининг чизмаси:


1.Иситиш ва лавлаги массасини эритиш; 2- маккажўхори экстракти, озуқа таркибига кирган тузлар ва СаСО3 ни сувда аралаштириш; 3 – иситиш колоннаси; 4- озиқа муҳитини сақлаб турувчи идиш; 5-иссиқлик алмаштирувчи (совутиш учун);6-экув культурасини кўпайтирувчи ва стерилизация қилувчи ферментерлар ва ускуналар; 7- экув материалларини узатиш; 8-ҳавони тозалаш ва стерилизация қилиш учун фильтрлар тизими; 9-саноат культурасини ўстирувчи ферментер; 10-чиқадиган газларни экологик тозаловчи ферментерлар; 11 – лизинни монохлоргидратини олувчи идиш; 12- реакторга хлорид кислотасини юбориш; 13 – тайёр монохлоргидрат лизнин; 14 – моногидратлизин сақлаган культурал суюқлик иситиш; 15- парлатувчи усқурмалар; 16 – суюқ лизнинни (с.л.) ёғиладиган идиш; 17 – суюқ лизнинни тўлдиргич билан аралаштириш; 18 – пуркатиб қуритувчи усқурма; 19 – иссиқ ҳаво узатувчи; 20 - қуруқ лизнин заррачаларини ҳаводан ажратиш; 21 – ҳавони атмосферага чиқаришдан олдин экологик тозалаш; 22 – лизинни қуруқ озуқа концентрати тўпланадиган идиш.

Элюат вакуум остида 600С да 30-50% қуруқ модда ҳосил бўлгунга қадар қуйилтирилади, ундан кейин хлорид кислотаси билан нордонлаштирилган лизинни монохлоргидрат эритмаси қуритилиб, ҳайвонлар озуқасига қўшимча қилиб ишлатилади.


Ҳосил бўлган тузни қайтадан кристаллизация қилиш йўли билан 97-98% монохлоргидрали лизин препарати ҳам олиш мумкин.
Лизин ишлаб-чиқариш жараёнида ишлатишга фойдали бўлган асосий препаратдан ташқари, чиқиндилар, қўшимча маҳсулотлар ҳам чиқади. Масалан, культурал суюқлик ажратилгандан кейин, чўкмада бактерия- продуцентни хужайралари, фосфатлар, озиқа муҳитини ишлатилмасдан қолган компопентлари қолади, буларни қуритиб, оқсил концентрацияси сифатида ишлатиш ҳам мумкин.
Бошқа томондан, технологиядан чиққан оқова сувлар ҳамда лизин монохлоргидрати ажратиб олингандан кейин қолган сувлар, таркибида аминокислоталар ва бошқа қимматбаҳо компонентлар сақловчи суюқликлар бирга аралаштирилиб, парлатилади, кейин қуритилиб,
тўлдирувчи (10% гача) аралаштирилиб, юқори концентрацияли оқсил ва алмашмайдиган аминокислоталар сақловчи (40% гача оқсил) концентрат сифатида ишлатилади.
Япония ва АқШ да лизин ишлаб-чиқаришда кимё-микробиология усулларидан ҳамкорликда фойдаланиш усуллари яратилган. Бу технология циклогександан кимёвий йўл билан олинган -амино–-капролактамдан ферментатив йўл билан лизин олишга асосланган:



H2C

CH2


CH2

NH


H2C
O
C
CHNH2
H2N
H2C
O


CHNH2

H2C

CH2


CH2

H2C




CH2
CH2

H
CH2


CH2

ЦИКЛОГЕКСАН D, L-КАПРОЛАКТАМ L-ЛИЗИН

Кимёвий синтез натижасида D- ва L–капролактамни рацемик аралашмаси ҳосил бўлади. Бу аралашма L-амино–E-капролактам гидролаза ферменти сақловчи реакторга юборилади, бу фермент L-капролактамни L-лизинга ўтказиш реакциясини катализ қилади. Капролактмни D- лизомери маҳсус рацемоза ферменти ёрдамида L–формага ўтказилади ва реакция яна бошқадан бошланади. Бундай технология асосида лизин олинганда, технология ниҳоясида реакцион аралашмада лизинни миқдори 1 л га 150 г га етади. L–амино–E–капролактам гидролоза ферментини продукценти бўлиб, Cryptococcus, Candida, Trichsporon авлодларига мансуб ачитқи замбуруғлари хизмат қилади.


Ачитқи замбуруғлари ишқорий шароитда, фермент синтези учун меъёрига етказилган, Mnқ2, Mgқ2, Znқ2 сингари фаоллаштирувчи тузлар сақлаган озуқа муҳитида ўстирилади. Капролактамни лизинга ўтказиш учун, фаол фермент сақловчи ачитқи хужайраларини суспензияси, хужайра экстракти (хужайраларни бузиб, ажратилгандан кейин) ёки тозаланган фермент ишлатилиши мумкин. D-капролактамни L-изомерга айлантириб берувчи фермент – рациемаза учун продуцент бўлиб, Achromobacter, Flavobacterium ва бошқа авлодларга мансуб бактериялар хизмат қилади.
D–капролактамни L-изомерга, L–изомерни лизинга айлантириш жараёнларини бирга олиб бориш мумкин. Бунинг учун D,L – капролактамни сувли эритмасига керакли миқдорда ачитқи ва бктерия хужайралари қўшилади ва меъёрий режим (харорат, рН, аэрация) ушлаб турилади. Реактордан чиқиш вақтида кўпроқ битта молекула –L–лизин ҳосил бўлади, уни аралашмадан ажратиб олинади, тозланиб, қуритилади. Юқорида акс эттирилган технологиядан ташқари, бошқа усуллар ҳам яратилмоқда. Бундай технологиялар дастлаб кимёвий йўл билан лизинни олдинги ҳосилаларини (предшественников) синтез қилиш ва уларни ферментатив йўл билан лизинга айлантиришга асосланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда бундай технологияни самарадорлиги баланд ва таннарҳи паст бўладиган кўринади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling