Microsoft Word quronga kura duo ziyouz com doc


«Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлари ҳеч нарсани ярата олмаслар


Download 410.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/45
Sana09.06.2023
Hajmi410.19 Kb.
#1471580
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45
Bog'liq
Horun Yahyo. Qur\'oni karimga ko\'ra duo

«Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлари ҳеч нарсани ярата олмаслар. 
Ҳолбуки, ўзлари яратилурлар. Ўликлардир, тирик эмаслар ва қачон қайта 
тирилишларини билмаслар» («Наҳл», 20-21). 
Буларни билган мўмин асло ва асло Аллоҳдан бошқасига дуо қилмайди. Фақат Унга 
илтижо қилиб, фақат Ундан истайди. Шу сабабли «Фотиҳа» сурасида иймон 
келтирганларга 
қуйидаги оятлар дуо тарзида таълим берилган: 
Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз. Бизни тўғри 
йўлга ҳидоят қилгин. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор 
бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас» (1-4 оятлар). 
 
ЖОҲИЛЛАРНИНГ ДУО ҲАҚИДАГИ ТУШУНЧАСИ 
Аллоҳдан бошқасини илоҳ тутганлар, яъни мушриклар ҳам вақти - вақти билан дуо 
қиладилар, лекин уларнинг дуоси мўминларникидан тубдан фарқ қилади. Аввало бу фарқ 
уларнинг ҳамма нарсани эшитувчи ва билувчи Зотга эмас, балки ҳеч нарсадан бехабар сохта 
илоҳларга дуо қилишда акс этади. Кейингиси эса уларнинг фақат қийин вақтларда бир 
яратувчига эҳтиёж сезиб, бу вазиятдан чиқиш учун дуо қилишларидир. Аслини олганда инсон 
ҳаётида Аллоҳга муҳтож бўлмаган ҳеч бир он йўқ. Мушриклар эса бу улкан ҳақиқатдан йироқ 
бўлганлари боис сохта илоҳлари уларнинг илтижоларига жавоб бермагандагина, асл 
яратувчига эҳтиёж сезадилар. Мушрик ва мўмин дуосидаги асосий фарқ мана шуларда ўз 
ифодасини топади. Мўминлар энг аввало дуоларини фақатгина Аллоҳга қиладилар. Қолаверса 
уларнинг дуоси ҳамма вақт давом этади. 17-18-19 бетлар таржима қилинмади. 
 
ҚУРЪОНДА ПАЙҒАМБАРЛАР ДУОЛАРИ 
 
 
Қуръонда тилга олинган Пайғамбарларнинг ҳар бири, маълум хусусиятлари билан 
диққатни тортган қавмларга юборилган. Бу қавмлар ўзларига юборилган элчиларни ёлғончига 
чиқаришган, уларга нисбатан турли ахлоқсизликлар кўрсатишган. Пайғамбарларнинг вазифаси 
эса динни билмаган ёки билгани ҳолда тўғри йўлдан оғиб кетган бундай қавмларга ҳақ динни 
танитиш, уларни Аллоҳга иймон келтиришга даъват этишдир. Бу эса ўта масъулиятли ҳамда 
машаққатли иш эди. Аммо Аллоҳ Пайғамбарларининг барчаси бундай масъулиятли ишда 
ўзларига Аллоҳни вакил, мададкор деб билишган. Ҳамма вақт, ҳар онда фақат У Зотга 
суянишган. Аллоҳ уларнинг бу ахлоқий фазилатларини Қуръонда такрор - такрор васф этган.
Албатта, Аллоҳ ҳамма вақт иймон келтирганларга мададкор бўлган. У Зот бу хусусда 
Қуръонда шундай марҳамат қилган: 

Download 410.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling