Microsoft Word quronga kura duo ziyouz com doc


«Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал


Download 410.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/45
Sana09.06.2023
Hajmi410.19 Kb.
#1471580
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45
Bog'liq
Horun Yahyo. Qur\'oni karimga ko\'ra duo

«Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал 
отлардан, чорвадан, экин-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. 
Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор» 
(«Оли Имрон», 14).
Дунёвий истак ва хоҳишларнинг юзага чиқишида албатта яхшилик ҳам бўлади. Аллоҳдан 
мулк истаб ниятига етган ҳамда ундан Аллоҳ йўлида савобли ва хайрли амаллар қилаётган 
кишилар орамизда йўқ эмас. Дунёвий истакларнинг ҳаммаси ҳам ёмонликка етаклайвермайди. 
Бу дунёни ғанимат билиб, моддий, жисмоний, маънавий имкониятларидан имкон қадар кўп 
фойдаланиб Аллоҳ розилигини кўзлаган кимсалар учун дунёвий неъматлар Аллоҳнинг 
лутфидир. Аллоҳнинг неъматларидан баҳраманд бўлган ҳолда У Зотга қарши борадиган, 
мутакаббирлик қиладиган кимсалар учун эса бу неъматлар ҳалокатдан ортиқ нарса эмас.
Шундай инсонлар бўлганки уларнинг дунёвий исталари охиратлари учун ҳам манфаат 
берган. Албатта бу муборак бандалар Аллоҳнинг Пайғамбарларидир. Улар бу дунёнинг ўткинчи 
матоҳларини фақат Аллоҳ розилигини мақсад қилиб сўрашган. Чунки уларнинг истакларининг 
бари Аллоҳ розилигини топишга қаратилган. Ҳеч бир Пайғамбар номим сақланиб қолсин деб 
Аллоҳдан зурриёт сўрамаган. Фарзандни фақат ўзларидан кейинги иймон келтирган зотлар 
учун йўлбошчи бўлишини истаб сўрашган. Қуръони каримда баён этилган Анбиёлар қиссасига 
эътибор қаратсак улар ўзларидан кейин қоладиган зурриёдларини фақат Аллоҳ розилигини 
кўзлаган ҳолда талаб қилишган. Қуръонда Закариё алайҳиссаломнинг Аллоҳдан фарзанд 
исташлари баён қилинган. Ундан келиб чиқадиган мазмунга кўра Имроннинг хотини, Биби 
Марямнинг оналари ҳомиладорлик вақтида холис ният билан қоринларидаги фарзандни 
ибодатхона хизмати учун назр қилади. Вақти-соати етиб Биби Марям дунёга келади. Аллоҳ уни 
жуда яхши қабул қилиб, ниҳоятда гўзал ўстиради ва Закариё алайҳиссаломни унга кафил 
қилади. Закариё алайҳиссалом қачон Марямнинг олдига кирсалар, унинг ҳузурида ризқ кўрар 


Қуръони каримга кўра дуо. Ҳорун Яҳё 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
10
эдилар. Бу ҳолатдан хайрон бўлган Закариё алайҳиссалом Марямдан: «Сенга бу қаердан 
келди?», деб сўрайдилар. Марям эса, «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан. Албатта, Аллоҳ 

Download 410.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling