Microsoft Word quronga kura duo ziyouz com doc


Download 410.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/45
Sana09.06.2023
Hajmi410.19 Kb.
#1471580
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Horun Yahyo. Qur\'oni karimga ko\'ra duo



Қуръони каримга кўра дуо. Ҳорун Яҳё 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
Ҳорун Яҳё 
 
ҚУРЪОНИ КАРИМГА КЎРА ДУО
 
 
 
 
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ 
Сизни Ўзининг ер юзидаги халифаси қилиб яратган, кўриш, ҳид ва таъм билиш, ақл ва 
тафаккур қилиш ҳидоятини ҳамда санаб саноғига етиб бўлмайдиган кўплаб неъматларни ато 
этган Роббингизга қанчалар яқинсиз?
Унга охирги марта қачон дуо қилганингизни эслай оласизми? Ёки Аллоҳни фақат бало 
ва мусибатларга, қийинчилик ва машаққатларга учрагандагина ёдга оласизми? Ёҳуд Роббингиз 
мудом қалбингиздами? Дуо қилаётганингизда У Зотининг сизга жуда яқин эканини, шивирлаб 
айтган ҳар бир гапингиз, ҳатто кўнглингиздан ўтказган ҳар бир фикрингиздан огоҳлигини 
биласизми? 
У барча одамлар ва ҳамма-ҳамма нарсанинг - оламларнинг Робби, ҳаётдаги энг яқин 
дўстингиз, суянадиган ёлғиз таянчингиз, умид ва ишончингиз манбааи эканини, авваламбор У 
Зотга мурожаат қилинишини юрак-юракдан ҳис қиласизми? Бериладиган жавоб қандай 
бўлишидан қатъий назар бу китобни ўқиш фойдадан ҳоли эмас. Чунки ҳар бир қалб 
Аллоҳни ўзининг ақли, тафаккур қилиш доираси, билим савияси даражасида 
тасаввур қилади. Инсоннинг тафакур доираси қанчалик кенг, тасаввури қанчалик 
бой бўлмасин, Аллоҳни, унинг мислсиз қудратини ирода қилишга ожиздир. Бу 
рисолада Аллоҳнинг бандаларига қанчалик яқинлиги, улардан қандай дуо исташи, қандай дуо 
қилиш Аллоҳга хуш келиши, дуо қилиш илми ва одоби баён қилинади.
Дуонинг аҳамияти Қуръонда: “Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим 
сизларга ҳеч қиймат бермас”, “Фурқон”, 77, ояти орқали баён қилинган. Аллоҳга дуо 
қилишда, унга яқин бўлишда ҳеч қандай чегара йўқ. Дуо - Аллоҳ билан бандани боғловчи 
восита, Аллоҳга боғланиш, унга илтижо қилиш эҳтиёжи эса инсоннинг фитратида бор. 
Мўминлар учун дуо ҳаётларининг ажралмас қисми ва табиий эҳтиёжи. Баъзилар учун дуо жуда 
мушкул аҳволда қолганда, қийинчиликлар билан юзма-юз келганда эсга олинадиган 
ибодатдир. Албатта, бу Аллоҳга хуш келмаган ҳолат. Аллоҳга мақбул бўлгани осончиликда ҳам, 
ҳам қийинчиликда ҳам бирдек дуода бардавом бўлишдир. Қуръонда самимият билан дуо қилиш 
йўллари атрофлича баён қилинган. Қуръоннинг 209 оятида дуо мавзуси тилга олинган. Шунинг 
ўзи дуонинг қанчалик муҳим ибодат эканидан далолатдир.

Download 410.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling