Microsoft Word quronga kura duo ziyouz com doc


ҚУРЪОНДА ДУО ҚАНДАЙ АНГЛАТИЛГАН


Download 410.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/45
Sana09.06.2023
Hajmi410.19 Kb.
#1471580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Horun Yahyo. Qur\'oni karimga ko\'ra duo

ҚУРЪОНДА ДУО ҚАНДАЙ АНГЛАТИЛГАН 
 
Энг охирги марта Аллоҳга қачон дуо қилганингизни эслайсизми? Бу саволга турлича 
жавоб олиниши табиий. Инсонлар албатта, ҳамма жойда, ҳар қандай вазиятда, барча 
истакларининг рўёби учун Аллоҳга дуо қиладилар. Аммо иймон келтирганларнинг ҳар қандай 
вазиятда ҳам Аллоҳга дуо қилишлари ҳақида Қуръонда алоҳида эътибор қаратилган: 
“Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан 
сақлагин. Роббимиз, албатта, Сен кимни дўзахга киритсанг, батаҳқиқ, уни 
шарманда қилибсан. Ва золимларга ёрдам берувчилар йўқ. Роббимиз, биз нидо 
қилувчининг: “Роббингизга иймон келтиринг!”- деб нидо қилаётганини эшитдик 
ва иймон келтирдик. Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва 
ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин. Роббимиз, 
бизга Пайғамбарларингга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни қиёмат 
куни шарманда қилмагин. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмасан. Роббилари 
уларнинг (дуоларини) ижобат қилиб: “Мен сизлардан эркагу аёл амал 


Қуръони каримга кўра дуо. Ҳорун Яҳё 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
3
қилувчининг амалини зое қилмасман” (“Оли Имрон”, 191-195).
Булар билан ёнма-ён дуонинг энг гўзал, энг мақбул шакли борки, Қуръонда улар баён 
қилинган.
БАЛАНД БЎЛМАГАН ОВОЗ, ТАНҲО ВА ҚАЛБАН ДУО ҚИЛИШ 
 
Ҳаётингиздаги энг қийин ва машаққатли онларда, Аллоҳга дуо қилиш эҳтиёжи янада 
кучайганда, дуо қилиш учун қандай шароит ихтиёр қилганингизни эслай оласизми? Хойнаҳой 
оқшом бошингизни ёстиққа қўйиб юлдузли осмонга тикилган куйи унинг чексиз-чегарасиз 
эканлигини тафаккур қилган ҳолда, ёки Аллоҳ билан юзма-юз қолиш имкони бўлган сокин, 
кимсасиз бир жойни танлаган бўлсангиз керак. Ибодат асносида маънавий ҳузур асосан ёлғиз 
қолганда, ҳеч ким билмаган вақтда, Аллоҳ билан танҳо, юзма-юз бўлганда сезилади. Хато ва 
гуноҳлари учун мағфират, эҳтиёжларининг қондирилиши учун дуо қилаётган инсон албатта, 
ёлғиз ҳолда дуо қилишни танлайди. Бунга бир мисол Закариё алайҳиссаломнинг дуосидир. 
Қуръонда унинг Аллоҳдан наслини давом эттирадиган ворис истаб яширинча қилган дуоси 
шундай баён қилинган: 

Download 410.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling