Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
45 Худо амриға оқил ғам емасдур, Демас гардун қилур гар дун эмасдур. Эгам ҳукмиға ҳар ким бўлса мамнун, Кўтармас ун агар бошин қилур ун. Бу тоққа сурсалар, ташлаб у тоғдин, Санодин ўзга чиқмас ақли соғдин. Агар киндур магар минг қилсалар қийн, Қачон тушкай чин эрни кўнглина чин? Қаю ҳолат билан жон бўлса танда, Бўлар шокир ҳамиша рози банда. Улуғ йўлдин адашқон неча беақл, Қилур эрлардин у ёлғончилар нақл: « Киши ким ошиқи дийдори Ҳақдур, Муҳаббат аҳли бирлан ҳамсабақдур. На ҳожат ўзгача тоатлар андин!» Бўлур юзи қаро мундоғ дегандин. Буюрғониға ҳар ким бўлса мункир, Гумон йўқтур, бўлур албатга кофир. Ўшал халқики кўп беақл эмишлар, Худонинг душманин ошиқ демишлар. Дилу жон бирла бўлғон ошиқи зор, Хилофи ҳукм қилмас зарраи кор. Буюрғон ишларини шоду ғамда, Қилур бирдек фароғатда, аламда. Агар тўлдирсалар ернинг юзини Қизил тилло билан, солмас кўзини. Бало ўқи қадалса, урмағай оҳ, Қилич бошиға келса, бузмағай роҳ. Киши ким қилса ошиқликни лофин, Қилурму ҳеч маъшуқи хилофин. ҲИКОЯТ Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 46 Мусулмонени юз чўп урди бир дун, Ўшал озодадин ҳеч чиқмади ун. Деди бир нозире: «Қўб, ҳокима бор». Бу айди: «Ҳокимим ҳозирдур, э ёр!» Тану жон барчаси амлоки Рабдур, Мақосид истамак биздин ажабдур. ТОЛИБИ ҲАҚ УЛДУРКИ, ЖАҲОН САВДОСИДИН МОСИВО БЎЛСА Кел э кўнгил, жаҳон савдосидин кеч, Қадам ғам кишвариға урмағил ҳеч. Жасад қолмасдин илгари нафасдин, Ҳаво кўб қилмағил, кечгил ҳавасдин. Дари тавба очуқда йста мақсуд, Иш ўткан сўнг пушаймондин нечук суд. Эгил тезроқ Худонинг тоатиға, Кейин қўйма бу дамни соатиға. Йигитликда ажаб хуш хавфу зори, Ёғинлиғ келса хўб, йилнинг баҳори. Кўзидин ёш агар қўрқиб тўкар ёш, Дури раҳмат бўлур ҳар ёшиға чош. Мабодо тавба қилмасдин бурунроғ, Ажал келса, кетарсан тавбасиз доғ. Ўлумни доимо ёнингда билғил, Анинг илгин гирибонингда билғил. Ўлимнинг соқисин пешонада бил, Лабингни доимо паймонада бил. Ажал тортиб турубдур ёй билан ўқ, Ёшунур ер, қочар дармонимиз йўқ. Кўгорибдур қилич бизга солурға, Киши билмас қўярму дам олурға. Билурсан йўқ бу дунёнинг бақоси, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling