Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
37 Худо қилса нидо: «Эй бандаи зор, На келтирдинг, на турлук қилмишинг бор Тану терингда тотлиқ жон яраттим. Баҳойим қилмадим, инсон яраттим. Ҳамиша айладим тарбиййатингни, Нағу қилдинг паришон ниййатингни? Сани солдим мусулмонлиг ерина, Қани шукр этганинг мингдин бирина? Тамом аъзоларингни солим эттим, Ариғ зотим билурға олим эттим! Суғордим оби неъматдин тишингни, Қани, айғил манго қилғон ишингни?!» На бергайсан жавобин, эй тан орой, Бу ҳасратдин фиғон, эй рўсиёҳ, вой. Эрур бошдин аёғинг барчаси айб, Магар афв айлагай, Донандайи ғайб. Яна келса нидо, андин билинглар: « Ёмонлар яхшилардин айрилинглар!». Мусулмон ўғлида турфа ёмонсан, Ёмонлар ўртасида бегумонсан. Ёмонлиғни магар Донандаи роз, Ёпуб қўшқай саодат аҳлина боз. Тилингда халқ аро тасбиҳу тахлил, Ва лекин ботининг тазвир ила хийл. Тилингда халқ ичинда ваъз ила дарс, Ва лекин ботинингда онча йўқ тарс. Ва гар на сан жаҳон расвосидурсан, Халойиқ ичра фитна бошидурсан. Кийибсан халқ аро фақрона малбус, Ва лекин ботинингда нанггу номус. Ё нар хунсомусан қавлингда ёнар, Уҳудинг нахли ҳаргиз бермади бар? Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 38 Кўрар кўзга ажаб сўфинамосан, Ниҳонда нафс итига мубталосан. Магар раҳмат билан донойи асрор, Гуноҳларингни афв этгай баякбор. Ўшал ғамлик кўнгулни айлагай шод, Некулар ўртасида айлагай ёд. Киши то шар қилур савдоси тошар, Наъувзу биллаҳ, улким ҳаддин ошар. Башар бўлсанг, қўи афъоли ба шарни, Абас ўгкармагил исна ашарни. Ёшинг еткон сари феълинг сани ёш, Кўзинг ёши қани, эй мағзи йўқ бош?! Қаноат маъданиға оч кўзинг, оч Тамаъ бўии кўрунмай, бўиидин қоч. Сочилмасдин бурун сочғил ўзингни, Сўралмасдин бурун сўрғил ўзингни. Қазилмай ер санга, қайт озғанингдин, Ёзилмай уқдалар, ён ёзғонингдин. Бақодур дема, айши бебақони, Ёқони тут, ажал тутмай ёқони. - Макон эткон ерингдур мухталит лой, Насиҳат гўша олсанг, гўша қил жой. Ёниб айшу тарабдин, иста Рабдин, Ўзин билган қачон қолғай талабдин. МУСАННИФНИНГ ВАСИЯТЛАРИ Ман ўлсам, эй жамиъи маҳрами роз, Мани ўзга ўлукдек қилманг эъзоз. Хасу хор устига ташлаб тутинг хор, Қилинг мандек бахойим жисмидин ор. Бўсағо устига ташлаб танамни, Кафан айланг чирик пийроҳанимни. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling