Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
31 Ғазаб қилғон киши бўлғай кўмурдек. Келур найза бўйи хуршиди тобон, Хижолат терига ғарқ ул биёбон. Бўлур ўз ҳоли бирлан одамизод, Келур кўнгулга қилғон ишлари ёд. Агар Ҳақ ёпмаса, журм айлағон жой, Гувоқлик бергуси, бил, даст ила пой. Қабохатлик амаллар тушса кўзга, Иложин ким билур, Ҳазратдин ўзга. Мухаммадким эрур Ҳақнинг ҳабиби, Маъосий дардининг қозиқ табиби. Белин ҳиммат қуриға боғлаб ул эр, Ҳама «нафсим» деса, ул «умматим» дер. Ҳама ўз нафсига бўлса гирифтор, Муҳаммад уммати мискин учун зор. Агар бўлса эматурғон бола гум, Топилғонда нечук жавлон қилур ум. Минг андоғ онадин кўброғу беҳроқ, Муҳаммаддур ғариб уммат учун доғ. Оқар дарё бўлур ул муҳтарамдин, Шафоат шири пистони карамдин. Қилур Ҳақ изни бирлан ҳар тараф жўш, Насиб этган у дарёдин қилур нўш. Насиба этмаган фарзанди одам, Қолур андоғ улуғ яммдин қурут фам. Киши билмас Қиёмат даштида, оҳ, Бу қулларни дегайму «уммат» ул шоҳ. Агар «уммат» деса, хуш давлату бахт, Йўқ эрса, осийларға иш бўлур сахт. Агар «уммат» деса, нурун ало нур Йўқ эрса, осийларға иш бўлур зўр. Ўшал султонки доъиян илаллоҳ, Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 32 Ғариб уммат учун доғ эрди, валлоҳ. Бу умматлар ажаб зишт этди ҳрлин, Ёпар бидъат билан суннат жамолин. Баҳойимдек иши ичмак, емакдур, Қуруқ тил бирла «умматмиз» демакдур. Илоҳо, лутф қил мунда ва анда, Йиғилғонда ёмону яхши банда. Илоҳо, лутф қил ҳасратли соат, Ҳабибингдин насиб эткил шафоат. Айирма яхшиларни орасидин, Йироқ этма ҳабибинг қорасидин. БЕҲИШТ ВА ДЎЗАХНИНГ БАЁНИ Эрур жаннату дўзах ҳоло мавжуд, Яратибдур ани халқиға Маъбуд. Кўнгилға солма, эй ақли диёда, « Сиғар ул икки манзил қайси жода?» Агар амр айласа, кавнайн барпой, Бўлур бир пистани пўчоғина жой. Кирар дўзахга кофир, қайта ўлмас, Азоби сахтдин ҳаргиз қутулмас. Ҳамиша қолмағай иймонли банда, Тутар охир қўлин иймони анда. Агар афв этса, осоми кабоир, Дегил жойиз, Удур ғофиру сотир. Сағирадин агар тутса Худованд, Дегил ким эрк анингдур, эй хирадманд. Ўзи Қодир, Ўзи Ғофир Худодур, Қулиға қар на ҳукм этса, раводур. Наъувзу биллаҳ, истиҳлоли исён, Олур мўмин кишидин шамъи иймон. Беҳишт ичра киши ким бўлса дохил, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling