Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
35 МУСАННИФНИНГ ОЖИЗЛИК ВА ШИКАСТАЛИК БИЛАН АЙТГАН СЎЗЛАРИ Ўтар дунёда Оллоёре маъйуб, Мунингдек юрганингдин ўлганинг хуб. Ёмон нафсинг сани ўтдек туташди, Гуноҳинг бора —бора ҳаддин ошди. Била олмам, аё ноқобил авқот, Нечук жонсан, нечук тансан, нечук зот? Баҳойимсан, башар, девонасан, соғ, Гуноҳинг олдида арзанча йўқ тоғ? Муханнасмусан, зр, болигмусан, ёш, Юзиш 1 қаттиғ, тилинг аччиғ, дилинг тош? Фиъолинг номуборак, талъатинг шум, Ҳумойи бахтинг ўз каъбинг била бум. На ким сан аҳд қилдинг, бўлди ёлғон, Қани сандек гуноҳ остида қолғон?! Йироқ туштинг нағу, қурбатли йўлдин, Юбординг риштайи тоатни қўлдин. На ким қилдинг жақонда эртаю кеч, Риё бирла ул ишни айладинг қеч. Белингни боғла маҳкам, бўлма мафлуж, Кўзунг оч, корвоне қилдилар кўч. Ётиб ғафлат қорасин суртма юзга, Еди халқ ўз ғамини сандин ўзга. Мусохибларки ҳамаҳд эрди мунда, Кетарлар боқий уйга кунда —кунда. Кўрарсан қофилани ўгканин фош, Кўтармассан хатарлик уйқудин бош. Кўзинг олдидаги бегонаву хеш. Сафар рахтини боғларлар пасу пеш. Вале сен хамри ғафлатдин бўлуб кайф, Ётибсан неча расволиғ билан, қайф. Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 36 Улуғлардин, кичиклардин баякбор, Кетарлар хонайи мақсадға ночор. Агар сандин кичиклар тутсалар роҳ, Ётурсанму ҳануз, эй ақли кўгоҳ?! Баногоҳ корвон Султони етса, Санга аслий ватаннинг ҳукмин этса. Улуғ йўлга кирарсан хоҳ, нохоҳ На қилғайсан ва ле бетўшайи роҳ?! Ажаб йўл, уқбае ҳар бир қадамда, Жамиъи корвоне баҳри ғамда. Хусусан йўлда бир ваҳшатли уй бор, Кирар ёлғиз бошинг ул уйга ночор. Айириб корвондин қўндирурлар, Қизил гулдек юзунгни сўлдирурлар. Азиз жисмингга неъмат хора бўлғай, Қаро ер остида бечора бўлғай. Юз алвон бирла сўз айғон сучук тил, Демас фармондин ортиқ биргина қил. Лаҳад қурти агар келса еголи, Қани, ул дамда дармон «киш» деголи?! Етушса сўрғали икки фаришта, На қилғай, бандаи ҳасрат сиришта? Магар Тангри Таоло қилғай имдод, Ва гар на қайда еткай доду фарёд. Яқин билгил муни, эй бандаи зор, Худодин ўзга ҳеч йўқ ҳокими кор. Нағу, қуллуққа боғласанг белингни, Саноси бирла сабз этсанг тилингни! Лаҳаддин барча одам ўғли турса, Бўлиб бир карвон Маҳшарга юрса. Ва лекин ҳар киши ўз мотаминда, Бўлур охирги савдоси ғаминда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling