www.ziyouz.com kutubxonasi
115
Холиқо, ҳайф ўтди моҳу солимиз,
Бўлмади нофеъ ийолу молимиз.
Сан ҳисобимизни осон этмасанг,
Рўзи маҳшарда не кечгай ҳолимиз?!
Холиқо, кўнглумда дунёву дуни,
Ман эрурман бандаларнинг озғуни.
Гарчи банданг мунда бўлса рўсияҳ,
Юзларин оқ айлагил Маҳшар куни.
Холиқо, ёрлиқо халқи омани,
Ўртада мандек маосий хомани.
Ҳашрда ҳар кимга келса бир битик,
Анда бергил, ўнг қўлумға номани.
Холиқо, тутдум фароғат хобини,
Истадим доим жаҳон асбобини.
Гарчи Оллоёр эрур ғарқи гуноҳ,
Оч анга ўлганда раҳмат бобини.
Холиқо, кам айладим кўйи амал,
Яхшилардек' юрмадим сўйи амал.
Сан карам бирла Қиёмат даштида,
Айлагил оғир тарозуйи амал.
Холиқо, дийдамга ашк зори бер,
Кўнглума доим муҳаббат ёри бер.
Оби Кавсардин мани сероб этиб,
Ҳам манга кўфрук ўтарда ёри бер.
Холиқо, лутф айла жаннатун — наъим,
Қилмағил ҳаргиз гирифтори жаҳим.
Ман гуноҳлик қул эрурман, Сан ғофур,
Ман хатолик бандадурман, Сан карим.
Холиқо, туз айлагайсан роҳимиз,
Мустажоб этгил дуову оҳимиз.
Тонгла ҳайрон бўлса халқ ўз ҳолиға,
Мустафони қил шафоатхоҳимиз.
Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр
www.ziyouz.com kutubxonasi
116
Холиқо, лутф эт гадойи зоринга,
Бандадурман розиман ҳар коринга.
Мағфират дарёсиға ғарқоб этиб,
Кўзларим шойиста қил дийдоринга.
Холиқо, умр айладим фоний билан,
Эмди банданг зор айлар жони билан.
Гарчи Оллоёр эрур зору забун,
Жонни ол нури иймони билан.
Do'stlaringiz bilan baham: |