Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
104 Қаю қулни мунунгдек бўлса ҳоли, Будир бешак мусулмонлиғ камоли. Агар чанди ки бўлса шубҳаи кам, Раво кўрсанг ани ўз нафсинга ҳам. Раво кўрма мусулмонеға зинҳор, Агар кўрсанг баногоҳ, айла изҳор. Хусусан, бермагйл тақволик эрга, Муғилон сепмагил, райҳонли ерга. Тақийнинг кўнглидур дорус — сиёнат, Сиёнатхонаға қилма хиёнат. Агар топилса неъмат олдиға соч, Ва гар бўлмаса, оғзинг узр учун оч. Агар минг халта берсанг, хилти кўб зар, Санго андин нечук суд, эй биродар. Агар берсанг ариғдин қатраи об, Эрур чандон савобдур, эй дурри ноб. Кишига берса ким моли ҳароми, Умид этса савоб, ул марди оми. Бўлур кофир умид этган ул инсон, Билиб, олиб, дуо қилғон ҳам ул он. Хиёнатнинг бири ким бўлди мавсуф, Билиб, қилмаса ҳар ким амри маъруф. Ва гар наҳй этмаса мункар ишини, иёнатлик дегил, андоғ кишини. Биров йўл билмайин юзланса чўлга, Билиб сан солмасанг гар яхши йўлга. Қаю инсоф эрур, қайси диёнат, Эрур андоғ улуғ бухлу хиёнат. Агар олдингда тифле бўлса ногох, Ёнар ўгға тушарин билсанг огоҳ. Узатмас бўлсанг анга дасти алтоф, Нечук бўлғай мусулмонлиғда инсоф?! Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 105 Жамиъи бандаи мўмин саросар, Эрурмиз бир — биримизға биродар. Биров чиқса тариқи охиратдин, Ўгурса юз мақоми мағфиратдин. Агар кўрсатмаса йўл кўрган инсон, Бахиллик мундин ўтмас, эй мусулмон. Сен айғон сўнгра туз бўлмаса ҳоли, Ўзининг бўйниға бўлғай ваболи. Очибдурсан биродарликни бобин, Топибсан амри маъруфнинг савобин. Агар келмаса қўлдин ё тилингдин, Ёмон кўр ул ишин жону дилингдин. ЖУВОНМАРДЛИК НИШОНИ Кел э инсон, агар бўлсанг чин эрдек, Оғирлик пеша қил дунёда ердек. Агар тепса сани ҳар қайси мавжуд, Зиён қилма, тақи еткур анга суд. Юракинг қилсалар оҳан ила чок, Чиқар олдиға турлук неъмати пок. Агарчи олама сандин тегар нафъ, Ўзингдин қилма туфроғ отини рафъ. Отанг ердур, санам ердек қилиқ қил, Ёмонлиғ айлаганга яхшилик қил. Киши тош урса боша, эй хужаста, Кулуб боқғил юзига, мисли писта. Бу синдурмоқға дилтанг ўлма зинҳор, Умид улдур ки хуш кўргай харидор. Оёқ остида қолдим деб, дема вой, Бўлур чин коса, кўб тепку еса лой. Агар душманға дўстлуғ қилсанг изҳор, Бошинг ёрғон кишиларни десанг ёр. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling