Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
96 ҲИКОЯТИ САЪИДУ САЪД Саъиду Саъд қилди аҳди ёри, Сафар бўлди аларнинг ихтиёри. Дилу жондек эди, ул ики огоҳ, Қазодин оқдилар дарёга ногоҳ. Бирисин тутди маллаҳе, ўшал ҳол, Деди: «Қўиғил мани, ёрим қўлин ол». Муни қўйди, ани чун тутди мазбут, Бу ҳам айди: «Мани қўиғил, ани тут». Тамошо қил алардан аҳди ёри, Ана қавли дуруст эрларни ҳоли. ХАВФУ РАЖО ХУСУСИДА Кел э тан, бўл ҳамиша илтижода, Давомул —умр бўл, хавфу ражода. Кўтарма ҳеч ражову хавфдин раъс, Яқин бил, куфрдур, ҳам амну, ҳам йаъс. Санинг олдингда пайдодур ики йўл, Бири ўнг қўл сори борғай, бири сўл. . Киши билмас Қиёмат даштида, оҳ. Кетар банда ики йўлдин қаю роҳ? Агар сонсиз ато қилса Худойинг, Беҳишти Адн эшигин сурса пойинг. Қариш йўл қолса жаннат этгали тавф, Бурунғидин зиёда айлағил хавф. Наъувзу биллаҳ, ул борған йўлунгдин, Агар қайтарса, не келгай қўлунтдин?! Агар дўзах лабинда бўлса пойинг, Умид узма, ки Ғофирдур Худойинг. Ажаб эрмас, агар қайтарса андин, Насиб этса, беҳишти жовидондин. Агар устингдаки етти табақни, Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 97 Кезиб дарс айласанг, етмиш сабақни. Малоикдек агар паррандадурсан, Яқин билгил, ки охир бандадурсан. Сани отингу зотинг банда бўлса, Нечук хавф этмасанг, жон танда бўлса. Эрур қулнинг иши - қўрқунчу зори, Қабул этмак Эгамнинг ихтиёри. Агар афв этмаса, бечорадурсан, Қаю йўл деса, анда борадурсан. ҲИКОЯТИ РАСУЛИ АКРАМ (с.а.в.) Муҳаммад ким шаҳи дунёву диндур, Сифоти «раҳматан лил—оламин»дур. Замину осмонни халқу хайли, Яратилди ўшал эрнинт туфайли Ўқурда бир куни Тангри китобин, Ўқуди анда дўзахнинг азобин. Ул оят ваҳмидин кетди ўзидин, Йиқилди ерга ул дамда юзидин. Саҳоба ҳар қаю бир ҳола бўлди, Замину осмон дар нола бўлди. Замондин сўнг кўзини айлади боз, Саҳоба айдилар: «Эй маҳрами роз, Сани халқ афзали қилди Худойинг, Муҳайё бўлди жаннат ичра жойинг. Сифотинг «раҳматан лил—оламин»дур, Худодин мунча қўрқунчинг надиндур?» Деди: «Гарчи расули жузву куллман, Нечук хавф айламай, зеро ки қулман». Агар юз минг башорат берса Борий, Керак қулдин ўшанча хавфу зорий. Кишининг исми зоти бўлса банда, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling