Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
92 Халос этса мунингдек аждаҳодин. Ғараз —мундоғ адувни қилма фарбеҳ, Агар келса қўлунгдин қатъи сар беқ. Семурса нафс агар ичмак — емакдин, Юз онча эт олур яхши демакдин. Яна юқори ўтмакдин олур баҳр, Бу нафси жоҳила дунёйи бадқаҳр. Ўтарман деб, ўтарда бўлмағил шод, Ўтунг дейдур, ўтунг олғай бу жаллод. Киши билса ризо шаҳдини завқин, Билур бирдек мажолис тахту фавқин. Турар ўз ҳолида бисёру камда. Юрушин бузмағай ҳеч шоду ғамда. Киши кўрса Худодин жузву куллни, Билур хайрият ул иззату зуллни. Эрур ҳоло, ки тавба боби мафтуҳ, Ёмон нафсингни қилғил тобеи руҳ. Агар нафсинг сани етмиш бошингдин, На бўлғай фоида, етмиш ёшингдин. Агар нафсинг муродин истамаксан, Агар саксанга умринг етса, сак сан. Азал кундин агарчи хавфи йўқсан, Агар тўқсонга етсанг, кўнгли тўқсан. Азалдин қилса кимнинг кўнглини реш, Дегай ўш беш ёшин кўб, балки ўн беш. БАНДА АҲДИДА ТУРМОҒИ БАЁНИ Кел э содиқ, ки қилдинг сидқ лофин, Ўланча қилмағил ваъда хилофин. Хилоф этган забунлардин забундур, Бу дунёву у дунё сарнигундур. Халойиқ олдида кўтаҳ забондур, Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 93 Худо даргоҳида андин ёмондур. Хилоф этсанг агар айғон сўзунгдин, Кўтар эркаклик отини ўзингдин. Додук қийғочи дасторингдин ортуқ, Санинг йўқ бўлғонинг борингдин ортуқ. Чиқармағил оғиздан қилмас ишни, Қилурман дема, қўлдин келмас ишни. Оғиздин чиқса сўз қайтармағил қош, Агарчи кетса ҳам, ул сўз учун бош. Керак, эрман деганни ваъдаси туз, Агар туз бўлмаса, андин кўнгил уз. Яқин билгил, ки тузликдин асони, Эранлар олдилар ўнг қўлга они. Хусусан туз керак, эр эътимоди, Бўлурми эгри ҳеч масжид имоди? Сўзин бузғон киши бузмасму иймон, У кимса бирла қилма аҳду паймон. Сўзин бузғон кишини яхши эрлар, Қусиб, қайта ани ичганча, дерлар. Қаю тоййиб китпи ичгай қайидин, Тириксан, қолмағил аҳдинг пайидин. Мабодо узсанг ақволинг, уқудинг, Тўкулуб қолмағай йиғғон нуқудинг. ҲИКОЯТИ ИСМОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ Халил ўғли, ки Исмоилдур, эй Саъд, Ани ёд этди Тангрим содиқул—ваъд. Анинг содиқлиғин, эй одамизод, Қилибдур бир ҳикоят қилғучи ёд. Борур эрди ўшал шаҳ бир тарафга, Йўлуқти мўмине ул бошарафга. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling