Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
84 Анингдек боз ила чун айласанг қайд, Кўнгил қушларини қилса бўлур сайд. Кўнгил ҳар гоҳ салоҳиятда бўлса, Топар банда қаю ниятда бўлса. Ҳама аъзо раиятдур, кўнгул—шоҳ, Омонлиғ бўлғуси шоҳ адлидин роҳ. Агар султон ўзи қилса ёмонлиғ, Қачон бўлғай раиятда омонлиғ. Кўнгил жўш этмаса, кўз бўлмағай нам, Чиқарму сув қудуққа, тошмаса ямм. Эшитгансан ани —дилдур назаргоҳ, Назаргоҳдур кўнгил, бир бўлса ҳар гоҳ. Югурса ул кўнгилким ҳар тарафга, Қачон лойиқ бўлур мундоғ шарафга? Кўнгил дарсини дерлар, хуш сабақдур, Тамоми маърифатдур, ганжи Ҳақдур. Кўнгил дарсин савол этдим бир эрдин, Талаттуфдин деди: «Сўрма бу ердин. Била олманг бу шарбат тотмагунча, Ўзунгни яхшиларга қотмагунча». Агар Они унутса, банда оне Тирик эрмас, агарчи бўлса жоне. Кўнгил бурчинда шфлат иллати пур, Даъвом улдур — давом этса тазаккур. Ўшал дамни «надам» дер ахли маъни, Оғиздин чиқса ғафлат бирла яъни. Кўнгул анда қамиша, қўл хам иша, Қачон бўлғай мунингдек яхши пеша. БАНДАИ МЎМИННИНГ ИШҚДА ҲАРИС БЎЛМОҒИ БАЁНИ Кел э содиқ, ҳариси ишқи Ҳақ бўл, Кўнгил ёрони бирла ҳамсабақ бўл. Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 85 Агар кезсанг тариқи маърифатни, Муяссар айласанг турлук сифатни. Мақомоти хақиқат айладинг тай, Кўнгилда бўлмаса жузъ хиллати Ҳай. Буруяғидин зиёда дур талаб бўл, Агар дарёлар ичсанг, хушклаб бўл. Бу йўлнинг чунки қеч поёни йўқтур, Агар етдим десанг, имкони йўқтур. Десанг қар лақза: «Оллоқумма зидни» Деди Ҳақ чунки: «Фатлубни тажидни». Талаб амрин эшитса, банда Рабдин, Ўзин билган қачон қолгай талабдин? Набидин йўқ кишини қурби боло, Ани айди «хабибим», Ҳақ таоло. Анга қам айди Ҳақ: «Қул Робби зидни» Қўярму ўзгалар бу жаҳду жидни?! Сучук жон шарбати, то бўлса лабда, Керак ким, бандаси бўлса талабда. Белингни қуввати борда олиб бел, Кўнгил. боғин суғор, келмай туриб сел. Етар йўл юргали, ҳолоки, ҳолинг, Юра кўр, бир куни кетгай мажолинг. Юрарга қолмаса вақтики дармон, Эмакла, қолмасун то ичда армон. Эмаклар қуввати ҳам кетса қўлдин, Ўзингни судра ҳаргиз қолма йўлдии. Етушмас судралурға ҳам мажолинг, Кўзинг тик йўлға то еттунча ҳолинг. Кўзунг ҳам бўлмаса бўлсун кўнгилда, Бу матлаб бирла жон чиқса бу йўлда. Агар мундоғ талабда чиқса жонинг, Уланса боқиға бу жисму фонинг. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling