Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
82 Бўлур саргашталар парвонадек нос. Тегар ўтдек оёғ остида туфроғ, Бўлур юнгдек замин устидаги тоғ. Бўлур кўп халқ ўзининг жонидин сир, Бу ғамдин токи гўдаклар бўлур пир. Ёшурмоқ бўлса қайси рўсиёҳлик, Илик сўзлаб, оёқ бергай гувохлик. Тамом аъзолари даъво қилурлар, Халойиқ олдида расво қилурлар. У кун даъвосини ҳеч дафъи бўлмас, Пушаймон бўлгай, аммо нафъи бўлмас. Анингдек воқеалардин бурунроғ, Ўзингни айла ғафлат хамридин соғ. Пушаймон бўлсанг ул қилмишларингдин, Дилу жон бирла ёнсанг ишларингдин. На бўлғай ким қабул этса Худойим, Қиёмат шиддатин қилса мулойим. Қаю қулни Худойим қилса мамнун, Бўлур йўлбошчиси Пайғамбар ул кун. Бошида соя бўлгай Арши аъзам, Фаришталар кўнгил бергай дамо—дам. Иноятномасин қўлға олурлар, У кунни ўтганин туймай қолурлар. Илоҳи, айла мухлислар билан ёд, Бу қулни айлагил, ул Кундин озод. ҲИКОЯТИ ШАЙХ БАСТОМ Қариғон палласида Шайх Бастом, Ўзидин соате кетти бир оқшом. Ўзига келди эрса, айди аҳбоб: « Нағу бўлди мунунгдек, э дурри ноб?» Деди: «Болиғ бўлур ҳолатда бир рох, Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 83 Кўзумга бир жамила тушди ногох. Ёниб бори дигар солдим нигоҳим, Чиқиб эрди эсимдин ул гуноҳим. Эсимга тушди ҳоло ул назора, Юрагим бўлди қўрқуб пора —пора». Муборак отзидин кўп томди қони, Ўшал хавф ила охир чиқти жони. Мунунгдек йиғласа андоқ неку рой, Бизингдек рўсияҳни ҳолиға вой. Ҳамиша завқимиз айшу кулушга, Етушмас эрта қилғон тавба тушга. Ўтар дунё ишин тутдик муқаддам, Гуноҳ айниқса кўб, қўрқинчимиз кам. Худовандо! Ўзунгсан Олими ғайб, Мане мискиндадур ҳеч сони йўқ айб. Гуноҳи бениҳоят бандадурман, Бу кўб шарр манда чун шармандадурман. Абас бирла қўлумдин кетти вақтим, Амал меҳрин ёшурди абри мақтим. Жаримам беадад бўлса агар чанд, Ҳижоби мағфират ёп, эй Худованд. Ювиб раҳмат билан важҳим қорасин, Насиб эт барча неъматлар сарасин. ХУДОНИНГ НЕЪМАТЛАРИҒА ФИКР АЙЛАМОҚ БАЁНИ Кел э озода, воқиф бўл кўнгилға, Кўнгил йўлбошчидур қурбатли йўлға. Тафаккурнинг қушин ҳеч қилма ғофил, Палағда бўлмағай то байзаи дил. Тафаккур мурғи доим бўлса дамсоз, Умид улдурки андин учса шаҳбоз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling