Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
74 Ҳаром оз бўлса ҳам кўбдур ёмони, Самоний бўлса ҳам билгил самм они. Битиклик «Ширъа»да, эй лобиси далқ, Фаройиз аъзамидур покийи ҳалқ. Қаю тоатки ул марзойи Рабдур, Яқин бил, қуввати луқма сабабдур. « Кифояи Шаъбий»да бул битилди, Расулуллоҳ сўзидин нақл этилди: « Ариғсиз луқма бирлан қилса тоат, Қабул эрмас ўшал қилғон ибодат». Худонинг манъини нафс истаганда, Агар бир заррасин тарк этса банда. Ибодатларки бўлғай инсу жиндин, Бу айғон бандалик афзалдур андин. Агар тарк этса зарра шубҳа, эй ёр, Деди, юз ҳаждин ортйқ, эй неку кор. « Рисолайи Абуллайс» ичра мазкур, Набийдин қилди нақл ул маъдани нур: « Либосида ҳаром оғишта бўлса, Ўшал оғиштаси бир ришта бўлса. Ўшал тўн бирла ўткарган намози, Қабул эрмас» — деди ул баҳри розий. Сиём ила агарчи ўтса кунлар, Қиём ила кечурса барча тунлар. Риёзат бирла ўткарсанг ба ҳар кайф, Ариғ бўлмаса луқманг, меҳнатинг ҳайф Маноҳий рангидин ошинг бўёғлиғ, Бу ёғлиғ ош ила ҳайф у ёғлиғ. Фаройиз аъзамин қилғон киши тарк, Муҳаббат бўйини қайдин қилур дарк. Отинг чиқти ибодат аҳли халқа, Эгурдинг ҳалқа, шубҳа солма ҳалқа. Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 75 Кўнулсун тан десанг, зуҳд айла пеша, Очилсун ич, десанг, пок ич ҳамиша. Агар оғзингдадур боли ваболий, егил улдур ҳамим, эй марди ҳолий. Агар манҳий эмас бўлса баъидинг, Бўлур кўп ваъдалик ийдинг ваъидинг. Агар қилса киши лима валима, Гирифтор ўлмағил ранжи алима. Таомеки агар анда хатардур, Яқин бил, лужжайи ўгдин батардур. Агар бўлса ҳаром ул луқмаи шум, Ани неъмат дема, де заҳри заққум. Надур заққум, эрур таъзиби сахти, Жаҳим остида битган бир дарахти. Жамиъи заҳр ҳаргиз бўлмас андоғ, Еганни қорни қайнар мис қозондоғ. Ичининг бори пора —пора бўлғай, Иложин топмағай, бечора бўлғай. Илоҳо, кўнглумизни бегумон эт, Ўшал шармандаликлардин омон эт. ҲИКОЯТ Эшитгил Аҳмади Ҳанбалга бир явм, Деди бир бева зан: «Эй ҳодийи қавм! Чироғим йўқтур асло, эй улуғ нарх, Ўгурур эрдим ой ёруғида чарх. фуру кетти жаҳон айвонидин моҳ, Халифа ўтти машъал бирла ногоҳ. Ани равшанлиғида чусту чолок, Ўгурдим бир —ики йўл чархим, эй пок. Манга ул риштам, эй қутби замона, Жавоб айғил, ҳалол ўлғайму яна?» |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling