Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
68 Тила нафсинг тила тоатга кам —кам, Магар бўлғай эгилмас гардани хам. Кўзингдин айла ғафлат уйқусин дур, Ва лекин бўлмағил тоатта мағрур. Агарчи бўлсанг аҳли илм, зуҳҳод, Такаббур қилмағил, аслингни қил ёд. Такаббур айламоқ шайтон фиъоли, Йиғию зоридур одамни ҳоли. Риёзат бирла ҳам очсанг кўзунгни, Азозилдек улуғ тутма ўзунгни. Агар ерни юзина айласанг дарс, Такаббур қилмағил, бўлғил Худо тарс. Санинг кирган йўлунг турфа узоқдур, Орода сони йўқ банду тузоқдур. Ажиб йўлдур орода кўб хатар бор, Киши билмас, чибин етгайму, шунқор? Киши билмас, бу уммон остида фош, Жавоҳир пора қийматдурми ё тош? Агар чандики гавҳар порадурсан, Яқин бил, бандасан, бечорадурсан. Ҳамиша бандадиндур зори қилмоқ, На ҳаддур бошини юқори қилмоқ?! Тавозуълик бўлуб, тугғил ўзинг кам, Шажарким, мевалик бўлса, бўлур хам. Теракким, ул кўтарди юқори бош, Самарсиз бўлди, кўрдунгми ани фош?! Кишиким, хоки рохдур, бериёдур, Қадам туфроғи кўзга тўтиёдур. Кетар дамда тўлойдин паст ўтар кун, Сабо чиқса бўлур оламдин устун. На бўлғай қатрадек тутсанг ўзинг гум, Гухар бўлсанг, тақилсанг тожи мардум. Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 69 Агар файз истасанг қилма такаббур, Буюкға оқмағай бахр ўлса хам пур. Агар тутсанг тариқи Мустафони, Ёмон кўйдур такаббур, куйдур они. Оғир тутди ўзини санги хора, Талаб бозорида кирмас шумора. Кичик билди ўзининг қолини дур, Баҳосидур харидор олдида пур. Эгармиш жазби ишқ шикаста касни, Йиғар гирдоб аксар хору хасни. Агар нафсинг хамиша тутмасанг кам, Дуруст ихлос бирла бўлмағай хам. ҲИКОЯТ Азизе комилени жоқили хом, Қабиқа лафзи бирлан берди дашном. Тутуб сақолини ул марди хушхў, Дер эрди ўз— ўзига: «Эй хунук рў! Санинг расволиғингни эртаю кеч, Ўзум айғонға бовар қилмадинг ҳеч. Бу мўминдин эшитиб келтур инсоф, « Некулар ахлиман», деб урмағил лоф!» Ана инсоф, ана хулқ, эй биродар, Ўзингни айбинга сан ёпма чодар. Агар сан қилмасанг нафсинг шикасти, Етар соқолинга ҳар кунда дасти. ТАВАККУЛ БАЁНИ Кел э ошиқ, кўнгилни айлагил бир, Тариқи каъбаи мақсудинга кир. Нечук бўлғай дебон андиша қилма, Таваккул айла, ўзга пеша қилма. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling